Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1681
Печат

 

kulob 2017Енгил саноат ходимлари касбий байрами, Ёшлар йили ва Бирлик ва миллий тотувликнинг 20 йиллиги байрамига бағишлаб Кўлоб шаҳридаги Технология ва инновацион менежмент олийгоҳида «Ёшлар – ўлкамизнинг ақлий тараққиёти омили» мавзусида 3-халқаро илмий форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлигидан хабар берилди.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад касбий мутахассисларни тайёрлаш ва бунинг замирида ёшларнинг ақлий тараққиёти учун муносиб шароит яратишдан иборатдир.

Манбанинг маълум қилишича, мазкур форумда хорижий, жумладан, Россия Федерациясининг Москва, Иваново,  Воронеж шаҳарлари ҳамда Украина олийгоҳларидан вакиллар иштирок этишди. Улар соҳибистиқлол Тожикистон ёшларининг илмий маъруза, ихтиро ҳамда  ақлий ютуқлари намойишига катта баҳо бердилар.

 

Бирлик ва миллий тотувлик байрамига бағишланган тадбирлар

Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясида Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишланган ахборот-маданий акцияси жараёнида турли тадбирлар бўлиб ўтди.

Ноҳия марказида ахборот акцияси бўлиб ўтди. Жумладан, Чўбек қишлоқ жамоати аҳолиси ва вилоят маркази ёшлар гуруҳи вакилларининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда  Тожикистон Республикасининг  «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида» ва «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги  қонунларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан мулоқот ўтказилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан республикамизда ободончилик ва бунёдкорлик ишлари кенг йўлга қўйилган бўлиб, йирик саноат корхоналари қурилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

- Мамлакат Президенти ёшларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратмоқда, - деди давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи болалар ҳуқуқлари бўйича сектори катта мутахассиси Давлатжон Ғаффорзода. – Шундай учрашувларнинг ўтказилиши, албатта, аҳолининг ҳуқуқий маърифатини оширишга хизмат қилади.

Ноҳия аҳолиси, шунингдек, «Саломатлик карвони» акцияси доирасида Кўлоб шаҳридан ташриф буюрган малакали врачларнинг хизматларидан фойдаланишди. Турли йўналишдаги тиб мутахассислари 700 нафардан ортиқ фуқарога маслаҳатлар берди.

Маданий тадбирлар доирасида Кўлоб шаҳри С. Вализода номидаги театри актёрлари ўз ҳунарларини намойиш этишди.

Ноҳиянинг Чўбек қишлоқ жамоати ҳудудидаги «Хоксор» деҳқон хўжалиги меҳнаткашлари Кўлоб шаҳри фалакхонларининг санъатидан баҳраманд бўлишди.

 

Соҳил тозалаш ҳашари

Фархор ноҳияси атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи билан биргаликда дарёлар, ариқлар соҳилларини тозалаш ва ноҳияда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида истироҳат кунлари соҳилларни тозалаш бўйича доимий равишда ҳашар ташкил этмоқда.  Бу тадбирларда аҳолининг турли табақалари фаол иштирок этади.

Яқинда ўтказилган навбатдаги ҳашарда ҳам ноҳия маркази аҳолиси ҳамда корхона-ю ташкилотлар ҳамжиҳатликда иштирок этиб, канал, зовур ва ариқларнинг соҳилларини тозалашди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини қабул қилиш таклифи киритилганлиги ва у нуфузли халқаро ташкилот – БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинганлиги ноҳиямиз аҳолисининг руҳиятини кўтариб юборди, - дейди ноҳия атроф-муҳит ҳимояси бўлими бошлиғи Аҳлиддин Ҳаитов. – Ноҳиямиз аҳолиси каналу ариқлар бўйларини тоза сақлаб, сувдан самарали фойдаланишни йўлга қўйишни мақсад қилганлар.

Манбанинг маълум қилишича, яқинда ўтказилган соҳил тозалаш ҳашарида 50 кубометр ахлатлар тўпланиб, юк ташувчи машиналар ёрдамида ахлатхоналарга чиқариб ташланди. 

 

Кутубхоналар ҳамкорлиги

Кўлоб шаҳридаги С. Айний номли вилоят кутубхонасига Тожикистон Миллий кутубхонаси 1500 нусха бадиий ва илмий китоблар совға қилди. Бу асарлардан аксарияти давлат тилида бўлиб, бугунги ўқувчининг талабларига тўлиқ жавоб бера олади.

Шу билан бирга, мазкур кутубхонага 80 нусха ноёб адабиётларнинг электрон версияси, методик ва библиографик қўлланмалар тақдим этилди.

 

Оилавий қадриятларга эътибор

Хатлон вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси Кўлоб минтақаси бўйича бўлими масъуллари Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясининг Панжоб қишлоқ жамоати ҳудудидаги Сайроб қишлоғи аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшлар тарбияси, билим олиши ҳамда ёш оилаларни сақлаш юзасидан суҳбат ўтказилди.

Йиғилишда ҳар бир оила доирасида миллий анъаналар ҳамда маданий қадриятларни сақлаб қолиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мутахассислар томонидан никоҳдан ўтганлик шаҳодатномаси ва туғилганлик гувоҳномасини ўз вақтида олиш муҳимлиги уқтирилди.

- Туғилган ҳар бир чақалоқ республика фуқароси бўлиши шарт, - деб қайд этди Хатлон вилояти Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси Кўлоб минтақаси бўйича бўлими бошлиғи Зайнаб Мадиева. – Бунинг учун ота-оналар қайғуришлари ва масъулият ҳис этмоқлари лозим.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ҳаж сафаридан олдинги хайрли амал

 

Мен бу олийҳиммат инсон ҳақида биринчи марта Жаббор Расулов ноҳияси раиси Комилжон Салимзоданинг матбуот йиғини пайтида эшитдим. Комилжон Салимзода ноҳиядаги ободончилик ишлари ҳақида сўзлар экан, ўзбекқишлоқлик Мустафоқул Суюнов ҳақида ҳам гапирди.

-Бу инсон қишлоқдаги кўчалардан бирини ободонлаштириш, асфалтлаш, ёритиш, арча ниҳоллари ўтқазиш борасида ўзи таклиф билан чиқди, - деди

Муфассал...

Бардошингга тўзим берсин, муҳожир!

 

- Май-июл ойларида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган юртдошларимизга сафарларини бир оз орқага ташлашларини маслаҳат берган бўлардим, - дейди менга телефон орқали Россия Федерациясининг Калуга шаҳрида суд таржимони бўлиб ишлайдиган дўстим, юртдошимиз Мирзоанвар Мирбобоев. – 14 июндан 15 июлгача ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари туфайли, бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2342959

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9299417
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
103
3136
18960
9254797
72432
109364
9299417

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 20-03-2026 00:45:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015