Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 2287
Печат

 

ddtt 2017- Айни пайтда олийгоҳимизда 140 аудитория ҳамда 4924 ўқув жойига эга бўлган 7та таълим биноси, 15та методик кабинет, 567та замонавий компютер (улардан 497таси интернет тармоғига уланган) ўрнатилган 15та компютер синфхонаси мавжуд. Компютерларнинг 481таси таълим жараёнида фойдаланилади, - деб маълумот берди йил якунига бағишланган матбуот конференциясида Тожикистон Давлат тижорат университети ректори, профессор Шарифзода Мумин Машокир журналистларга.

– Шунингдек, таълим жараёнида 57та экранли проектор, 13та электрон доска, 61та ноутбук, 11та нетбук, 116та принтер, 5та маълумот терминалларидан фойдаланилади.

Дарҳақиқат, мазкур билим маскани мамлакатимизнинг замонавий талабларга жавоб бера оладиган олийгоҳлари сирасига киритилган. Олийгоҳдаги барча синфхоналар замонавий таълим воситалари билан жиҳозлантирилган бўлиб, ҳар бир синфда видеопроектор ҳамда электрон доскалар ўрнатилган. Чет тиллари, информатика ва ихтисос фанлари бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун талабалар гуруҳчаларга бўлиниб, улар учун махсус синфхоналар ажратилган.

Университетда имтиҳонлар қабули учун 279та компютер ажратилган. Компютерлар симсиз тармоқ ва маълумот базаси серверига уланган бўлиб, дистанцион имтиҳонлар, тест натижалари ҳамда тест саволномаларини ўрганишни тўлиқ таъминлайди.

- Университетимиз меҳнат бозорида талабот кучли бўлган 24та соҳавий ихтисосларни қамраб олган 16 замонавий ихтисос бўйича «Бакалавр», 11 ихтисос бўйича «Магистр», 5 ихтисос бўйича аспирантура, докторантурада (PhD доктор)  ҳамда илмий-педагогик мутахассисларни тайёрлайди, - деб қўшимча қилди Шарифзода Мумин Машокир. – Айни пайтда талабаларимизнинг умумий сони 4780 нафарни ташкил этиб, жумладан, 2841 нафар кундузги ва 1939 нафар сиртқи бўлимда таълим олишади.

Олийгоҳ ректорининг таъкидлашича, университет ҳайъати 256 нафардан иборат бўлиб, уларнинг 14 нафари профессор, 98 нафари доцент, 92 нафари катта ўқитувчи, 27 нафари магистр (ўқитувчи) ва 25 нафари ассистентлардир. Албатта, юқорида келтирилган рақамлар олийгоҳда юқори малакали ва чуқур билим соҳиби бўлган мутахассислар талабалар таълим-тарбияси билан машғул эканлигини кўрсатади.

- Биз билим даргоҳимизда Ҳ. Мажидов, С. Ҳабибов, Б. Исоматов, Р. Ражабов, А. Жабборов, Ғ. Тошбоев, Б. Қурбонов, С. Иброҳимов, Б. Раззоқов, Н. Ғаффоров, А. Қурбонов каби республикамизнинг таниқли олимлари, фан докторлари, номзодлари, илм-фан ва техника арбоблари фаолият юритаётганликларидан ҳақли равишда фахрланамиз, - деди Шарифзода М. – Уларнинг ҳар бири таълим-тарбия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, ўзларининг фанлари бўйича жуда чуқур билим соҳибларидир. Қувонарлиси шундаки, педагогик жамоамиз таркибида ёш мутахассислар сафи кенгайиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги бевосита олийгоҳимизда етишиб чиққанликлари ҳам ишимизнинг самарали эканлигидан далолат беради.

Тожикистон Давлат тижорат университети ректори Шарифзода Мумин Машокир Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёми олийгоҳ педагогик жамоаси ва талабалари томонидан фаолият дастури сифатида қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Миллат пешвоси томонидан 2017 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилиниши жуда ўринли тадбир бўлди, - деб давом этди Тожикистон Давлат тижорат университети ректори. – Бу – Миллат пешвосининг келажагимиз яратувчилари бўлган ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлигининг навбатдагиси, деб ҳисоблайман. Олийгоҳимиз Ёшлар ташкилоти жорий йилда бу санага бағишлаб бир қатор тадбирларни ўтказишни режалаштирган. Ишончим комилки, Тожикистон Давлат тижорат университети талабалари мамлакат Президентининг ташаббусини ҳаётга татбиқ этишда намуна бўладилар.

Матбуот конференциясида журналистлар саволларига атрофлича жавоблар олишди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲЕЧ НАРСА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАГАН...

 

Ўтган йили Исфара шаҳрида давлат бюджети кирими ижроси 100,1 фоиз қилиб бажарилди. Бу борадаги режа кейинги тўрт йил давомида биринчи марта ижро этилганини қайд қилиб ўтиш ўринлидир. Рақамларга мурожаат этсак, бюджетга 97 миллион 91 минг сомонийдан кўпроқ маблағ келиб тушди. Маҳаллий бюджет эса, 102 фоизга бажарилди. Бунда бюджетга назарда тутилганига қараганда бир миллион 534 минг сомонийдан кўпроқ маблағ қўшилди.

Муфассал...

Эҳтиёт бўлинг, шаҳримизда карта қаллоблари!

 

Техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари ҳаётимизга дадил кириб келмоқда. Замондошларимиз - етти ёшдан етмиш ёшгача уяли телефондан бемалол фойдаланишади. Интернет тармоғига телефон орқали уланиш имкониятлари барчага бирдек яратилган. Мамлакатимиз пойтахти транспорт воситаларида карталар орқали йўлкира тўлашга ҳам кўникиб қолдик, ҳисоби. Бугунги куннинг асосий талабларидан бири - ҳисоб-китобларни нақд пулсиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2575760

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10180621
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
857
3780
857
10151415
77714
138877
10180621

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.14
Бугун: 19-10-2026 05:13:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015