Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 10 Апрел 2015 Кӯришлар: 2804
Печат

 

hamkorlikМактабга илк қадам қўйган бола билим маскани шарт-шароитига мослашгунга қадар оиладаги муҳит таъсирида бўлади. Ва бевосита ўша муҳитни ўзи хатти-ҳаракатлари орқали акс эттиради. Маърифатдан йироқ оилада тарбия топган болани мактаб муҳитига мослаштириш бирмунча қийин кечади. Айниқса, бугунги бозор иқтисодиёти шароитида бундай болалар сафи ортиб бораётир.

Маълумки, оиладаги муҳит болаларга таъсир кўрсатиш билан бирга уларни атрофдаги ҳаётга мослаштиради.

Болаларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом вояга етказиш ота-онанинг нафақат шахсий иши, балки, ижтимоий бурчи саналади. Оиладаги тарбия боланинг ҳамма томонлама баркамол вояга етишида пойдевор вазифасини ўтайди.  Шундай экан, ҳар бир ота-онанинг бурч ва вазифасига масъулият билан ёндошиб, оилада ҳар томонлама соғлом турмуш тарзини яратиб, унинг ижтимоий-иқтисодий  жиҳатдан фаровонлигига эришиш билан бир қаторда, билимли, ақл-заковатли, зукко шахсларни камол топтиришни ҳам уддалашлари зарурдир.

Донолардан бирининг ҳузурига уч кунлик чақалоғини кўтариб олган она ташриф буюрибди ва сўрабди: “Фарзандим уч кунлик бўлди, айтинг-чи, уни қачондан бошлаб тарбияламоғим лозим?” 

Шунда донишманд: “Болангизнинг тарбияси учун уч кун кечикибсиз-ку?”- деб жавоб берган экан.

Бугун эса, техника-технология ривожланиб, бола туғилмасдан олдин - ҳомилалик пайтидаёқ одоб ўргана бошлаши исбот этилмоқда. Айтишларича, гумоналик пайтида алла тинглаган боланинг инсоний фазилатларни ўзлаштириши осон кечар экан ва у уч ойлигидан бошлаб эшитиш қобилиятига эга бўлиб, ҳатто, афсоналарни ҳам тинглаши мумкин экан. Бу билан она боласига инсон учун энг аҳамиятли бўлган туйғу – меҳру мурувватлиликни сингдирар, бола боғчага, ундан сўнг мактабга боргунга қадар атрофидагилар унга қандай муносабатда бўлсалар, у ҳам бошқаларга нисбатан ана шу муносабатни қайтарар экан. Айрим ота-оналар кўп эркалаш ва меҳр кўрсатиш болани бебош ва манман қилиб қўяди, деб қўрқадилар. Аммо бебош бўлиб улғайган аксарият болалар ота-онасидан ва яқинларидан меҳр кўрмаган норасидалардир. Оилада ота-онадан мурувват кўриб, уларга ҳам меҳрибонлик кўрсатиб улғайган бола мактабга бора бошлагач, ўқитувчиларига меҳр қўяди ва синфдошларига ҳам эътиборли-ю ғамхўр бўлади. Унинг қалбида дўсту қадрдонлик, одамийлик шакллана бошлайди.

Мактабда ўқитувчиларнинг вазифаси эса, эндигина пайдо бўлган ана шу туйғуларни камол топтириш, уни илм ва адаб билан бойитишдан иборатдир. Бу йўлда эса, ота-оналар билан, ақалли, ойда бир марта учрашиб, маслаҳатлашиши, болаларнинг келажаги борасида ўйлаб кўриши, қайғуриши зарурдир. Ишонинг, ўқитувчилар агар ота-оналар билан мустаҳкам ҳамкорликда бўлишса, уларнинг иши анча осонлашади. Чунки ота-онаси ва ўқитувчилари тез-тез учрашиб турадиган ўқувчилар ўз хатти-ҳаракатлари ва билим ўзлаштиришларини ўзлари назорат қила бошлайдилар. Ҳатто, икир-чикирларгача эътиборли бўлишади. Вақти-вақти билан ота-оналар фарзандларига “Ўқитувчинг сени мақтади, фалон фанлардан ўзлаштириши жуда яхши, агар мана бу фанлардан ҳам яхши ўзлаштирса, у синфнинг намунали талабалари қаторига киради, деб айтди. Сен билан фахрланаман, болам” ёки ўқитувчилар ўқувчиларига “Ота-онанг зукко ва зийрак эканлигингни эътироф этишди. Оилада жуда қобил бола, агар мана бундай хислатга эга бўлганида, болам менинг ифтихорим бўлар эди, дедилар” каби сўзлар билан уни рағбатлантириш, ва шу қаторда, баъзи камчиликларини ҳам бартараф этиш мумкин бўлади.

Хуллас, ота-оналар ва ўқитувчилар, айниқса синф раҳбарлари ўртасидаги ҳамкорлигу алоқа ёшларимиз келажагига жуда катта ижобий таъсир кўрсатади.

 

Саодат Шокирхўжаева,

ўқитувчи,

Шаҳринав ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Экологик маърифат юксалмоқда

 

Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида бир қанча маданий-ижтимоий ўзгаришларни юзага келтирди.

Сўнгги ўн йилдан зиёд вақт давомидаги тажриба мазкур қонун доирасида маърака ва тантаналарни тартибга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603382

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10322676
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2247
3882
6129
10274571
58188
161581
10322676

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 12:54:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015