Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 1702
Печат

 

qishloq xujaligi 2017Ховалинг ноҳиясида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, деҳқонларнинг соҳавий билимларини такомиллаштириш ва боғу токзор, мева-ю сабзавот, полиз маҳсулотлари, йирик ва кичик шохли чорваларни парвариш қилишнинг янги усуллари ҳамда агротехник қоидаларини ўргатишга бағишланган семинар ўтказилди. Унда таъкидланишича, кейинги йилларда иқлим ўзгариши туфайли пайдо бўлган турли касалликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келмоқда.

Боғ майдонларининг кенгайиши, хориждан келтирилаётган турли-туман дарахтлар парвариши деҳқонлар ишида муаммоларни юзага келтирмоқда. Ўтказилган тадбир мақсади айнан шундай мушкулликларнинг олдини олиш учун амалий тажрибада агротехник ишларни деҳқонларга ўргатишдан иборат эди.

Кейинги йилларда Ховалинг ноҳияси меҳнаткашлари сабзавот етиштиришда ҳам катта ютуқларни қўлга киритишмоқда. Улар картошка, пиёз, помидор, қалампир, полиз маҳсулотлари майдонларини кенгайтириш ҳисобидан ноҳия аҳолиси талаботини қондириб, маҳсулотларнинг бир қисмини ноҳиядан ташқарида сотувга чиқаришмоқда.

 

Оилавий зўравонлик ва ёш оилалар бузилишига қарши

Темурмалик ноҳияси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими маҳаллий ҳокимият ҳамда Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш бўлими билан ҳамкорликда "Оилада зўравонлик ва ёш оилаларнинг бузилиши" мавзусида йиғилиш ташкил қилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси ижроия органидан хабар берилди. 

Йиғилишда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этишди. Тадбир давомида оилавий зўравонлик ва ёш оилаларнинг бузилиши бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

- Афсуски, кўпинча ота-оналар ва фуқаролар жамият доғига айланган бу масала ечимидан ўзларини олиб қочишади ва унинг масъулиятини маҳаллий ҳокимият, суд ҳамда прокуратура органлари зиммасига юклашади, - деди ноҳия Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими мудири Аслиддин Айниддин. - Менимча, ёш оилалар бузилиб кетишининг асосий сабабларидан бири - ёшларнинг тарбияси тўғри йўлга қўйилмагани, яқин қариндошларнинг никоҳдан ўтишлари, қизларнинг эрта турмушга узатилишидадир.

Йиғилишда жамиятимиздаги бу иллатларга қарши ҳамжиҳатликда курашиш лозимлиги таъкидланди. 

 

Ёшлар - Миллат пешвоси издошлари

Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида "Биз - ёшлар Миллат пешвоси издошларимиз" ҳамда "Ёшлар - Миллат пешвоси сиёсатининг давомчилари" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда 2 минг 500 нафардан ортиқ турли касбу ҳунар эгалари бўлган ёшлар, ҳарбий қисмлар аскарлари, студентлар, ноҳия умумтаълим муассасалари ўқувчилари қатнашдилар. Йиғилиш иштирокчилари қўлларида Ёшлар йили, ватандўстлик ва миллий ифтихор мазмуни битилган шиор ва плакатлар билан ноҳия марказий кўчасидан ўтишди. Бу ҳақда вилоят раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлимидан хабар берилди.

- 2017 йил - Ёшлар йили, деб эълон қилиниши ўлкамиз ёшларини Ватан чегарасини мустаҳкамлаш, тинчлик, истиқлолият, миллий бирлик қадриятларини эъзозлашга чорлайди, - деди Шамсиддин Шоҳин ноҳияси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими бошлиғи Ҳусайн Ражабов. - Шунингдек, Миллат пешвосининг эътибори бунёдкорлик ишларида ёшларнинг масъулияти янада ошганини билдиради.

 

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш - муҳим вазифа

Жамият тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бошқармаси ташаббуси билан Қўрғонтепа шаҳрида милиция ходимлари ва бошқа соҳалар мутахассисларининг муштарак тадбири ўтказилмоқда. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бошқармасидан хабар беришларича, мазкур тадбирда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хатлон вилояти бошқармаси, Қўрғонтепа шаҳар бўлими қисмлари, Ер, меъморчилик ва шаҳарсозлик комитетлари ҳамда электр энергияси тармоқлари ва бошқа тузилмалар ходимлари иштирок этишмоқда.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад - электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, ер участкаларини зўравонлик билан эгаллаш, тозаликка риоя этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, йўл ҳаракати ва бошқа қонунбузарликлар олдини олишдан иборат.

 

Ҳамкорликлар истиқболи

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода АҚШнинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Элизабет Миллард билан учрашув жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликларни муҳокама қилди.

- Хатлон вилояти агросаноат комплексини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади, - деди Д. Гулмаҳмадзода. - Бизда етиштирилаётган маҳсулотлар вилоятимиз аҳолисини таъминлабгина қолмасдан, балки хорижга экспорт қилишга ҳам етади.

Учрашув жараёнида вилоят раиси тайёр маҳсулотларни сақлаш учун ҳам бу ерда қулай имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида АҚШ элчиси вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига йўналтирилган бир нечта лойиҳалар амалга татбиқ этилаётганлигини қайд қилди. Мазкур лойиҳаларни амалга татбиқ этиш жараёнида маҳаллий мутахассисларга иссиқхоналар яратиш ва улардан фойдаланиш ўргатилмоқда.

 

Қобилиятли ўқувчининг ютуқлари

Қўрғонтепа шаҳрида ўтказилган "2016 йил - Хатлон вилоятида тафаккур тараққиёти йили" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда шаҳарнинг 14-ўрта умумтаълим муассасаси 3-синф ўқувчиси Мирмуҳсин Мирдодоевнинг ноёб қобилиятига катта баҳо берилди. Ёш вундеркинд йиғилиш қатнашчилари олдида дунёнинг барча давлатлари пойтахтлари, бу давлатлар Президентларининг номлари, мазкур давлатлар қаерда жойлашганлиги ҳамда уларнинг майдонини билишини намойиш этди.

Ўқитувчиларнинг айтишича, Мирмуҳсин эндигина 3-синфда ўқиши, бу синфда дастур бўйича география фани ўқитилмаслигига қарамай, жуда кўп маълумотларни билади. У кучли хотира соҳиби эканлигини конференция қатнашчиларининг саволларига чалкашмай жавоб берганлигидан ҳам билса бўларди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Жомий АМИРШОЕВ: - ХОРИЖДА БОШПАНА ОЛИШ РАСМИЙ ТАЛАБНОМАСИДАН ВОЗ КЕЧГАНИМ УЧУН НАҲЗАТЧИЛАР ЖОНИМГА ТАҲДИД ҚИЛИШДИ

 

14 июл куни Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи шахс "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлигининг идорасига келиб, наҳзатчилар домига қандай тушгани, Европа мамлакатларидан бошпана сўраш расмий талабидан воз кечгани ва жонига жиддий таҳдидлар бўлишига қарамасдан, Ватанга қайтгани ҳақида ҳикоя қилиш ниятида эканлигини айтди. Агентлик мухбири у билан суҳбат уюштирди.

Муфассал...

Кўнгил изтироблари

 

Айни туш. Қуёш тик келган пайт. Ҳавонинг кундан-кунга исиб бориши саратоннинг яқинлигидан дарак беради. Офтоб гўё тандирдан чиққан оловдай борлиқни қиздиради. «Қилт» этган шабада йўқ. Ҳамма ўзини салқинга урган, гўё табиат мудрагандай туюлади. Фақат баланд ўрик шохида қарқуноқ турли сайроқи қушларга хос тақлид қилиб сайрамоқда. Ҳовлида ҳаво димлигидан салқинлаш учун Шоҳиста ариқ бўйига чиқди. Муздеккина сувда юз-қўлларини ювгач,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2204145

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8630094
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
58
5050
16945
8588587
66198
117875
8630094

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 19-09-2025 00:24:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015