Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1617
Печат

 

bogchaМамлакатимиз мустақиллигининг шонли санаси - чорак асрлик байрами арафасида вилоятнинг турли шаҳар ва қишлоқларида янги иншоотларни фойдаланишга топшириш давом этмоқда. Жумладан, Хўжанд шаҳрида янги болалар боғчаси тарбияланувчилар учун ўз эшикларини очди. Янги боғча 180 нафар кичкинтой учун мўлжалланган.

Вилоят марказида фойдаланишга топширилган яна бир янги иншоот спортсеварлар қувончига сабаб бўлди. "Олим", деб аталган бу янги  иншоотда спортнинг 40 тури билан шуғулланиш мумкин. Бунинг учун барча зарур имкониятлар яратилган, замонавий спорт жиҳозлари ва мосламалар мавжуд.

Суғд вилояти  раиси матбуот хизматидан билдиришларича, янги  иншоотлар тадбиркорлар Наимжон Ҳасанов, Музаффар ва Ғайратжон Усмоновлар томонидан бунёд этилди.

 

Хўжанд-Шимкент дўстлиги истиқболлари

 "Хўжанд ва Шимкент дўстлиги абадий бўлади". Бу сўзлар Хўжандда қозоғистонлик дўстлар билан бўлган учрашувда қайта-қайта янгради. Биродарлашган бу икки шаҳар вакиллари ўзаро борди-келдини кучайтиришга, иқтисодий, маданий алоқаларни янада ривожлантиришга аҳд қилишди, дея хабар беради Хўжанд шаҳар раиси матбуот хизмати.

Хўжанд шаҳри раиси ўринбосари Абдураҳим Рашидий Жанубий Қозоғистон вилояти билан иқтисодий алоқалар тобора ривож топаётганини қайд қилар экан, кейинги ўн йил орасида Хўжанд ва Шимкент  орасида мол айирбошлаш салкам 1 миллиард АҚШ долларига етганини таъкидлаган.  Шимкентдан Хўжандга, асосан, ун, буғдой, гуруч, нефт маҳсулотлари етказиб берилади. Ўз навбатида хўжандликлар биродарлашган шаҳар аҳолиси дастурхонини қуруқ мева, консервалар билан таъминлашади, шунингдек, турли хил бўёқлар етказиб беришади.

Шимкентлик дўстлар сафари давомида Хўжанддаги  янги маҳаллалардан бирига "Шимкент" номи берилди. Олдинроқ эса, Шимкент кўчаларидан бири "Хўжанд", деб аталганди. Қозоғистонлик меҳмонларга раҳбарлик қилган Қозоғистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нурлан Сейтимов, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Уласбек Садибеков, Шимкент шаҳар ҳокими ўринбосари Нуртой Ғайрат Ирақули хўжандлик дўстлар кўрсатган иззат-икром, меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдиришди. Улар хўжандлик дўстларини Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги билан қутлашди. Мезбонлар - Суғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъқубий, Хўжанд шаҳар раиси Шариф Шарифзода биродарлашган шаҳарлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар тобора мустаҳкамланишига ишонч билдиришди.

 

Камол Хўжандий мукофоти лауреатлари

Таниқли адиб, яқинда олтмиш ёшлигини нишонлаган Анвар Мирзоҳакими Олим хўжандлик буюк шоир Камол Хўжандий номли мукофотнинг янги лауреатларидан бири бўлди. Панжакентлик шоир Исмоил Зарифий ҳам бу мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, янги лауреатлар орасида Низомиддин Муродий, Умар Раҳимов ва Музаффар Мамажоновлар бор. Мазкур мукофот адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида энг яхши асарлар яратган ижодкорлар учун берилади.

Айни бир пайтда  илмда эришган муваффақиятлари учун бериладиган Бобожон Ғафуров номли мукофот соҳиблари ҳам эълон қилинди. Олимлар Александр Хайзер, Шуҳрат Кенжаев, Ўғилой Умаралиева ва Садриддин Абдураҳимов ана шу мукофотга сазовор бўлишди.

 

Иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилди

Халқаро олимпиадаларда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган суғдлик мактаб ўқувчилари  катта ҳажмдаги пул мукофотлари билан тақдирланишди. Вилоят раиси матбуот марказидан таъкидлашларича, бу каби рағбатлантириш биринчи марта амалга оширилган. Руминиянинг Бухарест шаҳрида ахборот технологияси фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб чиққан Шаҳром Мирзоалиев, Исмоилжон Сафаров ва Баҳром Муродовларнинг ҳар бирига 15 минг сомонийдан мукофот берилди. 9-лицейда таълим олаётган бу уч нафар иқтидорли ўқувчи Руминия пойтахтидан кумуш медал олиб қайтишганди.  Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган "Информатрикс" халқаро олимпиадаси ғолиби Сино Қувватов 10 минг сомоний, шунингдек, Шаҳром Иномзода ва Ҳасанжон Ғаниевлар 5 минг сомонийдан мукофот пули  олишди. Сино Олмаотада биринчи ўринни эгаллаб, олтин медал олганди.

Билимли ўқувчиларнинг устозлари Тоҳир Рўзибоев ва Хуршид Мамажоновлар ҳам давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи томонидан рағбатлантирилдилар. Уларга мутаносиб равишда 15 ва 10 минг сомонийдан мукофот берилди.

Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозларига мукофот пулларини вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий топширди.

 

Ҳеч бир боланинг кўнгли чўкмайди 

Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшайдиган  370 нафардан ортиқ етим ва камтаъминланган оилалар фарзандлари янги ўқув йилида мактабга янги кийимлар билан боришади. Лекин бу ўқувчилар бошқа тенгқурлари каби янги кийимларини сотиб олишмади. Уларга бу кийимларни давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органи ва маҳаллий тадбиркорлар туҳфа қилишди. Кийимларни эса, маҳаллий чеварлар тикиб беришди.

Шунингдек, етим болалар ва камтаъминланган оилалар фарзандларига бепул янги ўқув қуроллари ҳам берилди

-Энди етим болалар ёки камтаъминланган оилаларда катта бўлаётган ўғил-қизларнинг кўнгли чўкмайди. Улар ҳам бошқа тенгдошлари каби оҳорли кийимларда мактабга боришади. Бу болаларнинг кўнглини кўтаришга оз-моз ҳисса қўшган бўлсак ҳам, мамнунмиз,- дейди маҳаллий тадбиркорлардан бири.

Ноҳиянинг Хистеварз қишлоғидаги 10-болалар боғчасида давом этаётган қурилиш ҳам худди шу мақсад - болакайлар кўнглини чоғлашга қаратилган. Қўшимча бино фойдаланишга топширилгач, учта янги гуруҳ иш бошлайди. Бу гуруҳларда имконияти чекланган  болалар тарбияланишади.

Лойиҳага кўра янги бинода 60та бола тарбияланади. Янги иншоот учун камида 500 минг сомоний сарфланиши мўлжалланган.

 

Ҳамюртимиз - ғолиб

Хўжанд яқинидаги Арбоб қасри амфитеатрида ўтказилган белбоғли кураш бўйича Марказий Осиё биринчилигида тожик спортчиси Хуршид Шарипов ғолиб чиқди. Унга Суғд вилояти раиси томонидан таъсис этилган бош мукофот топширилди.

Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мазкур мусобақа Тожикистон белбоғли кураш федерацияси ва давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ташаббуси билан ўтказилди.

Халқаро мусобақада Марказий Осиёнинг  беш мамлакатидан келган спортчилар куч синашишди. Кескин кураш остида ўтган беллашувларда Хуршид Шарипов каби яна бир ватандошимиз Абдусалом Саломов ҳам юксак маҳорат кўрсатди.

Мусобақа ғолибларига медал, ифтихорнома ва пул мукофотлари топширилди. 

Ўз мухбир.  

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бизнинг Саидани эсланг!

 

Ўтган асрнинг 1992 йили. Мамлакат фуқаролар уруши домида. Ака-ука, ота - фарзанд билан истеҳкомнинг икки томонида бири-бирига қурол ўқталган кунлар. Ана шундай таҳликали, тақдирлар ҳал бўладиган бир пайт республика Маданият вазирлигига раҳбарлик қилиш каминанинг зиммасига юкланганди. Биз шаҳарнинг оловли ўчоқларидан ҳисобланган – Овул маҳалласида жойлашган, назарга у қадар ташланмайдиган, таъмирталаб бинонинг бешинчи қаватида

Муфассал...

Олис қишлоқдаги янги иншоотлар

 

Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990957

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478363
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4291
4027
21976
7426653
100007
114875
7478363

Сизнинг IPнгиз: 3.147.65.47
Бугун: 23-11-2024 17:36:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015