Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 1437
Печат

 

Ёхуд соҳа мутасаддилари ўқув қуроллари ва дарслик китобларнинг "тиш синдирар" нарху навосидан огоҳми!?.

manaviy qashshoqlik 2017Болажонлар қалбига олам-олам қувонч бағишлаб, янги ўқув йили ҳам эшик қоқиб келмоқда.

Ҳадемай, билим масканлари бўлган таълим муассасалари билимга чанқоқ талабалар билан гавжум бўлиб, уларнинг шўх-шодон қийқириқларига тўлади.

Умуман, фарзандларимизнинг ёшлик жўшқинлигига йўғрилган умр

дафтарининг янги бир саҳифаси очилади.

Баъзиларда билимлар мамлакатига илк сафар бошланса, бошқаларида давом этади.

Зурриётларимиз қалби севинчдан ҳаприқса, ота-оналар юраги ташвишлардан безовта бўлиб, ўз оромини йўқотади.

-Болам бировдан кам бўлмасин, - деган ақида уларни ўз ёғига ўзини "қовуртиради"…

Ўқув қуроллари ва дарсликлар сотиладиган расталарни айланиб юриб, икки нафар аёлнинг суҳбатига гувоҳ бўлдим:

-Қўшни, болаларга китоб-дафтар олдингизми?- деб сўради бирови.

-Қайдам, китобфурушнинг растасига яқинлашинг, оғзидан "олов чиқади". "Отасининг нархини" қўйган. Тўрт боланинг қайси бирини буташни билолмай, бошим ҳам қотиб қолди…

Менда ўқув қуроллари ва дарслик китоблар қиймати билан қизиқиш истаги пайдо бўлди.

Ўқув қуроллари ёйиб қўйилган растага яқинлашиб, олти донали пластилиннинг нархини сўрадим:

-Ўн сомоний, - дея жавоб берди ўз юмушлари билан андармон бўлган сотувчи аёл.

-Бу неча пул?- сўрадим 24 варақли албомни қўлимга олиб.

-Саккиз сомоний…

Рости гап, сотувчининг жавоблари менга малол келди.

Ахир, рангга бўялган лойнинг бир бўлакчаси 1,6 сомонийдан ортиқ, албомнинг бир варағи 33 дирам турса, ёмби топган бой бобонинг ҳам жиғибийрони чиқади-да.

Битта 48 варақли умумий дафтар 4 сомоний…

Бозор айланиб юриб, кўрганларимнинг "ҳолва" эканлигига имон келтирдим.

Биринчи синф учун мўлжалланган "Алифбе" дарслик китоби 20, машқ дафтари эса, 7 сомонийдан сотилмоқда. "Математика"си 25, машқ  дафтари 4 сомоний…

Негадир асабийлаша бошладим. Фарзандларининг рус тилида таълим олишини истовчи ота-оналар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётгани боис, рус тилидаги дарсликлар томон юзландим. Бу йил 5-рус тилида таълим бериладиган синфга қатнайдиган набирасининг дарслик китоблари "тақдири" билан қизиққан бобонинг савдосини кузатдим.

"Адабий ўқиш" дарслиги - 45 сомоний… Биласизми!?. Кўзимдан ўт чиқиб кетди, назаримда.

Тишини тишига босиб (менга шундай туюлди), қолган "Математика", "Биология", "Қадимги дунё тарихи" ва ҳоказо китобларнинг "қадри"ни  сўради. Ёппасига 35 сомонийдан…

Нафсиламрини айтганда, ўқув қуроллари ва дарслик китоблар ўз таннархидан 2-2,5 баравар қиммат нархда айтилмоқда…

Суҳбатига гувоҳ бўлганим, тўрт нафар фарзанди таълим муассасасида  рус тилида таҳсил оладиган аёлнинг аҳволига жуда ачиндим.

Ахир, бир синфга саккизта дарслик китоб лозим бўлса, 300 сомонийнинг нари-берисидаги маблағ талаб қилинади. Тўрт нафар ўқувчининг фақат дарслик китоблари учун 1200 сомоний керак бўлади.

Ҳали ўқув қуроллари, сумкаси, пойафзали, мактаб формаси нари турсин!!!

Тўрт нафар болани ўқув йили бошида мактабга жойлаб саранжом-саришта қилиш учун 3,5-4 минг сомоний урвоқ ҳам бўлмайди.

Китобжаллоб қиёфасига кириб, сотувчи жувонга мурожаат қилдим:

-Шу китоблардан олиб келсам, нечтадан ва қанчадан оласиз?

-Керак эмас, одамимиз бор, - дея пўнғиллаб берди.

Демак, ўша одамлар кимлар!?. Сотувчиларнинг ҳам, уларнинг ҳам дарслик китоб нашр қиладиган босмахонаси йўқдир, албатта.

Пировард натижа шуни кўрсатадики, ўғирлик бўлган бу китоблар қаердан сотувчилар қўлига келиб тушади?!.

Китоб ўғриларининг фаолият жараёни қандай кечади?!.

Нега Турсунзода шаҳри бозоридаги бундай нохуш ҳолат, давлатнинг "суянган тоғи" бўлган шаҳар маориф ва илм, стандартлаш ва лицензиялаш, монополияга қарши хизмат, солиқ назорати сингари бўлим, идора ҳамда ташкилотлар мутасаддиларининг эътиборини тортмайди?

Мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган муштарак рейдлар қани?!.

Афсуски йўқ… Тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларининг парвойи фалак бўлса, бу тартибсизликлар учун ким жавоб беради!?.

Ўзи - хон, кўланкаси майдон бўлган китоб жаллобларининг мушугини ким "пишт" дейди?..

Ахир, давлатимиз бошлиғи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти   муҳтарам      Эмомали Раҳмон ўзининг ҳар чиқишида ижтимоий ҳаёт соҳаларини мунтазам тартибга солиб бориш, жонажон Тожикистонимиз ривожу равнақининг асосий омилларидан бири эканлиги ҳақида бот-бот куйиниб гапирмайдими!?.

Миллат пешвосининг элу юртимиз порлоқ келажагини кўзлаб олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашга бўлган муносабат шуми?!.

Хитойлик донишманд Лао Цзининг шундай панд-насиҳати бор: -Тартиб сенинг муқаддас мақсадинг бўлсин. Сен бу мақсад йўлида астойдил  хизмат қил. Чунки тартиб ҳамма нарсанинг мажмуасидир. Табиатнинг мавжудлиги асосида ҳам тартиб ётади.

Аслида китобнинг нарху навосига бўлган совуққонлик фуқароларнинг бадиий адабиётдан йироқлашиб, маънавиятимиз тобора қашшоқлашиб боришига сабаб бўлмоқда.

-Одамлар китоб ўқимай қўйди, - деб дунёга жар соламиз. Бу ёғи эса, ҳеч  кимнинг хаёлига келмайди. Сен менга тегма, мен сенга тегмай…

Маънавий дунёмизда юзага келаётган қимматчиликнинг натижаси ёмон оқибатларга олиб бориши, шубҳасиз.

Ёмон оқибат - бу маънавий қаҳатчилик. Маънавий қаҳатчилик ҳар қандай миллатни мислсиз кўргуликларга дучор қилиб, бошига не-не кулфатларни солиши, ҳеч гап эмас…

Маънавий қаҳатчиликдан эса, Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!..

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози"нинг махсус мухбири. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Давоми. Бошланиши ўтган сонларда)

26 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти республика Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқаришга ёрдам бериш ва бунга тез муддатда эришиш мақсадида “Душанбе-Қўрғонтепа” автомобил йўлининг қайта қурилиши лойиҳаси билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Муфассал...

Биз фано туфроғи бўлдуқ…

 

Тақдир

Абубакрдан келган қўнғироқни ўчирдим.

Компютерда чала қолган ишимни тугатгач, кабинетдан чиқдим.

Ишхона ҳовлисидаги улкан тут дарахти соясига ўтиб, бамайлихотир гаплашиш умидида қўнғироқ қилдим.

Самога бўй чўзган салобатли тут дарахтлари менга Ховалингни эслатади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990684

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477931
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3859
4027
21544
7426653
99575
114875
7477931

Сизнинг IPнгиз: 13.58.200.16
Бугун: 23-11-2024 17:08:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015