Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 1744
Печат

 

gamxurlikМиллатимиз пешвоси, Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг Паёмларини ўқиб-эшитганимдан сўнг, орадан ойлар ўтаётган бўлса-да, мамлакатимиз сарварининг юртимиз келажаги муаллимлар, илм-таълим соҳасига кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаганликлари хаёлимдан кетмаётир. Муҳтарам Президентимиз фақат саводли миллатгина маърифатли, билимли авлодни, замонавий муносиб кадрларни тарбиялашга қодирлигини, ёшларнинг олға қадам босишлари, ривожланган жамиятда муносиб ўрин топишларига хизмат қилишини эслатмоқ жоиз, деб айтдилар. 

Маориф ходимлари, ўқитувчиларга берилган бу катта ишонч ҳақида ўйлар эканман, уни оқлаш йўлида ёш авлод тарбиячилари бор билим, маҳорат, куч-қувватларини сарфлашлари зарурлигини ҳис этдим. Ёш авлод, мамлакатимиз келажагини ўйламаган, ўқувчиларга замонавий билимлар асосида таълим берибгина қолмасдан, уларни тўғри касб-ҳунар танлашга йўллаш, меҳнатсевар, ватанпарвар, ахлоқ-одобли қилиб тарбиялаш учун қатъий интилмоғи зарурлигини англамаган муаллимга аслида мактабда ўрин бормикан, деб ўйлаб қолдим.

Болаларнинг таълим-тарбияси учун эса, албатта, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш зарур. Оила ва мактаб биргаликда ёш авлодни тўғри тарбиялаш, таълим бериш учун ҳамкорлик қилгандагина, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини ўзимнинг кўп йиллик ўқитувчилик тажрибамда кўрганман.

Давлатимиз эса, ўқитувчиларга қулай иш шароити яратиб бериш, мактабни замонавий таълим воситалари билан таъминлаш учун тинмай ғамхўрлик қилиб келмоқда. Мана, Паёмдан маълум бўлишича, 2016 йилда таълим соҳасини ривожлантириш учун 3 миллиард 150 миллион сомоний маблағ ажратиш кўзда тутилибди. Бу 2015 йилдагига қараганда, 10 фоиз, ўн йил бурунгига қиёслаганда эса, 13 баравар кўп экан! Ўн уч баравар!

Тожикистонда компютерлаштиришга оид 2010-2015 йилларга мўлжалланган лойиҳа келтирган самара-чи! Бу борадаги режа 106 фоиз бажарилибди.

Ҳозирда замонавий таълим олишни компютерсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Компютерни яхши ўзлаштирган ўғил-қизларимиз учун замонавий илм эшиклари тез очилади.

Лекин айни бир пайтда ўқитувчилар ўқувчиларни компютер ва интернетдан тўғри мақсадларда фойдаланишга ўргатиб боришлари шарт. Муаллим ҳам, ота-она ҳам болаларнинг компютер билан ишлашларини, айниқса, интернетга қайси мақсадда кираётганликларини назорат қилиб боришлари талаб қилинади. Чунки  интернетда боланинг дунёқарашини кенгайтирувчи, унинг илмини мустаҳкамловчи, тўғри йўлга бошловчи маълумотлар билан бирга, ҳали оқ-қорани тузук танимаган ўғил-қизлар миясини заҳарловчи ва фаҳш нарсалар ҳам йўқ эмас. 

Мен ишлаган мактаб ўқитувчилари  болаларнинг қўл телефонидан фойдаланишларини ҳам жиддий назорат остига олганлар. Мактабга ўқувчиларнинг телефон олиб келишларига йўл қўймасликдан ташқари, қўл телефонларининг инсон саломатлигига зарарлигини аниқ, таъсирчан мисоллар тариқасида тез-тез тушунтириб турамиз.

Президентимизнинг жорий йил июл ойидан бошлаб маориф ходимлари маоши ва нафақаларни 20 фоиз ошириш ҳақидаги гаплари ва яқинда чиқарган фармонлари барча ҳамкасбларим каби, албатта, мени ҳам қувонтирди. Маош ва нафақаларни ошириш ҳозирги иқтисодий инқироз пайтида амалга оширилаётганининг ўзи ҳам мамлакатимизда инсонга ғамхўрлик нечоғлик кучли эканлигини кўрсатмайдими? Худди шу ўринда узоқ йил маориф соҳасида ишлаганимдан сўнг, яқинда нафақага чиққанимни айтиб ўтмоқчиман.

Муҳтарам Президентимизнинг Маориф ва илм вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги раҳбарларига, шунингдек, олий ўқув юртлари ректорларига кейинги тўрт йил ичида умумтаълим муассасаларини аниқ фанлар, ахборот технологиялари, чет тиллар, биринчи навбатда, рус ва инглиз тиллари ўқитувчилари билан тўлиқ таъминлаш масаласини ҳал этиш борасидаги топшириқларини катта қониқиш билан ўқидим. Ихтисосим аслида – математика. Кейинги йилларда математика, физика, кимё каби фанлардан дарс бераётган ўқитувчилар камайиб кетмоқда. Нафақага чиқиб кетаётган муаллимлар ўрнига аниқ фанлардан дарс берувчи ёш ўқитувчиларни топиш жуда қийин. Аниқ фанларсиз эса, мамлакат халқ хўжалигини ривожлантириш қийин кечиши ҳаммага аниқ-равшандир. Шунингдек, рус тилидан дарс бериши мумкин бўлган маҳоратли ёш ўқитувчилар ҳам кўп эмас. Шундай экан, муҳтарам Президентимизнинг вазирликлар ва ректорларга берган топшириқларининг қанчалик муҳим ва долзарб эканлигини сезиш қийин эмас.

Мен педагог сифатида Паёмдаги маориф, таълим-тарбияга оид гапларни қанчалик қизиқиш билан ўқиган бўлсам, оддий бир фуқаро сифатида юртимиз тараққиёти борасидаги амалга оширилиши мўлжалланган режалардан хабардор бўлар эканман, жуда катта қониқиш ҳосил қилдим.

Масалан, инқирозга қарши чоралар сифатида ишсиз фуқаролар ва Россиядан қайтган меҳнат муҳожирларини иш жойлари  билан таъминлаш мақсадида «2016-2017 йилларда аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат дастури» қабул қилингани кимни хурсанд қилмайди?! Унга мувофиқ, 300 мингта иш жойи ташкил қилинар ё қайта тикланар экан. Демак, 300 минг нафар одам иш билан таъминланади. Агар, ҳар бир оилада ўртача бештадан одам бўлса, 1 ярим миллион одамнинг қозони қайнайди, қорни тўқ, усти бут бўлади.

Янги иш жойлари очилса, чет мамлакатларга иш излаб кетаётган кишилар сони ҳам камаяди. Шу ўринда икки йил олдин мактабимизда юз берган бир кўнгилсиз воқеани эсламоқчиман. Бизга бошқа мактабдан бир ўқувчи ўқишга келди. Унинг ота-онаси Россияга ишлаш учун кетган, бола бувисининг қарамоғида экан. Кейинги йиллар психологиядан ҳам дарс бераётганим учунми, у боланинг юриш-туришида бошқа ўқувчилардан фарқ қилиб турадиган жиҳатларни кўрдим. У бошқа болаларга кўп қўшилмас, дарсларда яхши иштирок этмас, «ичимдагини топ»лар хилидан эди. Дарсда ҳалоллик, меҳнат билан ноннинг ширин бўлиши ҳақида мисоллар билан гапирганимда, у боланинг негадир қизариб кетганини кузатдим... Хуллас, у ўғрилик билан қўлга тушди. Бундан олдин бувисининг нарсаларини ўғрилаган экан. Бувиси боланинг номи ўғрига чиқмаслиги учун буни яширибди...

Ота-онаси Россияда ишлаб юрган, кекса бобо-бувилар қарамоғида қолиб, тарбияси бузилиб кетаётган у каби болалар оз дейсизми? Шундай экан, янги иш жойларининг очилиши жуда катта аҳамиятга эгадир!

Яна жорий йилда Хўжанд-Исфара йўлининг тўлиқ таъмирланиши учун унча-мунча эмас, 310 миллион сомоний маблағ ажратилганини эшитиб, чинакамига қувондим. Ўтган йили Панжакент-Айний йўлининг замонавий тарзда қайта қурилганидан кейин қанча йўловчилар узоғи яқин бўлганди. Бу йўл Душанбе-Хўжанд-Чаноқ йўлига уланганди. Демак, кўп ўтмай, Исфарага бориб-келиш ҳам осонлашади.

Мен юртимиз келажаги худди ана шу янги йўллар каби равон бўлишига тўла ишонаман. Болаларга эса, юртимизнинг тобора гуллаб-яшнаётгани, одамлар ҳаётининг яхшиланаётганлиги борасида мисоллар келтириб, уларнинг ёш қалбларидаги ватанпарварлик ҳиссиётини кучайтиришга интиламан.

 

Суннатулло Каримбоев,

Жаббор Расулов ноҳиясидаги 2-ўрта умумтаълим муассасаси собиқ ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҲАЙИТ АРАФАСИ ЭДИ ЎШАНДА…

 

  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Муфассал...

Навоий асарларида Жомий тимсоли

 

XV аср темурийлар сулоласи даврида яшаб ижод этган буюк мутафаккир сиймолар ва оламга машҳур зотлар Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий муносабати илиқ, самимий, дўстона ва биродарлик нафаси билан йўғрилган, жумладан, устозу шогирдлик юзасидан келиб чиққан ажойиб маърифий-маданий ҳамкорликлари XV асрдан бошлаб то ҳалигача адабиётшунослик фанимизда тинимсиз ўрганиб келинмоқда. Аммо чуқурроқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990940

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478317
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4245
4027
21930
7426653
99961
114875
7478317

Сизнинг IPнгиз: 3.145.106.7
Бугун: 23-11-2024 17:33:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015