Исфара шаҳрида энг яхши ёш оилалар вилоят танлови бўлиб ўтди. Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган мазкур танловда вилоятнинг 18та шаҳар ва ноҳиясидан келган ёш оилалар қатнашишди.
Суғд вилояти раиси ўринбосари Назира Ғаффорий танлов иштирокчиларини Халқаро оила куни билан табриклаб, уларга муваффақият тилади. Ғолибларга вилоят раиси совғалари топширилди.
Совғаларни Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзода топширди. У танлов қатнашчиларининг оила ва оиладорлик ҳақидаги билимларини юқори баҳолар экан, бу каби тадбирларни ўтказиш ёш оилаларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлади.
Спитамен ноҳиясида эса, Халқаро оила кунига бағишланган тадбир қатнашчиларини ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода табриклади. У байрам тадбирини ўтказишдан асосий мақсад соғлом оила, оиладорлик маърифати ва одобини тарғиб этиш, ёш оилаларни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.
Турсун Ўлжабоев қишлоқ жамоатидан Олимовлар, Истиқлол қишлоқ жамоатидан Расуловлар, Хуррамзамин қишлоқ жамоатидан Мухторовлар оиласи турмуш тарзи билан танишган ёш эр-хотинлар Ватанни оиладан бошланишини ҳис этиб, улар каби аҳил, бир-бирини тушуниб, ҳурмат-эъзозда яшашга аҳд қилишди.
ХАЙРЛИ ИШЛАР
Конибодом шаҳрида «Ер экологиясини бошқариш ва қишлоқда тирикчилик воситаларини яхшилаш» лойиҳаси доирасида аҳоли экинзорларини суғориш учун сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Лоҳутий, Р. Ҳамробоев ва Ғ. Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида зовур ва ариқлар тозаланди. Бунинг учун экскаваторлар ажратилди. Қисқа вақт ичида тўрт километрдан ортиқ сув иншооти тозаланди.
Айни бир пайтда Конибодомда машина ҳайдовчилари ва йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида кўчаларни асфалтлаш давом этмоқда. Жумладан, Ашурмат Қодиров номли кўчага 500 метр масофага мум ётқизилди.
Бу хайрли иш маҳаллий тадбиркор Тоҳиржон Маҳкамов томонидан амалга оширилди.
АЖДОДЛАР МЕРОСИ ДАВОМЧИЛАРИ
Бобожон Ғафуров ноҳияси марказидаги маданият уйида Шашмақом кунига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Тожикистон Халқ артисти Тўлқин Тожибоев раҳбарлигидаги ноҳия «Шашмақомхонлар» ансамбли ижросидаги концертдан юзлаб томошабинлар баҳра олишди.
Унда Жомий, Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий, Ҳилолий, Сайидо, Туғрал каби мумтоз шоирлар шеърларига басталанган ашулалар ижро этилди. Шашмақом мухлислари ансамбл ва унинг яккахон ижрочилари – Тўлқин Тожибоев, Сирожиддин Худоймерганов, Носиржон Раҳимов, Азимбой Холов, Сурайё Бадалова, Барно Шарипова ва бошқа санъаткорлар маҳорат билан ижро этган мумтоз қўшиқларни жон қулоқлари билан тинглашди.
Ҳали мактабда ўқишларига қарамасдан, мамлакат миқёсидаги танловларда ғолиб чиқишган Гулноза Ғаффорова «Уфори савти калом»ни, Абдуқаҳҳор Ғаффоров «Уфори савти сабо»ни куйлашганда, Шашмақом мухлислари ёш санъаткорларнинг ширали, жозибали овозига, мумтоз ашулаларни усталик билан ижро этишганига қойил қолиб, уларни узоқ қарсаклар билан олқишлашди.
Ноҳия маданият бўлими бошлиғи Бимоҳрў Қосимийнинг айтишича, Шашмақомнинг янги-янги моҳир ижрочилари етишиб чиқаётгани ёшларнинг анъанавий қўшиқчиликка меҳр-муҳаббатини кўрсатади. Бу ёшлар ноҳияда туғилиб ўсган машҳур санъаткорлар - Шашмақом усталари сифатида эътироф этилган Боймуҳаммад Ниёзов ва Маъруфхўжа Баҳодировлар анъанасини давом эттиришмоқда.
Ноҳияда «Шашмақомхонлар» ансамбли аъзолари меҳнати қадрланиб келинмоқда. Концерт бошланишидан олдин ансамбл ҳофизлари ва созандаларининг катта гуруҳига Тожикистон Маданият вазирлиги, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органининг мукофотлари топширилди. Шашмақом куни арафасида ноҳия раиси Зариф Нозирий ансамбл аъзоларини янги мусиқавий асбоблар, кийим-кечаклар ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида каттагина маблағ ажратди.
ЭНГ ЯХШИ МАҲАЛЛАГА – 50 МИНГ СОМОНИЙ
Вилоятдаги энг яхши, деб топилган маҳалла 50 минг сомоний билан мукофотланади. Бу вилоятда Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши тарихий XVI сессиясининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган танлов низомида белгиланди.
Мазкур танловни ташкил этишдан мақсад - маҳалланинг жамиятдаги ўрнини оширишга эришиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга, ободончилик ишларига имконият яратиш, халқ миллий анъаналарини сақлаш, маданияти ва тарихини эъзозлашдан иборат.
«Энг яхши маҳалла» ғолибини аниқлаш учун вилоят комиссияси ҳайъати тасдиқланди. Вилоят раиси матбуот хизматидан билдиришларича, мусобақа вилоят шаҳар ва ноҳияларида жорий йилнинг 1 ноябригача давом этади.
Биринчи ўринни эгаллаган маҳалладан ташқари иккинчи ва учинчи ўринлар соҳибларини ҳам пул мукофотлари кутмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаган маҳалла 30 минг сомоний ва учинчи ўрин соҳиби 10 минг сомоний билан мукофотланади. Шунингдек, танлов ғолиблари «Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган энг яхши маҳалла вилоят мусобақаси ғолиби» нишони билан ҳам тақдирланадилар.
«КЕЛИНГ, КИТОБ ЎҚИЙМИЗ»
Хўжанд шаҳридаги Тошхожа Асирий номли вилоят кутубхонасида Ёшлар йили муносабати билан «Келинг, китоб ўқиймиз!» шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди. Мазкур кутубхона директори Баҳром Мирсаидовнинг айтишича, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар қалбида китобга бўлган меҳр-муҳаббатни уйғотиш ва кучайтириш бўлиб, бу мақсадга эришилган.
Кун бўйи давом этган тадбирда Хўжанддаги олий ўқув юртлари, махсус таълим масканлари ва умумтаълим мактабларида ўқиётган 2 минг нафардан ортиқ йигит-қиз қатнашди. Улар кутубхонада ташкил этилган китоб ва журналлар кўргазмаси билан танишишди. Кўргазмага тожик, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги 2000тага яқин китоб ва журнал қўйилганди.
Худди шу куни «Энг яхши китобхон» танлови ўтказилди. Икки босқичда ўтказилган бу танловда Хўжанддаги қирққа яқин таълим муассасаси ўқувчилари қатнашишди. Танлов ҳакамлари тўққиз нафар ўқувчини «Энг яхши китобхон», деб топишди. Улар орасида 1-лицейдан Меҳринисо Ҳошимова, 24-гимназиядан Мадина Зарипова, «Файз» хусусий мактабидан Манижа Зарипова, 1-гимназиядан Некрўз Шоражабов, 27- ўрта умумтаълим муассасасидан Муталлиб Маҳмудов каби китобсевар ўқувчилар бор эди.
Ўз мухбир.
Умумтаълим муассасалари учун тузилган адабиёт дастурида Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини кенг қамровда ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилган. Мутафаккир шоирнинг шахсияти ва бой ижодий мероси ўқувчилар учун битмас-туганмас ибрат манбаи эканлиги, шубҳасиз. Улар шоирнинг ҳаёти билан танишишгандан сўнг, унинг лирик жанрда яратилган асарлари ҳамда достонлари, илмий асарлари билан яқиндан танишадилар.
Муфассал...
ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари
Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:
- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:
- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015