"Юрагим завққа тўлиб, кўзларим яшнаб кетди!" Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган кўчатлар, гуллар ярмаркасида бу каби сўзлар тез-тез эшитилди. Мазкур ярмаркага вилоятнинг турли ерларидан келтирилган гуллар, манзарали дарахтлар чинакамига кўрган кўзни яшнатарди. Тувакда ўстириладиган ва очиқ майдонда парвариш этиладиган гуллар орасида серқуёш Тожикистоннинг ўзида етиштириладиган анъанавий гуллар билан бирга,
дунёнинг турли минтақаларидан келтирилиб, мамлакатимиз иқлимига мослаштирилган гул ва гулбуталар бор эди.
Вилоятнинг турли ноҳияларидан келган боғбонлар учун қурилган алоҳида дўконларда сифатли ва арзон кўчатлар намойиш этилди ва сотилди. Минглаб одамлар бодом, ёнғоқ, олма, нок, олхўри, гилос, ўрик, олча каби мева ниҳолларидан ташқари лимон, палма, банан кўчатларини сотиб олишди.
Ярмаркага келган боғбонлар, турли идора ва муассасалар вакилларининг сўзларидан бу мақсадга тўла эришилганини пайқаш мумкин эди. Айниқса, томорқа ва боғларида мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар ўстириш ниятида бўлган кишилар мамнун эдилар.
Янги боғлар
Спитамен ноҳиясидаги "Боғи олу" деҳқончилик хўжалиги боғбонлари жорий йилда 5 гектар ерда янги боғлар яратишга азм айлашган. Бу ерларнинг ҳаммаси лалми майдонлар бўлиб, унинг 4 гектарига олхўри кўчатлари ўтқазилади. Яна бир гектарда олмазор боғ бунёд этиш режалаштирилган.
Лангар қишлоғида жойлашган мазкур деҳқончилик хўжалигида олхўризор боғлар яратишга бултур киришилганди. 6 гектар ерда бунёд этилган янги кўчатларнинг ўсишидан боғбонларнинг кўнгли тўқ.
Ўтган йили ноҳиянинг Куруш қишлоқ жамоатида ҳам кенг майдонларда олхўризор боғлар яратилганди. Мутахассисларнинг айтишларича, бу мева серҳосил бўлиб, уни сақлаш ва сотиш учун олис ерларга етказиб бориш ҳам қулайдир.
Манфаатли шартномалар
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган "Шартнома тузиш-2017" иккинчи минтақавий анжуманида 20га яқин шартнома имзоланди. Анжуман қатнашчиларининг изҳор этишларича, бу шартномалар ҳар икки томон учун ҳам манфаатлидир.
Вилоят раиси матбуот марказидан хабар беришларича, мазкур анжуман иккинчи марта ўтказилмоқда. У вилоят давлат ҳокимияти ижроия мақомоти ташаббуси билан ўтказилаётир. Бу анжуманда Тожикистоннинг турли томонларидан келган иқтисод соҳаси масъуллари билан бирга Россия, Белорус, Қирғизистондан келган соҳа вакиллари қатнашишди.
Анжуманда россиялик Дмитрий Прохоренко, белоруслик Юрий Шевсов, Суғд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Хайрулло Бобозода, "Нексигол-навъовар" ширкатидан Азимхон Тўраевларнинг чиқишлари катта қизиқиш билан кутиб олинди. Жумладан, Хайрулло Бобозоданинг Суғд вилоятининг мева ва сабзавотни четга чиқариш иқтидори борасидаги чиқиши эътибор билан тингланди.
Қатнашчиларнинг фикрича, Гулистон шаҳрида ўтказилган анжуман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва сифатини яхшилашга, уларни чет элларга чиқаришни кўпайтиришга ёрдам беради.
Тожик санъатига олқишлар
Туҳфа Фозилова номли Конибодом шаҳар театри хориж сафаридан муваффақият билан қайтди. Бу гал конибодомлик санъаткорлар Ҳиндистонда бўлиб ўтган театр фестивалида қатнашишди. Фестивалда Буюк Британия, Россия, Шри Ланка, Исроил каби дунёнинг 20дан ортиқ мамлакатидан келган театрлар бор эди.
Конибодом театри ҳинд томошабинларига буюк Шекспир асарлари асосида саҳналаштирилган "Жиннилар суди" асарини тақдим этди. Мазкур асар Деҳли ва ҳайдаробод шаҳарларида кўрсатилганда, томошабинларнинг узоқ давом этган олқишларига сазовор бўлди. Фақат томошабинлар эмас, балки фестивалда қатнашган Ҳиндистонлик ва чет эллик театршунослар, мутахассислар ҳам тожик спектаклига юқори баҳо беришди.
"Булар бриллиант актёрлардир!" Кекса ҳинд адиби Кармакар Сонтаке томонидан конибодомлик ёш актёрларга берилган бу баҳо, аслида спектаклни ҳаяжон билан томоша қилган барча ҳиндистонликлар кўнглидаги гап эди.
Тожикистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Мирзошариф Жалолов спектакл томошасидан кейин, баҳо берар экан, конибодомлик санъаткорлар руҳига руҳ қўшилди. "Жиннилар суди" машҳур туркман режиссёри Авлиёқули Хўжақули томонидан саҳналаштирилган.
Элчининг юқори баҳоси
Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида талабалар ўрганаётган чет тиллари яна биттага кўпайиши мумкин. Франциянинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ясмин Гуедар мазкур олийгоҳда бўлар экан, француз тили ўрганилиши учун ҳамкорлик қилиш имкониятлари борлигини айтди. Элчи хоним дорилфунунда тожик тилидан ташқари, инглиз, немис, араб, форс, хитой, рус, ўзбек тиллари муваффақиятли ўрганилаётганини кўргандан сўнг, бу қарорга келди. У дорилфунундаги илмий изланишлар, таълим олиш учун яратилган замонавий шарт-шароитларга юқори баҳо берди.
Ҳозирда дорилфунунда 19 минг нафардан ортиқ талаба ўқимоқда. Улар 60дан ортиқ ихтисос бўйича таълим олишмоқда. Узоқ йиллар фақат педагог кадрлар тайёрлаган мазкур олий ўқув юрти Тожикистон мустақилликка эришгач, тез кенгайди, янги-янги факултетлар очилди. Жумладан, бу факултетларда замонавий ахборот технологияси, иқтисод, журналистика каби соҳаларда малакали кадрлар тайёрланмоқда.
Дорилфунун ректори Анвар Мақсудий элчи хонимга машҳур олим Бобожон Ғафуровнинг инглиз тилида нашр этилган "Тожиклар" китобини ва олий ўқув юртида таълим олаётган талабалар ижодидан намуналар тақдим этди.
Ўз мухбир.
Халқ донишмандлигида: “Икки шиддатли оқим туташган жойда улкан дарё ҳосил бўлади. Бу кўплаб инсонлар учун бахт-саодат келтириб, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариб, турмушларини фаровон, ҳаётларини чароғон қиладиган дарёдир”, - деган ҳикмат бор.
Бу том маъноси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳор кунларида Тожикистон Республикасига қилган
Муфассал...
- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.
Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015