Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 1684
Печат

 

yoshlar 2017 1Хўжандда яшаётган 60 киши доимий иш билан таъминланди. 40 киши эса, касб-ҳунар ўргатиладиган қисқа муддатли курсларда ўқиш имкониятига эга бўлди. Уларнинг 55 нафарини ёшлар ташкил этишини таъкидлаш жоиз.

Аслида давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органининг Ёшлар, спорт ва саёҳат бўлими аҳолини иш билан таъминлаш агентлиги ҳамкорлигида ўтказган "Бўш иш жойлари" ярмаркасидан ҳам асосий мақсад биринчи навбатда

ёшларни иш билан таъминлаш эди.

Шаҳар ҳукуматидан хабар беришларича, ушбу тадбир "Ёшлар йили" доирасида ўтказилган. "Панжшанбе" бозори яқинидаги Регистон майдонида ўтказилган бу ярмаркада 500 нафардан ортиқ киши қатнашди. Улар орасида ҳунар-техника коллежлари, лицейлари битирувчилари ҳам бор эди.

Ярмаркада  30 дан ортиқ ишхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан 300дан ортиқ иш жойи таклиф этилди.

 

 "Ашт-Фурут"нинг эзгу ниятлари

Ашт ноҳиясида қуруқ мевани қадоқлаш цехи иш бошлади. Ҳозирча бу цех кунига бир навбатда ишлайди ва 3 минг тонна қуруқ мевани қадоқлаш имкониятига эга. Янги ишхона очилиши билан йигирма нафар киши доимий иш билан таъминланди.

Цехдаги жиҳоз ва мосламалар замонавий бўлиб, Туркиядан келтирилган. Бунинг учун Туркиянинг "Алптекин" ширкати билан ҳамкорлик қилинди.

Янги ишхонада қуруқ мевалар, асосан, ўрик қоқи қайта ишланиб қадоқланади, чиройли ва қулай қутичаларга жойлаштирилади.

Янги цех "Ашт-Фурут" масъулияти чекланган жамияти ҳузурида очилди. Мазкур жамият бошлиғи Ёрмат Мақсудовнинг айтишича цех фаолиятини кенгайтириш режага олинган.

- Биз яқин орада қуруқ мева жойлаштириладиган қутиларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мўлжаллаяпмиз, - деди Ёрмат Мақсудов.

Шунингдек, "Ашт-Фурут" масъулияти чекланган жамияти мева бозори очишни режалаштирган. Бу бозорда боғбонлар етиштирган меваларини сотиш ва сотиб олиш мумкин. Айни бир пайтда "Ашт-Фурут"да қадоқланган қуруқ мевалар ҳам сотилади.

 

Кўча шоир ҳақида сўзлаб туради

Хўжанд шаҳридаги "Ваҳдат" маҳалласида жойлашган марказий кўчалардан бирига марҳум шоир Неъмат Оташ номи берилди. Шоир хотирасига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди. Кўчанинг шоир номига қўйилишига бағишланган маросимда шаҳар раиси Шариф Шарифзода Неъмат Оташнинг фақат шеърият бобида эмас, журналистикада, халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш, тожик тили мавқеини баланд кўтаришдаги хизматлари ҳам катта эканлигини таъкидлади.

Неъмат Оташ (Неъмат Дадабоев) узоқ йиллар матбуотда ишлади. Жумладан, давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи нашри бўлган "Тирози жаҳон" газетаси бош муҳаррири муовини бўлиб ишлади. Ҳаётининг сўнгги йилларида  вилоят ҳукумати нашри бўлган "Паёми Суғд" адабий-бадиий, ижтимоий журналига муҳаррирлик қилди.

Неъмат Оташ Афғонистондаги жангларда ўзининг байналмилал вазифасини шараф билан ўтади. У "Шараф", "Қизил Юлдуз" орденлари, қатор медаллар билан мукофотланган. Камоли Хўжандий номли мукофот лауреатидир.

Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий, Неъмат Оташнинг синфдоши Мукаррама Неъматова, вилоят Байналмилал жангчилар кенгаши раиси Комилжон Содиқов ва сўзга чиққан бошқа кишилар шоирнинг кўпчиликка ибрат бўладиган хислатлари ҳақида гапиришди.

Сўзга чиққанлардан бири  Неъмат Оташ номли кўча шоирнинг ўз халқига, Ватанига бўлган меҳр-муҳаббати, унинг юксак инсонийлик ва ижодкорлик фазилатлари ҳақида сўзлаб туради, деди. Дилдан чиққан  бу сўзларга гулдурос қарсаклар чалинди. 

 

Талабалар - танловлар ғолиблари

Тожикистон техника дорилфунунининг Хўжанддаги политехника олийгоҳи талабаси Хуршид Бобожонов Менделеев номли танловда ғолиб топилди. У олийгоҳнинг қурилиш ва нақлиёт факултети учинчи босқичида таълим олади. Унинг ўқиш ва жамоатчилик ишларидаги ютуқлари, илмий изланишлари ҳисобга олиниб, қадрланди.

Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни толибалари Заррина Мирзалиева ва Марҳабо Мадаминовалар эса, Ломоносов номли танловда ғолиб чиқишди. Ғолиб қизлар рус филологияси факултетида таҳсил олишади.

Менделеев ва Ломоносов номли танловлар  Европа тадқиқот институти жамғармасининг Россия нотижорат ташкилоти томонидан ўтказилади.  Мукофотлаш маросими академик Бобожон Ғафуров номли дорилфунуннинг тожик филологияси факултетида бўлиб ўтди. Мукофотларни нотижорат ташкилотнинг Суғд вилоятидаги мувофиқлаштирувчиси Хуршида Содиқова топширди.

Қадрлаш маросимида Тожикистон Халқ демократик партияси раиси муовини Раъно Бобожониён сўз олиб, ёшларнинг катта куч эканлиги, уларга ҳукуматимиз томонидан берилаётган эътибор, талаба ёшларнинг чуқур илм олишлари Тожикистон тараққиётига катта хизмат қилиши ҳақида гапирди.

Евроосиё халқаро телевидение, радио ва матбуот академияси президенти ўринбосари, Россия Фанлар академияси академиги, профессор Кипрас Мажейка  ўз мамлакати  ва Тожикистон ўртасидаги фойдали алоқалар, жумладан, тожикистонлик ёшларнинг Россияда таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлади.

 

Ниҳолнинг қандай ўсиши боғбонга боғлиқ

 "Биз интизомсиз, қонун бузаётган ўқувчиларнинг  хулқ-атвори нега  бузилаётганини ўрганиб чиқиб, бир хулосага келдик. Уларнинг ота-оналари болалари таълим-тарбиясини фақат мактабга ишониб қўйиб, ўзлари фарзандларига нисбатан бепарво бўлишган ,юриш-туришларини назорат  қилишмаган. Аслини олганда, болалар мактабдан кўра оилада вақтларини кўп ўтказишади-ку!" Конибодом шаҳар маориф бошқармаси вакили М. Норбоеванинг ташвишли бу сўзларини кўпчилик маъқуллади.

   Бу сўзлар Конибодом шаҳридаги 9-ўрта умумтаълим муассасасида бўлиб ўтган қизлар кенгаши йиғилишида янгради. "Ота-оналарнинг фарзанд таълим-тарбиясидаги  ҳуқуқ ва бурчлари" мавзусидаги йиғилишда қатнашганлар мамлакат келажаги бўлган болаларни тарбиялашдаги камчиликлар ҳақида куйиниб гапиришди. Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг аёллар билан ишлаш ва оила бўлими бош мутахассиси А. Неъматованинг фикрича, айнан ота-оналарнинг назорат қилмасликлари, фарзандлари тарбиясига аҳамиятсизликлари  боис, айрим ёшлар бузғунчи ҳаракат ва оқимларга қўшилиб қолишмоқда.

Умумтаълим муассасаси аёллар кенгаши раиси М. Бобоева, мазкур муассаса ота-оналар қўмитаси раиси М. Аҳмадхонова, маҳалла фаоллари Тожикистон Республикасининг "Ота-оналарнинг фарзанд таълим-тарбиясидаги масъулияти  борасидаги" қонунининг аҳамияти, уни тўғри тушуниб амалга оширишнинг соғлом, ақлли, меҳнатсевар, ватанпарвар ёшларнинг камол топишларида муҳим ўрин тутишини  ҳаётий мисоллар билан гапиришди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

САЛОМАТЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ, АЗИЗЛАР!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жорий йил Билимлар кунида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳида ўтказган Тинчлик дарсида соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор бериб, мамлакат келажаги аҳоли саломатлигига боғлиқ эканлигини уқтириб ўтди. У киши, асосан, бугунги кунда сартарошхона, гўзаллик салонлари, стоматологлар ва бошқалар орқали юқаётган

Муфассал...

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991014

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478504
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4432
4027
22117
7426653
100148
114875
7478504

Сизнинг IPнгиз: 3.14.143.149
Бугун: 23-11-2024 17:41:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015