Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 02 Апрел 2015 Кӯришлар: 2446
Печат

 

mehr ulashibДунё аслида саховатлилар, ўзгалар ғамини ўзиники деб билувчилар туфайли обод бўлса, ажабмас. Сахийларни Худо ҳам ўз Каломида, Пайғамбар (с.а.в.) ҳам муборак ҳадисларида мақташган. Дарҳақиқат, сахийлар мақтовга сазовор кишилар эканлигини ўз кўзларимиз билан кўриб, кузатиб келаяпмиз.

Мамлакатимизнинг олис бир гўшаси саналмиш Мурғоб ноҳияси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг пурвиқор тоғ этакларида жойлашган.

Чекка бир гўшада жойлашганига қарамай, мурғобликлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиб келади. Асосий машғулоти чорвачилик бўлган бу ернинг асл инсонлари ҳам мустақил Тожикистонимизнинг ҳар бир ютуғидан, тобора юксалиб бораётган Ватанимиз шону шарафидан астойдил хурсанд бўлишади. Айниқса, истиқлолият туфайли қайд қилинаётган қатор байрам арафаларида уларнинг шодликлари ортади.

Мурғобликлар бу йилги Наврўзни ҳам шодиёна билан кутиб олишди. Жойларда ушбу халқаро байрамга бағишланган чора-тадбирлар ўтказилди. Ва, албатта, ана шундай тадбирларда юқорида эслатиб ўтганимиздек, ҳукумат ҳамда саховатманд кишиларнинг аҳоли камтаъмин оилаларига кўрсатаётган меҳр-мурувватлари байрамларга янада кўрк бағишлаши турган гап.

Республика Президенти Ижроия аппарати ходимаси Олуфта Ботурова, Мурғоб ноҳияси раиси Мурзабай Жошбаев, «Бадахшонроҳ» ширкати раиси Маҳмаджон Ширинжоновлар иштирокида бўлиб ўтган Наврўзий тадбир ҳам кишилар хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолади, шубҳасиз.  Зеро, унда байрам ўйин-кулгилари қаторида мамлакат Президенти ташаббуслари билан саховатманд кишилар ноҳиядаги Мурғоб ва Ғожа Бердибаев номли жамоатлардан 40 нафар боланинг суннат тўйлари ҳам ўтказилди ҳамда уларга эсдалик совғалар улашилди.

- Мурғоб ноҳияси гарчи олис бир гўшада жойлашган бўлса-да, ҳамиша Республика Ҳукумати диққат марказида бўлиб, бу ернинг ободлиги йўлида саъй-ҳаракатлар қилиб келинаётир. Ишончим комилки, Мурғоб келажакда энг тараққий этган ноҳияларимиздан бирига айланади, -деди Олуфта Ботурова йиғилганларни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари номидан табриклар экан.

Мурғоб жамоати раиси Жамила Кенжеқулова ва Ғожа Бердибаев номли жамоат раиси Маматсали Маматумаров ҳамда бир қатор ота-оналар уларга қаратилаётган эътибору кўрсатилаётган меҳру мурувватдан бошлари кўкка етганлигини изҳор қилишди.

Ҳа,  болакайлару улар ота-оналари юзидаги табассумни кўриш қанчалик ҳузурли, ҳаловатли. Шу тобда Яратганга шукроналар айтгинг келади, кишининг.

 

Султан Парманов,

Мурғоб ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Бардошингга тўзим берсин, муҳожир!

 

- Май-июл ойларида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган юртдошларимизга сафарларини бир оз орқага ташлашларини маслаҳат берган бўлардим, - дейди менга телефон орқали Россия Федерациясининг Калуга шаҳрида суд таржимони бўлиб ишлайдиган дўстим, юртдошимиз Мирзоанвар Мирбобоев. – 14 июндан 15 июлгача ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари туфайли, бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари

Муфассал...

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613782

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10356917
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5851
7692
40370
10274571
92429
161581
10356917

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 15-11-2026 22:02:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015