Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 01 Июн 2017 Кӯришлар: 2720
Печат

 

marifat 2017 22Фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий ғояларни тарғиб этиш, гендер масалалари моҳиятини очиб бериш мақсадида Тожикистон Республикаси Адвокатлар иттифоқи ташаббуси билан Норак шаҳрида  семинар ўтказилди. Семинарда Норак шаҳри, Дўконий ҳамда Пули Сангин қишлоқ жамоатларидан 120 нафар киши қатнашди.

Бу ҳақда давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи Ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Ҳабиба Сафарова хабар берди.

Масъул шахслар алимент тўлаш мажбурияти, эр-хотиннинг муштарак мулки, зўравонлик тушунчаси ва унинг турлари, оилавий зўравонликка дучор бўлган шахсларни ҳимоя қилиш воситалари, одам савдоси олдини олиш ва бошқа мавзулар юзасидан йиғилиш иштирокчилари билан суҳбат уюштирдилар.

Шунингдек, адвокатлар эҳтиёжманд кишиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

 

Ёшлар кунига бағишланган тантана

Тожикистон Ёшлар куни вилоят маркази – Қўрғонтепа шаҳрининг «Пахтакор» стадионида тантанали қайд қилинди.

Тадбирда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода иштирок этди. Тантанада 11 минг нафардан ортиқ киши қатнашди.

- Ёшлар куни мамлакатимизда муҳим байрамлардан бири сифатида қайд қилиб келинади, - деди сўзга чиқиб Д. Гулмаҳмадзода. – Айниқса, жорий йил мамлакат Президенти томонидан Ёшлар йили, деб эълон қилиниши бу байрамнинг шукуҳини оширади. Ёшлар – давлат ва миллатнинг ёрқин келажаги.

Тадбир сўнггида қизиқарли театрлаштирилган намойиш кўрсатилди.

 

Ҳамкорликнинг янги йўллари

Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Франциянинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Ясмин Гуадерлар учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар маданий ва савдо алоқаларини тиклаш йўлларини муҳокама этишди.

Шунингдек, Хатлон вилояти маориф ва илм муассасаларида француз тилини ўргатишни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Мактаб-интернат иссиқлик билан таъминланди

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Япониянинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Хажиме Китаока Вахш ноҳиясидаги мактаб-интернатда иккита буғ қозони (котельный) фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этишди.

Тадбир жараёнида буғ қозонларининг фойдаланишга топширилиши мазкур ўқув муассасаси учун муҳим бўлиб, эндиликда кузги-қишки мавсумда ўқувчилар зарур иссиқлик билан таъминланиши қайд қилинди.

Буғ қозонлари Япониянинг Халқаро ҳамкорликлар агентлиги лойиҳаси (JICA) доирасида қуриб битказилди. Бундан ташқари, мактаб-интернат ётоқхонаси қисман мебел билан таъминланди.

Агентлик томонидан мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 80 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

 

Картошка етиштириш учун қулай мавзе

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Мўминобод ноҳияси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашув фуқароларни қабул қилиш кунлари доирасида бўлиб ўтди.

Мўминобод ноҳияси аҳолиси вакиллари автомобил йўллари таъмири, яшаш манзили қуриш учун ер участкалари ажратиш, тиббиёт нуқталарини  зарур ускуналар билан таъминлаш масалалари юзасидан вилоят раисига саволлар беришди.

Шунингдек, Д. Гулмаҳмадзода ноҳия фаоллари билан мулоқот уюштирди. Учрашувда ноҳия  ижтимоий-иқтисодий тараққиёти борасида сўз юритилди. Вилоят раҳбари «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги ва «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунларига риоя этиш ва аҳолига уларнинг моҳиятини етказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда саноат соҳасини ривожлантириш масаласи кўтарилди.

- Хом ашёни қайта ишлаш ва маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ошириш йўли билан саноат соҳасини ривожлантириш лозим, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Бу ҳақда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида айтиб ўтган.

Учрашувда, шунингдек, картошка етиштиришни ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

- Мўминобод ноҳиясида картошка етиштириш учун барча табиий шароитлар мавжуд, - деди вилоят раиси. – Ҳалол меҳнат қилиб, қишлоқ хўжалигининг бу муҳим маҳсулотини етиштириш кўрсаткичини ошириш лозим.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Яна куз, яна сентябр…

 

ёхуд «Муносабат»нинг ҳам озгина мантиққа мос келгани яхши

Кечагидек эсимда. Болалигимизда бошланғич синфда сабоқ берадиган ўқитувчимиз Янги йил байрами арафасида қайсидир болалар шоирининг: - Яна қиш, яна январ, яна келди Янги йил,- деб бошланувчи шеърини онгимизга қўрғошиндек қуйиб, хор билан айттирарди.

Шу хотирадан таъсирланиб, мен ҳам мақолага "Яна куз, яна сентябр, яна келди Билимлар байрами" деб, сарлавҳа қўйишга қарор қилдим. Бироқ хор билан

Муфассал...

Меҳргон ғайратга ғайрат қўшди

 

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театр майдонида тожикларнинг қадимий байрами - Меҳргон нишонланди. Байрам қатнашчилари, аввало, вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан келтирилган ноз-неъматларни кўриб қувондилар. Кейинги йилларда вилоят деҳқонлари ва боғбонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирибгина қолмасдан, сифатини ҳам яхшилашмоқда. Бунга Меҳргондаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилган юзлаб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2564082

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10133498
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1934
3526
13969
10082592
30591
138877
10133498

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 08-10-2026 14:01:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015