Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 1524
Печат

 

x karimov 2017Мустақиллик, дарҳақиқат, мамлакатимиз учун тарихий адолатнинг тикланиши ва мисли кўрилмаган ютуқ бўлди. Неча асрлар давомида ўз миллий давлатчилигини қайта тиклаш орзусидаги миллатга қанот бағишлади.

Истиқлол берган имконият бугун маорифнинг барча соҳалари тараққиётига туртки бўлди. Маориф соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва улкан ўзгаришлар фикримиз исботидир.

Ўтган асрнинг маърифатпарвар кишиларидан бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий: -Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! - дея васият қилганди.

Мана, орадан қарийб бир аср ўтиб, мустақиллик шарофати ила маориф соҳаси ва муаллим мақоми давлат олий раҳбариятининг диққат марказидаги масалага айланди. Маориф ривожи йўлида қабул қилинган қатор давлат дастурлари, олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу соҳа иншоотларини янгидан бунёд этишу қайта таъмирлаш, кадрлар масаласи, қизларни таълим жараёнига кўпроқ жалб этиш, янги техника ва технология, аниқ ҳамда табиий фанлар, хорижий тилларни ўзлаштириш учун яратиб берилган имкониятларнинг барчаси таълим соҳаси нақадар муҳим эканлигини кўрсатиб турибди.

Мамлакатимиздаги мавжуд олийгоҳларда йўлга қўйилган таълим жараёнининг дунёнинг етакчиларидан қолишмаслиги, чет эл нуфузли олийгоҳларининг юртимиздаги филиаллари, бошланғич, асосий ҳамда ўрта таълимнинг самарали олиб борилаётгани, янги ташкил этилаётган президент мактаблари, лаёқатли болалар учун махсус мактаб, касб-ҳунар лицей ва коллежлари ҳамда бошқа турдаги таълим муассасалари маориф соҳаси тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратди.

Ҳар йили 1 сентябр – Билимлар куни ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши арафасида мамлакат Президентининг у ёки бу таълим муассасасига ташриф буюриб, «Тинчлик дарси»ни ўтишлари анъанага айланган. Бу эса, шубҳасиз, ўқитувчи-ю ўқувчиларга ўзгача кайфият, илҳом бағишлайди, шу билан бирга улкан масъулият ҳам юклайди. 

Биз ҳам мана шу сана муносабати билан Турсунзода шаҳридаги Тиббиёт коллежи меҳмони бўлдик.

Бу муассаса 2007 йилнинг 31 августдаги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида ташкил этилган, кейинчалик, аниқроғи, 2014 йилнинг 3 мартидан  унга Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг Турсунзода шаҳридаги Тиббиёт коллежи мақоми берилган.

- Бугун мамлакатимиз таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор. Айниқса, маориф соҳасидаги бўлаётган ўзгариш ва маорифчилар учун яратилаётган яхши шароитлар шахсан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон назоратида эканлиги кишини қувонтиради. Мустақиллик шарофати билан айни пайтда республикамизнинг ҳар бир ноҳиясида замонавий таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Эскилари қайта таъмирдан чиқарилди. Буларнинг барчаси келажак эгалари – ёш авлод тарбиясига бўлган эътиборнинг юқорилигидан дарак беради, - дейди Тиббиёт коллежи директори Хуршед Каримов ва сўзида давом этар экан, - Шу ўринда ёшларнинг касб-ҳунарли бўлишларига ҳам катта эътибор берилмоқда. Касб-ҳунар коллежларининг ташкил этилиши ҳам шулар жумласидандир. Бизнинг тиббиёт коллежимиз ҳам мустақиллик меваси. Зеро, у мустақиллик шарофати билан ташкил этилди.

Турсунзода шаҳри Тиббиёт коллежи шаҳар Марказий касалхонаси биносининг 5-қаватидан ўрин олган бўлса-да, таълим жараёнига мослаштирилган. Бу ерда, асосан, директор иш кабинети, қабулгоҳ, таълим ва тарбияга оид ўринбосарлар, гуманитар фанлар ва тиллар, ҳамширалик иши кафедралари, ҳисобчи, касаба иттифоқи, ёшлар ташкилоти, кутубхона, мажлислар зали, архив, тиббий физика, химия, информатика лабораториялари каби ихтисослашган синфхоналар ўрин олган. Бу синфхоналар барча зарур ўқув ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган бўлиб, бугунги кун таълим дастурларига тўлиқ жавоб беради.

Тиббиёт коллежининг таълим бўйича директор ўринбосари Мавжуда Сараева мазкур муассасадаги билим бериш жараёни ҳақида гапирар экан, шундай дейди:

-Таълим босқичи коллежимизнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Тиббиёт коллежи ўқитувчилари жамоаси ҳам таълимни мамлакат Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг Республика тиббиёт коллежи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим дастурлари асосида йўлга қўйган. Бу ердаги машғулотлар тасдиқланган дарс жадвали асосида инновацион фаолиятни шакллантиришда янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Бугуннинг муҳим масалаларидан бўлган хорижий тилларни ўргатиш эса, лингафон ўрнатилган синфхоналарда ташкил этилган. Бу эса, ўз навбатида ўқувчининг тезда хорижий тилларни ўзлаштиришларига қулай шароит яратади.

Коллежнинг Турсунзода шаҳри марказий касалхонаси биносида жойлашгани ҳам назарий, ҳам амалий дарсларнинг самарали бўлишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, шартнома асосида шаҳар марказий касалхонаси, шаҳар юқумли касалликлар касалхонаси, жарроҳлик, ички, қулоқ ва бурун, тери касалликлари, туғруқхона, Пахтаобод шаҳарчаси касалхонаси ва шахсий клиникаларда жами 30та синфхона коллеж учун аудитория сифатида ажратиб берилган. Бу эса, талабаларнинг олган назарий билимларини амалда ўз кўзлари билан кўриб, чуқур ўзлаштиришларига имкон беради.

Турсунзода шаҳри Тиббиёт коллежи раҳбарияти ўрта маълумотли тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш йўлида малакали тиббиёт ходимларини тарбиялаш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Айни пайтда коллежда 52 нафар ўқитувчи ва тажрибали шифокорлар фаолият олиб боради. Булардан 20 нафари олий тиббий маълумотли бўлса, 32 нафари олий педагогик маълумотга эга. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мазкур билим масканида 3 нафар соғлиқни сақлаш ва яна беш нафар маориф аълочилари  ҳам таълим-тарбия ишлари билан машғул.

Нуриддин Рўзиқулов, Файзали Холов, Абдуқодир Ҳайитов, Жамол Тоғаев, Боймурод Сафаров, Шерали Каримов, Сурайё Абдураҳмонова, Мавзуна Иброҳимова,  Насиба Юсупова каби ўз касбининг фидойилари бўлган ўқитувчилар жамоаси талабаларга тиббиёт сирларини ўргатишда бор имкониятларини ишга солган ҳолда меҳнат қилишмоқда.

Тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Аъзам Кенжаевнинг сўзларига қулоқ тутар эканмиз, бу ерда Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуни талаблари яхши йўлга қўйилганлигининг гувоҳи бўлдик. Айниқса, талабалар ўртасида турли бузғунчи ёт ғояларга қўшилиб кетмаслик, бошқа маданиятларни ўз миллий маданиятимиздан устун қўймаслик, миллий либос ва кийиниш маданиятимизни талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида қатор чора-тадбирлар ўтказилиб келинаётгани маълум бўлди.

-Тиббиёт коллежимизда барча талабалар оқ халатларда дарсга ҳозир бўлишади. Шунга қарамай, биз улар ўртасида миллий либос ва кийиниш маданияти мавзуларида қатор суҳбат ва учрашувлар ташкил этамиз, - дейди Аъзам Кенжаев.

Бу ерда талабаларнинг дарслардан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун коллеж қошида анъанавий ва электрон кутубхона  ташкил этилган.

-Электрон кутубхонамиздаги компютерлар интернет тармоғига уланган. Бу ерда талабалар дунё тиббиётига оид янгиликлар, зарур ўқув адабиётлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин. Уларнинг замон билан ҳамнафас бўлишларига қулай шароит яратилган. Бундан ташқари, кутубхонамизда 1500 нусхадаги электрон китоблар мавжуд,- дейди коллежнинг таълим ишлари бўйича директор ўринбосари Мавжуда Сараева. - Анъанавий кутубхонамизда эса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг китобларидан тортиб, турли соҳаларга оид бадиий, илмий ва илмий-оммавий адабиётларни ҳам учратиш мумкин. Булар ҳам, ўз навбатида, талабаларимизнинг ҳам сиёсий ва бадиий тафаккурининг ошишига хизмат қилади.

Коллеж шароитлари, ундаги таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишиб, мазкур таълим муассасаси раҳбарияти, ўқитувчилари-ю ўқувчиларига янги ўқув йилида катта муваффақиятлар тиладик.

Шу ўринда, биз ҳам мамлакатимиздаги барча меҳрибон ўқитувчилару азиз ўқувчиларни 1 сентябр – Билимлар куни ва яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан чин қалбдан муборакбод этиб қоламиз.

 

Зуҳриддин УМАРОВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бола

 

-Тур ўрнингдан!

Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:

-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!

Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик  билан ўрнидан турди.

Муфассал...

Муҳтожликми ёки қаллоблик?!.

 

Дам олиш куни бўлганлиги учун уйдагиларнинг бариси ташқарига чиқиб кетишганди. Компютерда айрим битикларни кўздан кечириш билан машғул эдим. Уйимиз эшиги таҳдидли тақиллади. Аслида свет ёки сув пули квитанциясини олиб келган ҳисобчилар эшикни шундай тақиллатишади. «Қай бири экан?» - шундай хаёл билан эшикни очдим.

Эшик оғзида ғўлабирдай бўзбола эркак турарди. Бўйи бўйимдан анча

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990488

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477552
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3480
4027
21165
7426653
99196
114875
7477552

Сизнинг IPнгиз: 3.133.108.224
Бугун: 23-11-2024 16:49:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015