Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Август 2016 Кӯришлар: 2218
Печат

 

nazm va navoЖаббор Расулов ноҳияси марказидаги «Гулистон» маданият уйида Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган «Назм ва наво» кечаси бўлиб ўтди. Ноҳия раиси ўринбосари Зилола Эгамбердиева «Назм ва наво» кечасининг ўтказилиши ноҳия маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Ноҳияда туғилиб-ўсган Тожикистон халқ артистлари Карим Қосимов, Жўрабек Набиев, Тожикистон халқ ҳофизи Дадажон Қутбиддинов,

Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ўринбек Ҳамдамов каби санъаткорлар тожик санъати ривожига улкан ҳисса қўшишган, ҳозирда ёш ва истеъдодли санъаткорлар бу машҳур ҳофизлар изидан боришмоқда.

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси ўринбосари, таниқли адиб Маъруф Бобожон адабиётнинг халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги ўрни, вилоятда тожик адиблари билан бир қаторда ўзбек адибларининг ҳам китоблари нашр этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. У адабиётлар орасида кўприк вазифасини бажараётган таржимонлар меҳнатига алоҳида урғу берди.

Ўтган йили фойдаланишга топширилган муҳташам «Гулистон» маданият уйини тўлдириб ўтирган мухлислар Тожикистон халқ шоираси, Абуабдулло Рўдакий номли мукофот лауреати Фарзона ва Камол Хўжандий номли мукофот лауреати Озарахшни давомли қарсаклар билан кутиб олишди.

«Назм ва наво» кечасида шоирлар Охун Аминзода, Мунаввара Ойматова, Шариф Нуриддин, Султонмурод Ҳожибоев, Муҳаммад Расул ва бошқа ижодкорлар ўқиган шеърлар мухлислар томонидан муносиб олқишланди.

Кечада Мунира Камол, Азимжон Эрматов каби ёш шоирларнинг чиқиши Жаббор Расулов ноҳиясининг истеъдодларга бой эканлигини кўрсатди.

Тожикистон Халқ артисти  Карим Қосимов, таниқли ҳофизлар Фатҳиддин Юсуфий, Шуҳрат Набиев, Ғуломжон Мирдадаев каби санъаткорларнинг қўшиқлари кечага янада файз киритди.

 

Фарзандлар истиқболи учун

Исфара шаҳридаги барча умумтаълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрлаб қўйилди. Жумладан, 82та умумтаълим мактабида, махсус мактаб-интернатда таъмир ишлари сифатли ўтказилди. Суғд вилояти раиси матбуот хизматидан хабар қилишларича, жорий таъмирлаш ишлари учун 535 минг сомонийдан кўпроқ маблағ сарфланган.

Айни бир пайтда қиш мавсумида синфхоналарнинг иссиқ бўлиши, ўқувчиларнинг дарсларда бемалол иштирок этишлари учун чоралар кўрилаётир. Бу мақсадда 1 ярим минг  тоннага яқин кўмир ва 200 куб метрдан ортиқроқ ўтин тайёрлаб қўйилди.

Вилоят шаҳарлари ва ноҳияларида мактаб биноларини янги ўқув йилига тайёрлашнинг сўнгги ишларини амалга ошириш билан бирга, ўқувчиларга мактаб жиҳозлари, китоб-дафтарлар, кийим-кечаклар сотиб олиш имкониятлари яратилмоқда. Жойларда мактаб ярмаркалари очилмоқда.

Ана шундай мактаб ярмаркаси Хўжанддаги Тошхўжа Асирий вилоят кутубхонаси ёнида жойлашган савдо марказида очилди.

Ярмаркаларда сотилаётган ўқув қуроллари ва мактаб формалари нархи бошқа савдо нуқталарига қараганда 20 фоиз арзон ва айни бир пайтда сифати ҳам яхшилиги билан ажралиб туради. 

 

Янги спорт майдончалари

Хўжанд шаҳрида яна иккита янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. «Суғдиён» деб номланган бу спорт майдончаларида кичик футбол ўйнаш учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф Файз янги спорт майдончаларини топшириш маросимида сўзлар экан, спорт билан шуғулланишда ёшларнинг жисмоний чиниқиши билан бирга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда, ҳар хил номатлуб йўлларга кириб кетишлари олдини олишга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. 

Хўжанд шаҳар матбуот хизматидан хабар беришларича, янги спорт майдончалари маҳаллий тадбиркор Мўминжон Азизовнинг ҳиммати билан бунёд этилди. Бунинг учун 200 минг сомоний маблағ сарфланди.  «Замон» қурилиш ширкати қурувчилари иншоотларни икки ой давомида бунёд этишди.

Спорт майдончаларидан бири 14-умумтаълим мактаби ёнида жойлашган. Бу эса, мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарслари ва спорт мусобақаларини мазкур замонавий иншоотда ўтказишлари учун имкон беради. Айни бир пайтда бу майдончада «Суғдиён» мини-футбол командаси футболчилари ҳам машқ ўтказишаётир. Янги майдончада Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган ёш футболчилар мусобақаси бошланди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг БМТ телевидениеси рус хизматига берган интервюси

 

- Жаноби олийлари, ушбу кунларда, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Наврўз байрамини нишонламоқда. Шу муносабат сабабли, Сиз ва Тожикистоннинг қадимий халқини байрам билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар тилашни истардим. 2009 йили Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясининг 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида,

Муфассал...

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр...

 

Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580692

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10210603
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
391
4079
391
10179764
107696
138877
10210603

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 02:15:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015