Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1582
Печат

 

rano bobojoniyon 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли жамиятда аёл, она мақоми юксалиб, янада мустаҳкамланмоқда. Улар учун кенг имкониятлар яратиб берилди. Бугун жамиятнинг қайси бир соҳасига қараманг, унда хотин-қизларнинг фаол иштирокини кўриш мумкин. Аёл- ўқитувчи, ҳайдовчи, муҳандис, раҳбар…

Ўзининг интилувчанлиги, ташаббускорлиги, ташкилотчилиги ва қатъиятлилиги билан ажралиб турадиган шундай аёл-раҳбарлардан бири Бобожониён Раъно Маҳмудзодадир.

Раъно Бобожониён 1971 йил 18 февралда Бобожон Ғафуров ноҳиясида таваллуд топган. 1992 йили Тожикистон Давлат университетини журналист ва 2000 йили Тожикистон Давлат ҳуқуқ, тижорат ва сиёсат олийгоҳини ҳуқуқшунос ихтисослари бўйича тамомлаган. Филология фанлари доктори. 

Меҳнат фаолиятини 1992 йилдан Чкалов (ҳозирги Бўстон) шаҳридаги 5-ўрта умумтаълим муассасасида ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик телевидение ва маориф соҳалари ҳамда давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органида турли лавозимларда ишлаган.

2011-2013 йиллар давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи Хотин-қизлар ва оила билан ишлаш комитети раиси, 2013 йилнинг ноябр ойидан Суғд вилояти раиси ўринбосари вазифаларида иш юритган.

2014 йил 13 декабрдаги Тожикистон Халқ  демократик партиясининг ХII анжуманида ТХДП раиси ўринбосари этиб сайланган.

Оналар байрами арафасида мухбиримиз Раъно Бобожониён билан суҳбат уюштирди. Уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Аввало, сизни баҳор фасли ва яқинлашиб келаётган Оналар байрами билан табриклайман.

- Раҳмат. Оналар байрами барчамизга муборак бўлсин!..

- Баҳор сиз учун қандай фасл?

- Албатта, баҳор табиат уйғонадиган фасл. Кексаларимиз айтадиларку, баҳорга етдикми, ҳаётимиз ўзгача бўлади. Инсонлар қалбида яшашга бўлган интилиш кучаяди. Аҳмад Зоирнинг машҳур ашуласи бор: баҳор келганда, қўшиқлар куйлагим келар… Бундан ташқари, Р. Киплинг қаламига мансуб «Маугли» асарида ёзувчи баҳор фаслини қаҳрамон тилидан шундай тасвирлайди: баҳорда капалакка айлансам, қанот қоқиб, узоқларга учсаму, табиатнинг барча гўзалликларини кўрсам. Мен ҳам шундай. Табиатнинг гўзалликларини бутун борлигича кўргим келади.

- Она меҳрини қандай таърифлайсиз?

- Онанинг болага ва боланинг онага нисбатан бўлган меҳри барча давру замонларда юксак баҳоланиб келинган. Албатта, онанинг фарзандига бўлган меҳрини бирор нарса билан ўлчаб ёки таққослаб бўлмайди. Она ва бола ўртасидаги энг самимий муҳаббат, шубҳасиз, меҳрдан яралган. Шу боисдан ҳам, она учун фарзандининг нима иш қилиши ёки неча ёшда эканлигининг фарқи йўқ. Аввало, у- она учун фарзанд. Мисол учун етмиш ёшга кирган она эллик ёшни қоралаб қолган боласини  ўша гўдаклигидагидек эркалайди, соғинади, кутади. «Жаннат оналар оёғи остидадир» деган гапнинг ўзи ҳам онанинг мартабаси қай даражада юксак эканлигидан гувоҳлик беради.

- Юқори лавозимларда фаолият юритаётган шахс сифатида жамиятимизда аёллар ўрнини қандай баҳолайсиз?

- Бугун жамиятимиздаги бирор-бир соҳани аёлларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демократик, ҳуқуқий ва дунёвий жамиятнинг ҳам принципларидан бири - бу, албатта, аёлларнинг жамият тизимларидаги фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир. Агар Тожикистон Халқ демократик партиясидаги аёллар ўрнига тўхталадиган бўлсак, партиямиз аъзоларининг 44 фоизини улар ташкил этишади. Партия аъзолигини қўлга киритиш ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида эканлиги инобатга олинса, аёлларимиз бу борада ҳам ўзларининг сиёсий мавқеларини белгилаб олишган, десак муболаға бўлмайди. Партиямизнинг жойлардаги ижроия комитетларининг ўн олтитасига аёллар раҳбарлик қилишмоқда. Бундан ташқари, шаҳру ноҳиялардаги маҳаллий ижроия комитетларимизда аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлимларини ташкил этганмиз. Мана, жорий йил Ёшлар йили бўлганлиги боис, бу борада ҳам кўп ишларни амалга оширишни режалаштириб қўйганмиз. Хусусан, ёшларни Мамлакат Наҳангова, Махфират Каримова, Ибодат Раҳимова, Адолат Раҳмонова, Низорамоҳ Зарипова,  Мукаррама Қосимова, Хуршеда Атахонова каби таниқли аёлларимиз ҳаётидан ибрат олишларига ундаб келамиз.

- Аёл киши учун юқори лавозимларда ишлаш қийин эмасми?

-Биласизми, ҳақиқатдан ҳам, аёлларга турли даражадаги лавозимларда фаолият юритиш катта масъулият юклайди. Нега десангиз, ўзларидаги билим, тажриба, маҳорат ва масъулият ҳиссини кўрсата олишлари керак. Бу борада аёлларнинг оилавий томондан қўллаб-қувватланиши жуда муҳим. Афсуслар бўлсинким, бизнинг анъанавий турмуш тарзимизга одатланган эркакларимиз кўп вақтларда аёллар ўзларидаги қобилиятларини тўлиқ кўрсатишлари учун имкон бермайдилар. Шу боисдан ҳам, бу борада қийинчилик туғилиши мумкин. Негаки, аёллар маълум бир вазифада фаолият юритишлари бараварида, оилада ҳам катта масъулиятни ўз зиммаларига олишган: фарзанд тарбияси, уй-рўзғор ишлари, оилавий муносабатлар ва ҳоказо.

- Фарзандларингиз тарбиясида кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?

-Менинг уч нафар фарзандим бор: бир қиз, икки ўғил. Уларнинг ҳаммаси, айни пайтда, ўрта умумтаълим муассасаларида таҳсил оладилар. Фарзандларим мендан-да кўпроқ муваффақиятларга эришишларини истайман. Ватанпарварлик, садоқат ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қиламан. Уларда бу туйғуларни уйғотиш учун дам олиш кунлари боғларга, тарихий мавзеларга олиб бораман. Тожикистон Миллий музейи, Хўжанд, Бобожон Ғафуров ноҳияларидаги музейлар, Арбоб қасри, Ҳисор қалъасини томоша қилдирганман.

- Дўстларингиз ёқтирадиган хислатларингиз?

-Биласизми, аслини олганда, дўстлар кўп бўлмайди. Студентлик давримда орттирган дўстларимни ўзимнинг энг самимий дўстларим, деб биламан. Атрофдагиларнинг мен ҳақимдаги фикрига келадиган бўлсак, улар мени эркаксифат, дейишади. Мен ғийбат қилишни ёмон кўраман. Кимга қандай гапим бўлса, юзига айтаман.

- Миллий ҳунарлар, жумладан, тикувчилик ва тўқишга қизиқасизми?

-Студентлик давримда бадахшонлик дугоналаримдан пайпоқ тўқишни ўргангандим. Бувижоним эса, рўмол тикишни ўргатгандилар. Умуман олганда, қўли гул аёл эмасман. Бироқ байрамларда ва бошқа тадбирларда фарзандларим учун турли мазали пишириқлар тайёрлайман, албатта.

- Фарзандларингиз сиз тайёрлаган қайси таомни ёқтиришади?

- Фарзандларим, шу билан бирга, турмуш ўртоғим ҳам мен тайёрлаган ош-паловни яхши кўрадилар. У кишининг айтишича, мен ош-палов дамласам, жуда мазали бўлар эмиш. 

-  Муваффақиятларингиз сабабини нимада деб биласиз?

- Мен ҳар доим ўз олдимга мақсад қўйганман. Тожикистон Давлат университетидаги журналистика бўлимининг иккичи курсида ўқиб юрган кезларим эллик ёшга тўлгунча тарих фанлари доктори, профессор бўлишни ният қилгандим. Чунки ўша пайтларда ўқитувчимиз Аҳмедов номли  КПСС тарихидан жуда зўр дарс ўтардилар. Мен бошлаган ишни охирига етказиб, мақсадимга эришишни истадим. Яна бир томони, мени тушунадиган кишилар ёнимда бўлганлигидир. Бувим мени ҳар доим қўллаб-қувватларди. Ота-онам ҳам шу даражага етиб келишимга катта ёрдам берганлар. Кейинчалик турмуш ўртоғим ўз ёрдамларини аямадилар.

Менинг ҳаётда ўрганган нарсам, бу- меҳнат қилиш. Меҳнат қилсанг, роҳатини кўрасан.

- Ҳозирги пайтда қизларни билим олиш, касб эгаллашга ундаш учун нима қилмоқ керак?

-Отамнинг бир гаплари бор: - Ўғил бола ўқимаса ҳам, ўз йўлини топиб кетади. Қизлар учун эса, ўқиш - жуда муҳим. Чунки у эртага нима бўлишини билмайди, қайси хонадонга келин бўлади-ю, ҳаёти қандай кечади? Ва унинг эртанги ҳаёти яхши бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Отам оддийгина ҳайдовчи, лекин жуда маърифатли ва билимли инсон. Ҳозирги ёш қизлар ҳам ўз олдига ўқиш, касб эгаси бўлиш каби режаларни мақсад қилиб олишлари керак. Интилса, изланса, қизиқса, ҳаракат қилса, ҳамма нарса бўлади.

- Ҳаётдаги шиорингиз…

-Яхшилик қил, сувга сол... Ҳеч кимдан бирор-бир нарса умид қилмаслик. Қўлимдан келгунча ёрдам бераман, келмаса халал бермайман.

 

Суҳбатдош:

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

Ғунча қулоғига шивирлар шамол...

 

Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990651

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477878
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3806
4027
21491
7426653
99522
114875
7477878

Сизнинг IPнгиз: 18.117.156.170
Бугун: 23-11-2024 17:04:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015