Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 2002
Печат

 

talim 2017Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи қошидаги Маориф соҳасини ривожлантириш бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода иштирок этди.

Вилоят Маориф соҳасини ривожлантириш бўйича кенгаши аъзолари интернатлар ва қўшимча таълим муассасалари фаолияти, Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларида 2013-2020 йиллар учун ёшларни тарбиялаш давлат дастури

қарори бажарилиши жараёни, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Хатлон вилояти олий ўқув муассасаларида «2016-2020 йиллар учун олий касбий мутахассисларни тайёрлаш давлат дастури тўғрисида»ги қарорининг бажарилиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, абитуриентларнинг миллий тест марказларида қайддан ўтиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан Хатлон вилояти Маориф ва илм бошқармаси бошлиғи Диловаршо Исоев сўзга чиқди. Олий маълумотли касбий мутахассисларни тайёрлаш масаласи юзасидан  Н. Хусрав номли Қўрғонтепа Давлат университети ректори Шоди Маҳмадов чиқиш қилди.

- Маориф ва илм соҳасида амалга оширилаётган барча давлат дастурлари таълим ва тарбия жараёнининг равнақига бағишланган, - деди вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода. – Дастурлар талабига биноан, ишлар даврларга тақсимланиб бажарилиши кўзда тутилган.

М. Хидирзода давлат дастурларининг аниқ пунктларига тўхталиб, тегишли шахсларга уларнинг бажарилиши юзасидан топшириқлар берди.

Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасалари қошида амал қилаётган тиббий нуқталар фаолияти ҳамда ўқувчиларнинг ёзги таътилини ташкил қилишга  доир тегишли масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

 

Юбилейга бағишланган тадбир

Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига бағишланган тадбирлар «Маърифат карвони» доирасида Балжувон ноҳиясида бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида ноҳиядаги 20та намунали оиланинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Улар ёшларга оилавий ҳаётларининг энг яхши лаҳзаларидан сўзлаб беришди ва бахтли яшаш сирлари ҳақида қимматли маслаҳатлар билан ўртоқлашдилар.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Бобожон Саидовнинг хабар беришича, бундай учрашувларнинг ўтказилиши ёшларни тўғри тарбиялаш ва оила устуворлигига хизмат қилади.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон оила мустаҳкамлиги, унинг мақоми, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратади, - деди Б. Саидов. 

Тадбир доирасида Кўлоб шаҳрининг «Фалак» ансамбли санъаткорлари «Сайф Раҳим» қишлоқ жамоатининг Зарнисор қишлоғи аҳолиси олдида концерт дастури билан чиқиш қилишди. Балжувон қишлоқ жамоатида халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ўтказилди. Бу ерда Кўлоб шаҳридаги Сайдали Вализода номли театр артистлари концерт қўйишди.

Ноҳия марказида вилоятнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари аҳоли билан учрашди, Чорбоғ қишлоғида спорт мусобақалари ўтказилди.

 

Спартакиада якуни

Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўртасида ўтказилган спартакиаданинг якуний босқичи Тожикистон Давлат молия ва иқтисод институтида бўлиб ўтди.

Носир Хусрав номли Қўрғонтепа Давлат университети бирлашган касаба иттифоқи комитети раиси Маҳмадкарим Шокаримовнинг хабар беришича, тадбир Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги касаба иттифоқи комитети ташаббуси билан ташкил қилинди.

Мусобақаларда қатнашган Қўрғонтепа Давлат университети мини-футбол жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, диплом ҳамда  Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигининг кубоги билан тақдирланди.

Олийгоҳ талабалари – Муҳриддин Шодиев, Фируз Ризомов ва Давлат Арбобовлар мусобақаларда фаол қатнашишди. Олийгоҳнинг шаҳматчилари спортнинг бу тури бўйича ўтказилган мусобақаларда учинчи ўринни эгаллашга муяссар бўлишди.

 

Талабалар экстремизм ва террорчиликка қарши

Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимларининг студент ёшлар билан учрашуви А. Рўдакий номли Кўлоб Давлат университетида «Террорчилик – замоннинг зарарли тамойили» мавзусида бўлиб ўтди. Учрашув ташаббускорлари Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хатлон вилояти бошқармаси ҳамда давлат ҳокимияти Кўлоб шаҳри ижроия органи эди.

Учрашувда Кўлоб шаҳри раисининг биринчи ўринбосари Рустам Неъматзода, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хатлон вилояти бошқармаси бошлиғи Искандар Солеҳзода, А. Рўдакий номли Кўлоб Давлат университети ректори Абдулло Ҳабибулло, Кўлоб минтақаси ноҳиялари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, ҳуқуқ ҳимояси ходимлари, олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари қатнашишди.

Йиғилишда жамиятимиз учун бегона ва зарарли бўлган террорчилик ва экстремистик ғояларга берилиш зарарлари ҳамда оқибатлари кенг муҳокама этилди.

И. Солеҳзода Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни моҳиятига тўхталиб, ёшлар таълим ва тарбияси учун ота-оналар ҳамда ўқув муассасаларидан ташқари, кенг жамоатчилик ҳам масъул эканлигини алоҳида қайд қилиб ўтди.

- Биз сиёсий ҳушёрликни қўлдан бермаслигимиз лозим, - деди И. Солеҳзода. – Шу билан бирга, ёшлар азиз Тожикистонимиздаги барқарор тинчликнинг қадрига етишлари зарур.

Ўз навбатида студент-ёшлар вакиллари террорчилик ва экстремизм каби зарарли оқимларга қарши чиқиш қилдилар.

 

Ўз мухбир.

 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

Саноатлаштириш – тўртинчи миллий мақсад

 

Саноат соҳаси ривожи миллий иқтисодиёт тараққиёти, янги иш ўринлари яратиш ва экспортни ошириб, импорт ҳажмини кескин камайтиришнинг муҳим омили эканлиги барчага маълум. Шу мақсадда, ҳар бир давлат бу соҳага биринчи даражали эътибор қаратиб келади. Жумладан, Тожикистон ҳам.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йилларда республика иқтисодиёти қандай оғир аҳволда бўлганлигини барча яхши эслайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2584066

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10226453
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5343
5356
16241
10179764
123546
138877
10226453

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 20:14:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015