«Халқ овози» газетасининг 2017 йил 2 феврал 5-сонидаги газетанинг махсус мухбири Абдуҳафиз Мирзааҳмедов қаламига мансуб «Муаллим мактабдан безиб қолмоқда… Нега?!.» сарлавҳали мақоласига жавоб
Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги «Халқ овози» газетаси махсус мухбири Абдуҳафиз Мирзааҳмедовга бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирини ёритгани учун миннатдорчилик билдиради.
Шу билан бирга, А.Мирзааҳмедов мақоласида кўрсатилган баъзи масалалар доирасида ўз қарашимиз ва фикримизни баён этмоқчимиз.
Дастлаб, муаллиф ўз мақоласида нафақада бўлган ўқитувчилар ва ўқитувчиларнинг жамият ишларига жалб этилиши борасида тўхталган. Қайд этиб ўтиш жоизки, бугун мамлакат маориф тизимида кўплаб янгиликлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, таълим фаол усулларини йўлга қўйиш, дарс жараёнида янги технологияларни қўллаш, сифатли таълим, салоҳиятли таълим тизими ва бошқалар ўқитувчидан кўплаб талаб ва масъулиятни тақозо этади. Бироқ ҳақиқат шуни кўрсатмоқдаки, ёшлари нафақага етиб, таълим бериш билан шуғулланиб келаётган ўқитувчиларнинг барчаси ҳар доим ҳам бу талабларга жавоб бермаяпти. Бундан ташқари, ҳар йили олий касбий таълим муассасаларини уч-тўрт мингга яқин ўқитувчилик ихтисоси бўйича битираётганлар масаласини ҳам бир ўйлаб кўриш лозим. Табиийки, уларни олийгоҳларини битиргандан сўнг, иш жой билан таъминлаш керак. Ҳақиқатдан ҳам, баъзилар ёш кадрлар етарли тажрибага эга эмас, дейдилар. Бироқ бир ёки икки йил ўтиши билан улар, албатта, керакли тажрибани ўзлаштиради ва ёш авлод тарбияси учун бел боғлайдилар. Шундай экан, ёшларни иш ўринлари билан таъминламоқ лозим, токи улар таълим ва янги технологиялар замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, юқори натижаларни қўлга киритсин.
Юқорида таъкидланган масалага боғлиқ ҳолда шу нарсани айтиб ўтиш лозимки, Маориф ва илм вазирлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни жамият ишларига жалб этиш пайтида фақатгина таълим-тарбия жараёнига халақит бермасдан, дарс соатларидан ташқарида бўлгандагина розилик бера олади, холос.
Мақола давомида муаллиф маориф соҳаси ва қудратли органлар ҳамда бошқа ташкилотларнинг текширувлари ҳақида сўз юритган. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчимизки, маориф соҳаси ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари асосида маориф соҳаси ҳамда таълим-тарбия жараёнига тегишли бўлмаган барча текширувлар ноқонунийдир. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Ўтказиладиган ҳар бир текширув Маориф ва илм вазирлиги, жойлардаги маориф бошқармаси ва бўлимлари билан келишилган ҳолда, аниқ чора-тадбирлар режаси асосида йўлга қўйилиши керак. Шунингдек, ўтказиладиган текширувлардан мақсад таълим сифатини ривожлантириш, муассасада таълим-тарбия тизимини яхшилаш, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳаёти хавфсизлиги, муассасада хавфсизликни таъминлаш, ҳар қандай номақбул ва фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва шунга ўхшаш масалаларга боғлиқ бўлмоқлиги лозим.
«"Кутилмаган меҳмонлар"нинг "текширув баҳонаси"дан қутулиш учун Турсунзода шаҳри мактабларида, албатта, жамоа аъзоларидан 10-20 сомонийдан йиғилиши турган гап.
Бундай вазият бир ойда бир неча марта кечса эди, гўрга…», - дея ёзади муаллиф.
Таъкидлаш жоизки, маблағ йиғиш Тожикистон Республикасининг «Маориф тўғрисида»ги қонунига мувофиқ фақат қўшимча дарсларни ўтказиш учунгина ижозат берилади. У ҳам ўқувчининг ота-онаси розилиги ҳамда икки томонлама шартнома асосида мактабнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш билан амалга оширилади. Бу амал ҳеч бир муассаса директори, синф раҳбари ёки дарс берадиган ўқитувчи орқали амалга оширилмайди. Бошқа турдаги маблағ йиғиш ҳолатларининг барчаси ноқонунийдир.
Шунингдек, ўқитувчи дарс жараёнида бирор-бир текширувчининг синфга киришига ижозат бермаслиги мумкинлигини ҳам таъкидлаш ўринлидир. Бу ўқитувчининг ҳуқуқи саналади. Улар, шунингдек, истисно (муассаса раҳбарияти йўқ бўлган) ҳолларда текширувчилардан Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги, маҳаллий ҳокимиятнинг тегишли ҳужжат ва фармойиш ёки муассасанинг таълим-тарбия жараёнига боғлиқ бошқа ҳужжатларини талаб қилишлари мумкин.
Ҳурматли муаллиф ўз мақоласида «таниш директорларимиздан бирининг ҳикоя қилишича, маориф бўлимининг ҳафталик йиғилиши жамғарилган пулларни ҳисоб-китоб қилиш билан бошланиб, пул йиғиш ҳақида янги топшириқлар бериш билан тугар экан», дея ҳикоя қилади. Шунингдек, муаллифнинг таъкидлашича, шундай ҳужжатлар борки, ўқув йилининг бошида мажбуран тайёрланади. Йил давомида, атиги, бир бор бўлсин, варақланмайди.
Маориф ва илм вазирлиги неча бор оммавий ахборот воситалари асосида вазирликда ишонч телефонлари амал қилишини эълон қилган эди. Унинг асосида барча мурожаатлар кўриб чиқилади. Ёки бўлмаса шунга ўхшаш, мақола муаллифи ҳам директорнинг исми шарифи, муассаса рақамини аниқ келтирганда эди, вазирликнинг масъул шахслари унинг ортидан бўлардилар. Чунки бундай топшириқлар кимнинг томонидан берилганлиги аниқланарди. Ҳолбуки, аниқ факт ва рақам келтирилмаган экан, бу масаланинг ортидан бўлиб, унга қарши чора кўришнинг иложи йўқ.
Шунингдек, таълим-тарбия жараёнига боғлиқ барча чоп материаллари китоб, журнал, газета кабилар, Маориф ва илм вазирлигининг Миллий таълим кенгаши асосида вазирлик коллегияларининг бирида кўриб чиқилиб, тасдиқланишини ҳам таъкидлаш жоиз. Ва улар вазирликнинг махсус мактуби асосида таълим муассасалари ёки маориф бўлимларига тарқатилади. Шунингдек, маориф ва илм вазирлигининг мактубисиз таълим муассасаларига келтирилган ҳар қандай чоп материалларини сотиб олишдан бош тортиш мумкин. Сотиб олишга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Муаллифнинг мактабларда супургидан тортиб, парда-ю таъмиргача талабалардан маблағ талаб қилиш борасидаги ташвишига боғлиқ ҳолда шуни таъкидламоқчимизки, таълим муассасалари таъмири ва керакли ашёларни сотиб олиши учун муассасанинг йиллик харажатлар сметасида маблағ ажратилади ҳамда ўқитувчининг бу борада талабалардан пул йиғишга ҳаққи йўқ. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари орқали олдин ҳам эълон қилганмиз ва яна бир бор таъкидламоқчимизки, таълим муассасаларига ёрдам беришни истаган ҳар бир (саховатпеша киши, якка турдаги тадбиркорлар, ота-оналар, ташкилотлар) маблағни мазкур муассасанинг банкдаги ҳисоби орқали ўтказишлари зарур. Мактаб директори, синф раҳбари, ўқитувчи маблағни қўлида ушлаб туришга ҳаққи йўқ. Шунингдек, келиб тушган барча маблағлар харажатлар сметаси воситасида мақсадли сарфланиши лозим.
Муаллиф мақола сўнгида, шунингдек, маблағ йиғиш, мисол учун ўқув йили боши ёки охирида тўпланадиган «мактаб директори ҳақи», «синф фонди», «ёрдам пули», «хизмат ҳақи» ёки ҳар бир синфга ҳар ойи 100 сомонийни ташкил этадиган «янги раҳбар» жаримаси ҳақида тўхталган. Яна бир бор таъкидламоқчимизки, агар муаллиф ўз мақоласининг бу қисмини ҳам аниқ факту рақамлар билан келтирганда, яхши бўларди. Агар ҳақиқатдан ҳам, бундай ҳолат у ёки бу муассасада мавжуд бўлса, унда қатъият билан айта оламизки, бу ноқонуний амал!
Ниҳоят, фурсатдан фойдаланиб, шуни илтимос қилардикки, бундай ҳолат ва камчиликларни ошкор этган пайтингиз Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлигининг 227-76-86 ишонч рақамига мурожаат қилинг. Ва у, албатта, Маориф ва илм вазири, вазир ўринбосарлари ва тегишли бошқарма ҳамда бўлимлар бошлиқлари томонидан кўриб чиқилади.
Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.
Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.
Муфассал...
Уларнинг бир-бири билан қачон учрашишгани, қандай танишишгани ва қандай қилиб бир-бири билан шунчалик қадрдонлашиб кетишганлигини ҳеч ким билмайди. Уч-тўрт йил олдин бу ғалати дўстлик ҳақида гап кетганда, эрталабдан кечгача чойхонада шаҳмат суриб ўтирадиганлардан бири қўлларини бир-бирига уриб, ишқалаганча «Шоҳ ва мот», деяр экан, «Оббо ғалчалар-ей, шуниям билмайсизларми, жинни жиннини узоқдан танийди. Жинни жиннига дўст
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015