Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасида ойига 2000 сомоний маош бериладиган ишга жойлашиш ҳам мумкин эди. Ярмаркага келган кишиларга 500 сомонийдан тортиб 2000 сомонийгача иш ҳақи бериладиган ишлар таклиф этилди.
Бўш иш ўринлари шаҳардаги 13та ташкилот ва корхонадан таклиф этилди.
Деярли 200та ўрин учун турли касблардаги кишилар даъвогарлик қилишлари мумкин эди. Натижада ўн киши ўзига мос иш топди. Уч киши эса, касб ўрганиш учун йўлланма олди.
Ҳозир Гулистонда ишсизлар, меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келганларни доимий иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш учун меҳнат ярмаркалари каби тадбирлар тез-тез ўтказилмоқда, дея хабар беради шаҳар ҳукумати матбуот маркази.
Халқаро илмий симпозиум ИШ БОШЛАДИ
Гулистон шаҳрининг "Баҳористон" осойишгоҳида "KSCMBS-2016, аниқ фанларда ҳисоблаш усуллари" мавзусида халқаро илмий симпозиум иш бошлади. Мазкур симпозиумда тожикистонлик олимлардан ташқари дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган 30 нафардан ортиқ таниқли меҳмонлар иштирок этишмоқда. Улар орасида, жумладан, немис, япон, рус, ҳинд олимлари бор.
Суғд вилояти раиси ўринбосари Назира Ғаффорий симпозиум очилишида сўзга чиқар экан, мамлакатда аниқ фанларни ривожлантиришга берилаётган эътибор, бу борада Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббускорлиги ва ғамхўрлиги ҳақида тўхталди. Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунуни ректори Анвар Мақсудий бу каби симпозиумларнинг турли мамлакатлардаги олимлар орасида илмий ҳамкорликни кучайтиришдаги ўрнини таъкидлади.
Россиянинг Дубна шаҳридан келган профессор Холмирзо Холмуродов халқаро симпозиум Хўжанд Давлат дорулфунуни, Япониядаги бир қатор олий ўқув юртлар ва ўзи ишлаётган университет билан биргаликда ташкил этилганини, бу анжуманнинг компютерлар, нанотехнология, физика, кимё, биология фанларида эришилган замонавий ютуқларни кенг татбиқ қилишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Симпозиум иштирокчилари бошқа олимларнинг чиқишларини ҳам катта қизиқиш билан тинглашди.
ДИЛЛАРДА ВА ТИЛЛАРДА
Хўжандда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган "Ганжи сухан" илмий-адабий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши тожик шеъриятининг асосчиси Абуабдулло Рўдакийга бағишланди. Худди шу муносабат билан шоир асарлари, ҳаёт ва фаолияти акс этган китоблар намойиши ўтказилди. "Ганчи сухан"нинг бу йиғини Тожикистон Ҳуқуқ, биснес ва сиёсат дорулфунуни китобхонаси залида бўлиб ўтди. Унда 150 нафардан ортиқ олимлар, ижодкорлар, бадиий сўз ихлосмандлари, талабалар қатнашишди. Суғд вилояти раиси аппаратининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими мудири Тожибой Султонийнинг Рўдакий ва тожик тилини ҳурматлашга бағишланган маърузаси қизиқиш билан тингланди.
"Ганжи сухан"даги навбатдаги йиғиннинг яна бир мавзуси "Тожик тили куни"га бағишланди. Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорулфунуни доценти Муҳаббат Тиллохўжаева "Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ва Тожикистонда тил сиёсати" мавзусида илмий чиқиш қилди. У мамлакат Президентининг тожик тилига нисбатан қилган ва қилаётган мислсиз ғамхўрлигини таъкидлади. Тожикистон Давлат Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорулфунуни ректори Жамшид Жўразода тожик тилининг тарихда тутган ўрни ҳақида маъруза қилди.
ЎШЛИК БИРОДАРЛАР ҲАЙРАТИ
Қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бир гуруҳ меҳмонлар дўстлар шодиёнасида қатнашиш учун Хўжандга келишди. Меҳмонларга Ўш шаҳри раиси ўринбосари Нурбек Кадирбоев бошчилик қилди.
Қирғиз дўстлар Хўжандда нишонланган "Шаҳар куни"да қатнашар эканлар, Сирдарё соҳилидаги қадимий шаҳарнинг мустақиллик йилларида таниб бўлмас даражада ободонлашиб, кўркамлашиб кетганидан ҳайратларини яшира олмадилар. Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф биродарлашган шаҳар вакилларига ҳали Суғд вилояти марказининг янада чирой очиши, бунинг учун режалар тузиб қўйилганини айтди.
Фарғона водийсидаги икки қадимий шаҳар - Хўжанд ва Ўш орасидаги биродарлашиш аҳдномаси 2000 йилда имзоланганди. Биродарлашган шаҳарлар орасида иқтисодий, савдо-сотиқ, маданий алоқалар тобора ривожланмоқда. Ўшликлар хўжандликларнинг, хўжандликлар эса, ўшликларнинг байрамларида, қувончли кунларида қатнашиб келишади.
Хўжанд шаҳри раиси ўшлик меҳмонларга Хўжанд манзаралари акс этган китоб ва бошқа эсдалик совғаларини топширди. Ўшлик меҳмонлар эса, қирғиз рассомлари ижодига мансуб Ўшдаги Сулаймон тоғи ва бошқа манзаралар чизилган суратларни туҳфа этишди.
Ўз мухбир.
- Халқ учун нондан кейин энг муҳими мактабдир, - дея ёзган эди Жорж Дантон.
Ҳақиқатдан ҳам, мактаб ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг тафаккури, дунёқарашини шакллантириш, келажакда етук инсон сифатида камол топишида муҳим ва тақдирсоз рол ўйнайди. Шу боисдан бўлса керакки, аджодларимиз азалдан мадраса ва таълимгоҳлар бунёд этишга биринчи даражали эътибор
Муфассал...
2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015