Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Март 2017 Кӯришлар: 1821
Печат

 

navruz qurgan 2017Қўрғонтепа шаҳрида Наврўз тантаналари халқ ҳунармандчилиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиши билан бошланиб, «Пахтакор» стадионида театрлаштирилган наврўзий дастур билан давом этди.

Вилоят аҳолисини Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, Тожикистон Республикаси Ҳукумати намояндаси Неъматуллоҳ Ҳикматуллозода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Амирулло Асадуллолар халқаро Наврўз байрами билан

табрикладилар.

- Наврўз анъаналари пайдо бўлган вақтидан бугунгача ахлоқий, фалсафий ва инсонпарварлик қадриятларини йўқотган эмас, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Аксинча, у асрлар оша сайқаллашиб, Ер сайёрасида ҳаёт мазмунини ўзида мужассам этиб келмоқда.

Наврўзий суннатлар, тинчлик ва ҳамжиҳатлик, дастурхонлар безаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлари бошланишини ифода этган байрамона дастурни ўн мингдан ортиқроқ киши томоша қилди.

 

Байрам тўйларга уланди…

Наврўз байрами арафаси ва уни нишонлаш кунлари давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи томонидан Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг камтаъминланган оилалар, етимлар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Амрини бажариш мақсадида ташкилоту муассаса ҳамда саховатли тадбиркорларни жалб этиш йўли билан камтаъминланган оилалардан бўлган 1136 нафар ўғил болаларнинг суннат ва 91 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бошқармасидан хабар беришларича, 2017 йилнинг шу даврига қадар вилоят ташкилоту муассасалари ҳамда тадбиркорларни жалб этиш орқали хизмат кўрсатиш муассасалари, жумладан, қариялар ва ногиронлар уй-интернатлари, етим болалар мактаб-интернатлари, Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ва уларга тенглаштирилган кишилар, камтаъминланган фуқаролар ва уларнинг оилалари, шунингдек, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий қисмларига 1,2 миллион сомонийлик моддий ва молиявий ёрдам кўрсатилган.

 

Олийгоҳда миллий байрам руҳияти

Абу Абдулло Рўдакий номли Кўлоб Давлат университетида халқаро Наврўз байрами барча миллий суннату анъаналарга риоя этилган ҳолда нишонланди. Олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари миллий кийимлар кийиб, ҳафтсин ва ҳафтшин талабларини бажарган ҳолда, байрамона дастурхон безашди.

Билим даргоҳи маъмурияти тантана иштирокчиларини Наврўз байрами билан қутлаб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан миллий байрамимиз – Наврўз халқаро байрам, деб эълон қилинганлигини ва айни пайтда сайёрамизнинг кўплаб мамлакатларида нишонланишини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, тантана жараёнида республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ўқитувчи ҳамда талабалар олийгоҳ маъмуриятининг ифтихорнома ва эсдалик  совғалари билан тақдирландилар.

 

Шаҳар ободончилиги йўлида

Наврўз байрами тантанали нишонланаётган кунлар Кўлоб шаҳри ёшлари Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳамда Ёшлар йилига бағишлаб, шаҳардаги умумтаълим муассасалари, спорт клублари, майдонлар ва кўча-ю маҳаллаларда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини давом эттиришди.

Кўлоб минтақаси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими масъулларининг хабар беришларича, ободончилик ишларига кўпроқ ёшлар, спортчилар ва мураббийлар жалб қилиниб, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда манзарали гуллар кўчатларини ўтқазишди.

 

Нораклик ёшлар ташаббуси

Халқаро Наврўз айёми арафаси ва байрам тантанали нишонланаётган кунлар Норак шаҳри Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими ташаббуси билан ободончилик ва бунёдкорлик ишлари кенг миқёсда йўлга қўйилди. Айниқса, байрам арафасида наврўзий тантаналар ўтказилган спорт майдонида ободончилик ва бунёдкорликка бағишланган «Ободончилик ва тозалик – наврўзий суннатлар» шиори остида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи Ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳабиба Сафарова «Ховар» ТМААга хабар берди.

Мазкур тадбирда Норак ва Бойғози ГЭСлари, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, ёшлар, спорт ва сайёҳлик соҳаларига қарашли муассасаларда меҳнат қилаётган 200 нафардан ортиқ фаол ёшлар иштирок этишиб, ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга ўз ҳисссаларини қўшиш мақсадида шаҳарнинг марказий боғида 100 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазишди.

Нораклик ёшлар ободончилик ва бунёдкорликка бағишланган тадбирларни давом эттиришмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб…

 

Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Муфассал...

Зўрлар «синди»: Қатар – кутилмаган чемпион

 

ёхуд Бирлашган Араб Амирликларида 5 январдан 1 февралгача бўлиб ўтган "Осиё кубоги-2019" турнири якунларига бир назар

Футбол - спорт турлари орасида нуфузлиларидан бири.

Йиллар ўтиши билан "миллионлар ўйини", дея таърифланган турнинг "миллиардлар ўйини"га айланиб бораётгани, шубҳасиз.

Бирлашган Араб Амирликлари стадионларида бўлиб ўтган қитъанинг энг юқори даражадаги мусобақаси ўзининг баъзи жиҳатлари билан олдингиларидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2332409

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9233065
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2346
3734
2346
9192305
6080
109364
9233065

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 02-03-2026 18:30:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015