Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1684
Печат

 

m.xidirzodaХатлон вилояти Жамият кенгашининг навбатдаги мажлиси вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода раислигида Қўрғонтепа шаҳрида бўлиб ўтди. Мажлисда Тожикистон Республикаси Жамият кенгаши котиб-координатори Нурали Саидов иштирок этиб, чиқиш қилди. Шунингдек, йиғилишда вилоят Жамият кенгаши аъзолари, вилоят ташкилотлари, сиёсий партиялар, вилоятда фаолият юритаётган жамият ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Мажлисда Хатлон вилоятида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

- Жорий йил вилоят аҳолини иш билан таъминлаш органларига 21 минг 912 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилган. Аҳолини иш билан таъминлаш дастури доирасида 10 минг 142 киши иш билан таъминланди, - деб қайд қилинди йиғилиш жараёнида.

Мажлисда жорий йил бошидан буён дастур доирасида ажратилган маблағ ҳисобидан 4 минг 837 киши касб ўрганиш курсларига жалб қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу йўналишда, айниқса, тадбиркорлик йўналишини танлаганларга жиддий эътибор қаратилди. Етти ой бадалида 368 киши хорижий тилларни ўрганиш курсларида таълим олган.

Мажлис кун тартибига қўйилган масала юзасидан Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода, Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири ҳамда Хатлон вилояти Жамият кенгаши аъзолари чиқиш қилдилар.

 

Юбилей иншоотлари

Хуросон ноҳиясида Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллиги байрамига бағишлаб 10та турли иншоот фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, ноҳия раҳбарияти автомобил йўлларини яхши ҳолатда сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган.

Хуросон ноҳияси маъмуриятидан маълум қилишларича, йил бошидан буён 73 километр автомобил йўллари таъмирдан чиқарилган.

 

Боғдорчилик истиқболлари

Мамлакатимиз учун бугунги кунда ердан самарали фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасини тараққий эттириш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, Абдураҳмон Жомий ноҳиясида давлат дастури доирасида боғдорчилик ва токпарварликка катта эътибор берилмоқда.

Ноҳия ҳукуматидан маълум қилишларича, кейинги вақтларда 38,6 гектар майдонда боғ ва токзорлар бунёд этилган бўлиб, бу яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Умуман, дастур доирасида 1052 гектар майдонда боғ ва токзорлар бунёд этилгандир.

Ноҳия раҳбариятининг сўзларига кўра, боғ ва токзорларни кенгайтириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилишга имконият яратади. Йил бошидан буён ноҳиядан 2 минг 306 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган.

 

Замонавий театр биноси

Айни пайтда вилоятда бюджет маблағи ҳисобидан қуриладиган барча объектларда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Вилоят капитал қурилиш бошқармасидан хабар берилишича, барча қурилиш лойиҳалари ўз вақтида таҳлилдан ўтказилган.

Манбанинг маълумотига кўра, Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллиги байрами арафасида Қўрғонтепа шаҳрида замонавий театр биноси фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. 

 

Спортга эътибор ошади

- Айни пайтда вилоятда 3та спорт мажмуаси, 8та спорт зали, 5та стадион ва 73та спорт майдончаси қурилиши давом этмоқда, - деди вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Жисмоний тарбия кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда.

Спорт ишқибозларини Жисмоний тарбия куни муносабати билан табриклаган Махфират Хидирзода мамлакат ва вилоят раҳбарияти жисмоний тарбия ҳамда спорт равнақига жиддий эътибор бериб келаётганлиги, спортчиларнинг жисмоний тарбия равнақи ва ёш спортчиларни тарбиялашга қўшаётган ҳиссаларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида Махфират Хидирзода вилоят раҳбарияти номидан спортчиларга ифтихорномалар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек, спортчилар вилоят ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармаси масъуллари томонидан ҳам совғалар билан тақдирланишди.

 

Божхона қоидалари бузилиши

Жорий йил бошидан буён Хатлон вилояти Божхона хизмати ходимлари томонидан божхона қоидалари бузилишининг 207 ҳолати ошкор этилди. Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, ошкор этилган бир ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, 154 ҳолатда жисмоний ва 52 ҳолатда ҳуқуқий шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик протоколлари тартиб берилган.

Божхона муассасасида таъкидлашларича, божхона хизмати ходимлари божхона қонунчилиги талаблари бузилиши олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солишмоқда, жумладан, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш йўлга қўйилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ободончилик ва бунёдкорликка ҳисса қўшиб…

 

Хатлон вилояти раиси ташаббуси билан вилоят тадбиркорлари ўртасида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб эълон қилинган «Ватанни обод қилувчилар» ва «Энг яхши шаҳарча ва қишлоқ жамоати» танлови ҳар уч ойда якунланиб, ғолиблар мукофотланишади. Яқинда мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида навбатдаги уч ойлик натижаларига якун ясалиб, ғолиблар аниқланди.

Муфассал...

Туркман оғам, хуш галдинг юртимиза

 

Ёхуд Туркманистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги маданият кунлари ҳошиясига битиклар

Тожик-туркман дўстлиги кеча ё сал илгарироқ пайдо бўлган эмас. Бу дўстлик илдизи қадим-қадимлардан сув ичади. Гоҳ у, гоҳ бу томоннинг бир-бириникига ташрифи эса, бу дўстликнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Инчунин, куни кеча, аниқроғи, 14-15 октябр кунлари Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари сабабли, 350 нафар туркманистонлик делегациянинг мамлакатимизга ташрифи азалий дўстлик саҳифаларини янада бойитди,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990454

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477474
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3402
4027
21087
7426653
99118
114875
7477474

Сизнинг IPнгиз: 13.58.161.115
Бугун: 23-11-2024 16:46:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015