Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 1765
Печат

 

byudjetҚўрғонтепа шаҳрида вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода раҳбарлиги остида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят шаҳар ва ноҳиялари раислари, ташкилоту идоралари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

- Бир қатор тадбирларни қўллаш натижасида маҳаллий бюджетнинг даромад қисми режаси ижроси 103 фоиздан ортиқ таъминланди, - деди ўз чиқишида Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода.

Йиғилишда мамлакат Бош вазири ўринбосари Маҳмадтоҳир Зокирзода иштирок этиб, сўзга чиқди.

Мазкур мажлисда жорий йилнинг 11 ойида Хатлон вилояти ижитимоий-иқтисодий тараққиёти ва келгуси йил учун иш режалари муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

«Қалъаи Балжувон» тарихий музейи

Балжувон ноҳиясида Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ажратилган 2 миллион сомонийлик маблағ эвазига «Қалъаи Балжувон» тарихий музейи бунёд этилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар берилди.

Манбанинг маълумотига кўра, тарихий бино пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унинг кириш қисми маҳоратли ўймакор усталар томонидан безатилган.

- Мазкур маданий иншоот яқин кунлар ичида фойдаланишга топширилади, - деб хабар берди манба.

 

Таълим муассасалари синфхоналари иссиқ сақланади

- Шаҳар таълим муассасаларининг кузги-қишки мавсумда самарали фаолият кўрсатишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 104 минг 456 сомоний ажратилган, - деб хабар берди давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи маориф ва илм бўлими мудири Алимурод Исмоилов. – Шаҳарда фаолият кўрсатаётган 37та таълим муассасасидан 15тасида 24 тонна кўмир, 6384 боғлам ўтин ва 643 литр ёнилғи захира қилинган. Шунингдек, 17та таълим муассасалари доимий электр энергия, электр энергияси билан ишлайдиган иситгичлар ҳамда биттадан генератор билан таъминланган.

Норак шаҳри таълим муассасаларининг 2016-2017 йиллар кузги-қишки мавсумига тайёргарлик ҳолатини назорат этиб бориш учун штаб ташкил этилган. Мазкур штаб синфхоналарни мунтазам иссиқ сақлашни назорат қилади.

 

Сув ва санитария лойиҳаси якуни

Шаҳритуз ноҳиясида «Халқаро яхши қўшничилик» ташкилоти сув ва санитария бўйича лойиҳасининг расмий якунланишида Корея Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Вёнг Чан, Шаҳритуз ноҳияси раиси ва «Халқаро яхши қўшничилик» ташкилотининг директори иштирок этишди.

«Халқаро яхши қўшничилик» ташкилотининг хабаридан маълум бўлишича, мазкур лойиҳа Шаҳритуз ноҳиясининг Худойназар Холматов қишлоқ жамоати ҳудудидаги Хокак ва Ёқуб Каримов номли қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилганди.

Хабарда келтирилишча, Хокак қишлоғида 4900 ва Ёқуб Каримов номли қишлоқда 5100 нафар киши истиқомат қилади.

Жорий йил апрел ойида лойиҳада кўзда тутилган объектлар қурилиши бошланди. Жумладан, лойиҳа бўйича скважиналар қазиш, сув сақланадиган миноралар қуриш, сув ўтадиган қувурлар ётқизиш, трансформаторлар ўрнатиш, шунингдек, сув каналларини тозалаш ишлари йўлга қўйилди.

Маҳаллий аҳоли лойиҳани амалга татбиқ этишда фаол иштирок этди. Айниқса, қурилиш ишларида қишлоқ аҳлининг ёрдами яққол кўзга ташланди. Айни пайтда бу ерлик маҳаллий аҳоли ўртасида Сув хўжалиги комитети ташкил этилиб, унинг таркиби қишлоқ жамоатлари раислари, аёллар ҳам киритилган маҳаллий фаоллардан иборат бўлади. Мазкур комитет келгусида сувдан тўғри фойдаланиш, унинг аҳоли ўртасида тақсимотини назорат этади.

Мазкур лойиҳа бўйича бажарилган ишларнинг умумий маблағи 100 минг Америка долларини ташкил этди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Афсона

 

Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқли китоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинганлиги боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб,

Муфассал...

Армон

-Мен «юк»ка кетяпман!

Асалнинг сўнгги сўзлари шу бўлди. Уйдан чиқиб кетгач, бошқа қайтиб келмади. Эри кунора эшитадиган бу сўзга ўрганиб қолганди. Шу боис, унинг ниятини ҳатто пайқамади. Чунки у рафиқасини жондан ортиқ кўрар ва доим унга ишонарди. Шунданми, қачон қайтиб келишини сўрамади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2388362

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9528211
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1352
4230
16821
9486462
27347
140751
9528211

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.19
Бугун: 08-05-2026 10:06:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015