Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 26 Январ 2017 Кӯришлар: 1990
Печат

 

devashtichДеваштич ноҳиясидаги ҳарбий қисмда аскарлар билан бўлиб ўтган учрашувда бу сўзлар кўп такрорланди. Аскар йигитлар эса, жорий йилнинг Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Ёшлар йили, деб эълон қилинганидан бениҳоя руҳланишгани, она-Ватан олдидаги бурчларини садоқат ила ўташ учун  бор куч-ғайрат, билимларини ишга солишларини изҳор этишди.

Учрашувда юрт равнақи учун меҳнат қилган отахону онахонлар, ёшлар ва ижодкорлар қатнашишди.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органининг Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими мудири Бунафша Қутбиддинова учрашувда сўз олар экан, ҳар бир йигитнинг ҳарбий хизматда бўлиб, Ватан олдидаги бурчини бажариши эл-юрт олдидаги муқаддас қарз эканлиги, Тожикистон тинчлиги, хавфсизлиги, аҳоли осойишталигини сақлаш учун жонбозлик кўрсатаётган аскарларнинг шарафли вазифалари  ҳақида гапирди.

Меҳнат ветеранлари, ноҳиядаги ҳурматли отахонлардан бири Абдуворис Орипов, ноҳия марказий масжиди имом-хатиби Нажмиддин Бобожоновларнинг чиқишларини аскар йигитлар жон қулоқлари билан тинглашди.

Деваштичлик шоирлар Сирожиддин Осимий, Гулзода Абдувоҳидова, Зайниддин Қаландар ўқиган Ватан ва онани васф этувчи шеърлар давомли қарсаклар билан олқишланди

 

Энг яхши мураббия - хўжандлик

Хўжанд шаҳридаги Президент болалар боғчаси давлат муассасаси тарбиячиси Заррина Рўзиева мамлакатдаги энг яхши мураббий, дея эътироф этилди. Пойтахтда бўлиб ўтган танловда Душанбе шаҳри, Суғд, Хатлон вилоятлари ва  республика бўйсунишидаги босқичларда ғолиб чиққан тўрт нафар энг яхши мураббиялар иштирок этди. Улар олтита шартга кўра  куч  синашишди. Жумладан, таълим машғулотлари, давра столи, тасвир ва манзара яратиш, психологик-педагогик ҳолатлар ва ўзиш тажрибалари бўйича билим ва маҳоратларини кўрсатишди. Барча шартларда муваффақиятли қатнашган Заррина Рўзиева "Тожикистоннинг йил мураббияси" мақомига сазовор бўлди.

Танлов  ғолиб ва қатнашчиларига ташкилотчилар томонидан  пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

 

Икки тилли ижодкор - талабалар меҳмони

Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунунининг педагогика факултетида деваштичлик таниқли болалар шоири ва ҳажвчи адиб Эгамназар Соҳибназаров билан учрашув бўлиб ўтди. Факултетнинг Ихтисос фанлари таълими назарияси ва методикаси кафедраси доценти Ўктамали Сатторов ижодкорнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапирар экан, унинг китобларини болалар қизиқиб ўқишлари, асарлари ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Икки-ўзбек ва тожик тилларида ижод қилаётган Эгамназар Соҳибназаровнинг ҳозиргача ўнга яқин китоби нашр этилганини айтди. Жумладан, "Елкамдаги одамлар", "Тойбола","Орамиздаги кишилар", "Зангўлажон, зангўла", "Обрўйи тўй" каби китоблари ўзбек ва тожик тилларида босмадан чиққан. 

Учрашувда дорулфунуннинг тарбиявий ишлар бўлими мудири Фаридун Ҳодибоев, педагогика факултети декани Сатторберди Рабиев, филолог олим, профессор Абдусалом Абдуқодировлар ижодкор, унинг асарлари,  ижодий маҳорати ҳақида гапиришди.

Учрашув қатнашчилари Эгамназар Соҳибназаров ижодидан факултет ўқитувчилари ва талабалари томонидан тайёрланган ҳажвий саҳнани мириқиб кўришди, шеърлар тинглашди.

 

 "Ёшлар йили"даги қувончли совға

Конибодом шаҳрида замонавий спорт мажмуаси ўз эшикларини очди. Бу ерда ёшлар, ва ўсмирларгина эмас, ёши катта кишилар ҳам  спорт билан шуғулланишлари, соғликларини мустаҳкамлаб, чиниқишлари мумкин.  Янги мажмуада бокс, эркин кураш, мини-футболни ўрганиш учун барча имкониятлар яратилган. Фитнес-клубда эса, қаду қоматни асраш, ортиқча семиришдан тийилиш каби инсон саломатлигини яхшилайдиган, умрини узайтирадиган машқларни бажариш мумкин.

Янги спорт  иншооти маҳаллий тадбиркорлар - ака-ука Жамшид ва Дилшод Назаровлар томонидан бунёд этилди. Бунинг учун  800 минг сомонийдан ортиқ маблағ сарфланди.

Мажмуанинг очилиш тантанасида Конибодом шаҳри раиси Ғайбулло Боҳирий ва мамлакат парламенти депутати Равшан Ражабов иштирок этишди. Ғайбулло Боҳирий  спорт мажмуасининг конибодомлик ёшлар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари йўлида муҳим аҳамият тутишини таъкидлашди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Т. ХОЖАЗОДА: - ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИ ЎН БЕШ ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

 

Тожикистон Миллий университети мамлакатимиздаги йирик олийгоҳлардан бири саналади. Айни пайтда университетнинг 117та кафедрасида 1272 нафар ўқитувчи, жумладан, 13 нафар Тожикистон Фанлар академияси академиги, 179 нафар фан доктори, 534 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда. Олийгоҳ талабалари сони эса, 23 минг 656 нафарни ташкил этади. Шундан 16 минг 906 нафари кундузги ва 5 минг 692 нафари сиртқи бўлимларда

Муфассал...

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз

 

Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2367717

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9419604
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5561
4289
30633
9346659
59491
133128
9419604

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.170
Бугун: 12-04-2026 19:17:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015