Душанбе шаҳри олийгоҳларидан бир гуруҳ талабалар поезд билан Кўлоб минтақасига сафар қилишди.
Хатлон вилояти раиси аппаратидан хабар беришларича, мазкур тадбир Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан йўлга қўйилди. Ёш сайёҳлар Кўлобнинг эътиборга молик тарихий-маданий жойларида бўлишиб,
бу қадимий шаҳар билан яқиндан танишдилар.
- Биз бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз, - деди Кўлоб минтақаси Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўлими бошлиғи Зайниддин Давлатов. – Душанбелик ёшларнинг ташрифидан сўнг, турли ёшдаги кишилар бизга сайёҳликнинг бу турини Кўлоб минтақаси бўйлаб ташкил этиш таклифи билан чиқишди. Уларнинг айтишича, агар сайёҳликнинг бу тури йўлга қўйилса, оилавий тарзда шаҳар томошасига чиқиш имконияти пайдо бўлади. Бу сайёҳликнинг энг қулай ва арзон усули ҳисобланади.
Йўловчилар ташиш ҳажми
Ўтган йили Хатлон вилоятида юк ташиш 4, йўловчилар ташиш ҳажми 17 фоизга ошган.
Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, 2016 йил 2286,6 километр автомобил йўллари 733 миллион 658 минг сомоний маблағ эвазига жорий ва асосий таъмирдан чиқарилди.
Шу билан бир қаторда, соҳибкорлар ва аҳоли томонидан йиғилган 30 миллион 767 минг сомоний хайрия маблағи эвазига 23,6 километр автомобил йўллари асосий ва 29,2 километр жорий таъмирдан чиқарилди. Умумий узунлиги 187 метрни ташкил этган 22та кўприк таъмирланиб, 423 километр йўллар асфалтланди.
Етимлар банк ҳисоби
Норак шаҳрида ҳам ота, ҳам онасидан ажралган 15 нафар етим қайдга олинган. Шаҳар «Амонатбонк» бўлимида уларнинг ҳаммаси учун махсус ҳисоб рақами очилган. Жорий йилнинг 17 январигача мазкур ҳисоб рақамига 14 минг 377 сомоний маблағ тушган. Бу ҳақда Норак шаҳри раиси Фатҳулло Ҳурматзода матбуот конференциясида маълумот берди.
- Ўтган йили «уйма-уй» юриш усули билан шаҳар бўйлаб умумий миқдорда 1018 оила билан мулоқотлар уюштирилиб, улар жараёнида аёллар ва ёшлар ўртасида бегонапарастлик олдини олиш, бизга ёт бўлган маданиятларга тақлид қилиш, миллий бўлмаган либосларни кийиш, ёшларнинг террорчи ва экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиши олдини олиш ташвиқоти ўтказилди, - деди шаҳар раиси Фатҳулло Ҳурматзода. - Шунингдек, оила муҳитида тарбия даражасини ошириш ҳамда оилалар бузилиши олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бепул тиббий хизмат
Миллий бирлик байрамининг 20 йиллиги муносабати билан Абдураҳмон Жомий ноҳиясининг Дўстий қишлоқ жамоатида Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан «Саломатлик карвони» тадбири ўтказилди. Унда қишлоқ жамоати аҳолисига бепул тиббий хизмат кўрсатилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар берилди.
Кўлобда йўллар таъмири
Кўлоб шаҳри маъмуриятида ўтган йил якунига бағишланган матбуот конференцияси ўтказилди.
«Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Кўлоб шаҳрига ташрифи чоғида бу ерда 2та ўқув муассасаси, «Мажмаи Парчам ва Нишони давлатї» мемориал мажмуаси, хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди. Кўлоб шаҳри Инновацион менежмент технологик институти ўқув-маъмурий корпуси, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кўлоб минтақаси бошқармаси ва замонавий меҳмонхона биноларига тамал тоши қўйилди», - деб таъкидланди матбуот анжумани жараёнида.
Шаҳар раиси Хайрулло Амонулло автомобил йўллари ҳолатига тўхталиб, 2017 йил бу мақсадда Хитой Халқ Республикасининг лойиҳаси татбиқ этилишини таъкидлаб ўтди.
Ёш хатлонликлар «Сафеддара»да
Давлат ҳокимияти Қўрғонтепа шаҳар ижроия органи қўллаб-қувватлаши билан 26 нафардан иборат бир гуруҳ ёшлар 17-26 январ кунлари қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида, «Сафеддара» чанғи-сайёҳлик мажмуасида ҳордиқ чиқаришди.
Вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бошқармасидан хабар беришларича, тадбир Қўрғонтепа шаҳар раиси ташаббуси ила амалга ошди.
Ўз мухбир.
Бохтар шаҳри, Носир Хусрав, Вахш, Ёвон, Дўстий, Қабодиён ноҳиялари етакчи
Хатлон вилоятида обуна жараёни қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати «Почтаи тожик» давлат унитар корхонаси Ёвон ноҳияси почтаси Алоқа марказига ташриф буюрганимизда, ноҳия раиси ўринбосари Гулрухсор Саидзода ҳамда марказ бошлиғи Тожинисо Шариповаларнинг ташкилот ва муассасаларда обунани жадаллаштириш ниятида бўлиб, эндигина бугунги кун натижаларини
Муфассал...
Назм азалдан кўнгил мулки бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шоир учун ҳар бир инсоннинг ўзи бир китоб. Шеъриятга ошно кўнгиллар оташин сўзлар мубталосига айланиб юришади. Абдуқодир Алимаҳмадовни Турсунзода шаҳрида шеърият, қўшиқ шайдоларининг кўпчилиги яхши танишади, иззат- икром этишади. Абдуқодир Алимаҳмадов узоқ йиллар Турсунзода, қолаверса, республикада донғи кетган «Навбаҳор» ансамблига раҳбарлик ҳам қилган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015