Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1982
Печат

 

sayhunБобожон Ғафуров ноҳиясига қарашли Сомғор даштидаги яна 100 гектарлик ерда янги боғлар яратилади. Янги бунёд этилаётган «Сайҳун» шаҳрида 200 нафардан ортиқ боғбонга ер тақсимлаб берилди. Ер тақсимлаш маросимида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий қатнашди.

Боғбонлар янги ўзлаштирилган ерларга тез ҳосилга кирувчи ниҳоллар экиш мақсадидалар.

Бундай  замонавий интенсив боғларнинг нечоғли самарали бўлишини маҳаллий боғбонлар ўз кўзлари билан кўриб, маъқуллашган. Айни бир пайтда боғбонларга иш бошлашдан олдин дашт ерларини суғоришда сув тежаладиган томчилаб суғориш усули кўрсатилди.  

Қақроқ Сомғор даштини ўзлаштириш Тожикистон Президенти,  Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатмалари ва йўлланмалари асосида бошланди. Бу ерда янги- Сайҳун шаҳрини бунёд этишга киришилди.

Яқинда «Сайҳун»да яна 7 минг нафар кишига уй-жой қуриш учун ер тақсимлаб берилди. Улар Хўжанд, Гулистон, Бўстон шаҳарлари, Бобожон Ғафуров ноҳияси ва вилоятнинг бошқа шаҳар-қишлоқларида яшаётган кишилардир. «Сайҳун» шаҳрини бунёд этишга киришиш минглаб одамларга уй-жой қуриш учун, ер майдонига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун имконият яратди.

Шу билан бирга янги шаҳар атрофида интенсив боғлар яратиш мақсадидаги ишлар ҳам жадал олиб борилмоқда. Вилоят раиси матбуот хизматининг билдиришича, Сомғор даштида 6 минг гектарлик интенсив боғ яратиш режалаштирилган.

 

Даҳкатсойдан Даҳанасойга сув келтирилади

Даҳкатсойдан Даҳанасойга сув келтирилгач, Деваштич ноҳиясидаги 12 минг гектар қақроқ ерни ўзлаштириш имконияти туғилади. Тоғли шароитларда амалга оширилаётган лойиҳа икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда Даҳкатсойдан бошлаб Даҳанасой томон 10 километрлик йирик сув қувурлари ётқизилади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Деваштич ноҳияси ва Баҳористон шаҳридаги юзлаб оилалар Даштикон ва Сексари мавзеларини ўзлаштириш имконига эга бўладилар. Сув чиқарилган ерларда боғ-роғлар, токзорлар барпо этилади, деҳқончилик қилинади. Умуман, 12 минг гектар қуриқ ерни суғориш мўлжалланган.

Деваштич ноҳиясида мавжуд бўлган 36 минг гектар экин майдонининг фақат учдан бири суғориладиган ерлардир. Янги ерларга сув келтириб, ўзлаштириш, мева, сабзавотни кўпайтирибгина қолмасдан, ичимлик сув таъминотини  ҳам яхшилайди. Ҳозирда ноҳиянинг қуйи ерларига сув етказиб берадиган Даҳанасой сув омборининг лойиҳавий сиғими 42 миллион  куб метрдан иборат.  Амалда эса, ҳозир мавсумий ёмғир, сел сувларидан йиғиладиган сув ўртача ҳисобда 8 миллион куб метрга етиб-етмайди. Даҳкатсойдан сув келтирилгач эса, Даҳанасойдаги сув кескин кўпаяди. Биргина қиш ва кўклам мавсумларида Даҳкатсойдан Даҳанасойга 30 миллион куб метргача сув келиши мумкин.

Лойиҳа буюртмачиси Суғд вилояти қурилиш идорасидир. Вилоят Раиси матбуот хизматига кўра, лойиҳа «Нурафзо» ва «Архистрой-2» масъулияти чекланган жамиятлар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Муносиб ўринбосарлар

Яна 22 нафар йигит-қиз раҳбарлик вазифаларида ишлай олишлари мумкин. Буни уларга берилган ҳужжат тасдиқлайди. Бу ёшлар давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органи қошида очилган раҳбар кадрлар захираси мактабида таълим олишди.

Ноҳия Раиси Зариф Нозирий мактаб битирувчиларини табриклар экан, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кадрлар сиёсати ҳақида сўз юритди. Бу сиёсатни амалга оширишда ноҳиядаги раҳбар кадрлар захираси мактабининг хизматлари муҳим бўлаётганлигини таъкидлади.

Мазкур мактаб 14 йилдан буён фаолият юритмоқда. Бу йиллар давомида мактабни битирган 280 нафар қобилиятли йигит-қиз ҳозирда ноҳиядаги турли ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик вазифаларида муваффақиятли ишлашмоқда.

 

Чемпионга эргашган издошлар

Спитамен ноҳиясининг Куруш қишлоқ жамоатида спорт зали сифатли таъмир ва қайта қуришдан кейин ишга туширилди. Мазкур иншоот спорт устаси Валижон Тўхтаев томонидан бунёд этилган бўлиб, кейинги пайтларда таъмирга муҳтож бўлиб қолганди. Стол тенниси бўйича тўрт марта мамлакат чемпиони Наргиза Тўхтаева ушбу бинони ишга тушириш борасида раҳбар ташкилотларга мурожаат қилганди. Бунга мувофиқ маҳаллий тадбиркорлар ишга киришишди. Асосан стол тенниси ўйналадиган спорт иншоотини қайта қуриш ва таъмирлашга 18 минг сомоний маблағ сарфланди.

Тожикистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги арафасида бўлиб ўтган спорт иншоотининг қайта очилиши маросимида Спитамен ноҳияси раиси Акрам  Сулаймонзода қатнашди. У ёшларнинг жисмоний чиниқишлари, соғлом бўлишларида, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, мамлакат номини жаҳонга танитишда спортнинг ўрни ҳақида гапирди.

Спитаменлик спортчилар кейинги йилларда вилоят ва мамлакат бўйича ўтказилаётган беллашувларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Масалан, яқинда ўтказилган  стол тенниси бўйича вилоят биринчилигида спитаменлик қизлар ғолиб чиқишди. Улар орасида спорт учун жонкуяр қиз Наргиза Тўхтаева ҳам бор эди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Фелетонлар можароси

 

Ўзим билан мулоқот

- Шоди ака, гапни “шаф-шаф” демай, “шафтоли”дан бошлаб қўя қолсак, яъни “Совет Тожикистони” жамоасига қандай қўшилиб қолдингиз?

- 1965 йил. “Зарафшон” газетасининг ўзбек бўлимида қалам тебратиб юрган пайтларим. Март ойининг охирларида “Совет Тожикистони” газетаси ходими Жўра Каримов Душанбедан Панжакентга ташриф буюриб қолди. Таҳририятимизда бир пиёла чой устида анча суҳбатлашиб ўтирдик. Сўнгра Жўра ака “Зарафшон” тахламларининг ўзбекча саҳифасини бирма-бир кўздан кечира бошлади. Бу орада “Суд раисини ким

Муфассал...

ОНА - АЗИЗ

 

Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.

Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2579468

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10203800
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3070
6010
24036
10151415
100893
138877
10203800

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 24-10-2026 13:38:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015