Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1835
Печат

      kanall 1200 метр сув иншооти таъмирланган ва тикланган, Кўлкентда 15 километр, Чилгазида 22 километрлик канал тозаланган, ер ҳолатини яхшилаш ва суғориш бошқармасига битта экскаватор олиб берилган. Бу ишлар бир йил давомида Исфарада ўтказилаётган "Қирғизистон ва Тожикистондаги сув захиралари ва яйловларга оид низоларни камайтириш лойиҳаси" доирасида амалга оширилган.

Мазкур лойиҳа учун Буюк Британия Ҳукумати маблағ бермоқда. Лойиҳа амалга оширила бошлангач, Исфаранинг Лаккон, Чилгази, Кўлкент қишлоқларида экинзорларни сув билан таъминлаш яхшиланган. Айни бир пайтда лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар чегара олди манзилларида яшаётган тожикистонлик ва қирғизистонликларнинг дўстлигини мустаҳкамлашга ёрдам берган.

Яқинда Исфарада бўлган Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчиси ҳамда ушбу давлат парламенти вакиллари лойиҳанинг бориши билан танишдилар. Меҳмонлар ўртадаги низоларни бартараф этишга ёрдам берувчи мазкур лойиҳанинг муваффақиятли бораётганлигидан мамнун эканликларини изҳор этишди.

Буюк Британиядан ташриф буюрган меҳмонларни Исфара шаҳар раиси Расулзода Дилшод Жабборий қабул қилди ва шаҳарда юз бераётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар бу ўзгаришларнинг аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсадида қилинаётганини ўз кўзлари билан кўришди. Шунингдек, уларга халқ ҳунармандчилигини қайта тиклаш, аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида қилинаётган ишлар ҳам маъқул бўлди.

 Исфара шаҳар ҳукуматидан хабар беришларича, хорижлик меҳмонлар Хонобод қишлоғидаги "Субҳи Ватан" консерва тайёрлаш ишхонасини бориб кўришган.

 

Мақсад: миллийликни тарғиб этиш

Хўжандда бўлиб ўтган "Суғд атлас ва адраси-2016" фестивали ўз якунига етди. Анъанага айланиб қолган мазкур фестивални ўтказишдан мақсад ҳам атлас ва адрасдан тикиладиган миллий кийимларни тарғиб этиш, бу матоларни тўқиётган усталарга, кийим тикаётган чеварларга ғамхўрликдир.

Фестивалда хўжандлик Каромат Ашурматова бош мукофот соҳибаси бўлди. Вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий ғолибга махсус диплом ва 5 минг сомоний пул мукофоти топширди.

Шунингдек, "Энг яхши болалар кийими", "Энг яхши кундалик либос", "Энг яхши расмий кийим", "Энг яхши қадимий миллий либос" ва "Энг яхши байрам кийими" йўналишлари бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. Бу йўналишларда биринчи ўринни эгаллаган Орзугул Бердиева, Зайнура Қодирова, Ойша Сатторова, Мубина Содиқова, Барно Шехсаидоваларнинг ҳар бири 3 минг сомонийлик мукофот олишди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган чеварлар ҳам мукофотдан бенасиб қолишмади. Уларга мутаносиб равишда 2 ярим минг ва 2 минг сомонийдан мукофот берилди.

 

Хожа Камол  ғазаллари жаҳон тилларида

Хўжандда Камол Хўжандий ғазаллари жамланган "Армуғони аҳли дил" китоби нашр этилди. Китобдан шоирнинг тожик тилидан ташқари, немис, рус, инглиз, урду, ўзбек тилларига ўгирилган ғазаллари жой олган. Шунингдек, ғазаллар форс имлосида ҳам берилган.

 "Камол Хўжандий илмий маркази" давлат муассасаси раҳбари профессор Фахриддин Насриддиновнинг айтишича, янги китоб Хўжандда бўлиб ўтадиган  "Камол Хўжандий: адабиётшунослик ривожи ва адабий алоқалар" халқаро конференцияси арафасида нашр этилган.

 

Адабий учрашув

Ўтган ҳафта охирида Ашт ноҳиясининг Марҳамат шаҳарчасида жойлашган 49-ўрта умумтаълим муассасаси мажлислар залида адабий учрашув бўлиб ўтди. Йиғилганлар орасида мазкур мактаб муаллимлари ва ўқувчиларидан ташқари Ошоба жамоатининг бошқа таълим даргоҳлари директорлари, ўқитувчилари ҳам бор эди. Мактабга фақат Тожикистонда эмас, балки ундан ташқарида ҳам ўз ижоди билан танилган шоирлар Султонмурод Ҳожибоев, Шариф Нуриддин ташриф буюришди.

Учрашувда сўзга чиққан мактаб директори Янишой Пардаева адабиёт, ижод ва ижодкорлар ҳақида гапириб, таниқли шоирларнинг ўқув даргоҳига ташриф буюришлари муҳим воқеа эканлигини таъкидлади.

Учрашув қатнашчилари Султонмурод Ҳожибоев, Шариф Нуриддин ўқиган шеърларни мароқ билан тинглашди. Шунингдек, ижодкорларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.

Учрашувда аштлик шоирлар Абдумутал Топилов, Каримжон Султонназаров, Тошхон Азимовалар ҳам ўз шеърларидан ўқиб беришди. Мактаб ўқувчилари ижод қилган шеърлар ҳам қизиқиш билан тингланди. Ўқувчилар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар учрашувга янада файз киритди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб…

 

Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Муфассал...

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

 

15 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2144322

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8390668
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2752
5181
20504
8349015
39237
99827
8390668

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.14
Бугун: 11-07-2025 17:02:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015