Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 1806
Печат

 

ishsizlar- Жорий йилнинг олти ойи давомида ишсизларни иш билан таъминлаш масаласида зарурий тадбирлар ўтказилиб, 703 киши доимий иш жойига эга бўлди, - дея журналистларга маълумот берди Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло. – Жумладан, саноат соҳасида 33та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 21та ва қурилиш соҳасида 320та янги иш жойлари таъсис этилди.

Шаҳар раиси маълумотига кўра, бу даврда 253 киши тикувчилик,  электр ва газ пайвандловчиси, ҳисобчилик ҳамда компютер ихтисослари бўйича ҳунар ўрганишга жалб қилинган. Шу билан бирга, 403 киши ўз ҳисобидан маблағ ўтказиб, турли касбларни эгаллашган. Умуман, бу даврда 445 киши касбий шаҳодатномалар соҳиби бўлишган.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, жорий йилнинг биринчи ярмида 6 марта бўш иш жойлари ярмаркаси ташкил этилиб, уларда 523та бўш иш жойлари талабгорларга тақдим этилган. Бу тадбирларда 57 киши иш билан таъминланиб, 40 кишининг касб ўрганишига йўлланма берилган.

 

Саноат соҳасидаги ютуқлар

- Ноҳия саноат соҳаси ходимлари жорий йилнинг олти ойи бадалида 24 миллион 979 минг сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқаришди, - деди Восе ноҳияси раиси Мусо Ғафурзода жорий йил олти ойи якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,6 фоизни ташкил этади.

Ноҳия раиси маълумотига кўра, бу даврда ноҳияда 4039 тонна 400 килограмм ун, 203 тонна 400 килограмм ўсимлик мойи, 3130 тонна ош тузи, 7574 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

 

«Ёшлар ва истиқлолият» форуми

Ховалинг ноҳиясида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Хатлон вилояти ёшларининг «Ёшлар ва истиқлолият» деб номланган форуми бўлиб ўтди.

Хатлон вилояти раиси аппарати ахборот ва таҳлил бўлимидан маълум қилишларича, форумда Суғд, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятлари, Душанбе шаҳри ҳамда республика бўйсунишидаги ноҳиялардан ҳам ёшлар гуруҳлари қатнашдилар.

Форум иштирокчилари ноҳиянинг тарихий-маданий мавзелари, жумладан, «Восе қўзғолони» тарихий боғ-музейи, ноҳиянинг тарих-ўлкашунослик музейи, Хожа Аюб Ансорий ҳамда ҳазрат Султон Увайси Қараний зиёратгоҳларида бўлишди. Форум иштирокчилари бу мавзеларда ноҳия тарихига оид катта таассуротлар олишди.

Манбанинг маълум қилишича, форум якуни «Восе қўзғолони» тарихий боғ-музейида ўтказилиб, унда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода форум иштирокчилари билан учрашди. Вилоят раиси бу ерда нутқ сўзлаб ёшларни ватанпарварлик, ўзликни англаш, ҳушёрлик ҳамда меҳнатдўстликка чорлади.

 

Автомобил йўллари таъмири

Жалолиддин Балхий ноҳиясида автомобил йўлларини талаб даражасида сақлаш ва таъмирлашга жиддий эътибор берилади.

Мазкур ноҳия маъмуриятидан хабар беришларича, йил бошидан буён маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун 33 минг сомоний маблағ ажратилган. Шунингдек, ноҳия давлат йўл корхонаси томонидан йўллар таъмири учун 101 минг сомоний маблағ сарфланган.

 

Соғлом турмуш тарзи тарғиботи

Хатлон вилоятида 2016 йилнинг биринчи ярмида давлат ёшлар сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш доирасида, шунингдек, вилоят ёшлари ўртасида спорт ва туризмни ривожлантириш йўналишида 600та турли тадбир ўтказилган.

Вилоят Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бошқармасидан берилган маълумотга кўра, шу мақсадда ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Уларнинг вазифаларига соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунлари талабларини бажаришни назорат қилиш киради.

Ёшлар ўртасида, айниқса, қишлоқ жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида қишлоқларда турли спорт тадбирлари ҳамда мусобақалар уюштирилмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қишки неъматлар кўпаймоқда

 

Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан

Муфассал...

Қобилжон ТОЛИБОВ: - ФОСИЛАВИЙ ТАЪЛИМ - СИРТДАН ЎҚИШДАН АФЗАЛ

 

- Фосилавий таълим хориж тажрибасида синалган усул ҳисобланади, - деди Тожикистон Давлат тижорат университети проректори Қобилжон Толибов олийгоҳнинг ярим йиллик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган мустақил Тожикистонимизда ҳам таълимнинг бу усулини қўллаш давр талабига айланиб бормоқда. Албатта, анъанавий таълим усулидан фосилавий тарзда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2571056

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10158976
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2374
5187
7561
10119529
56069
138877
10158976

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 13-10-2026 15:13:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015