Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 25 Май 2017 Кӯришлар: 2245
Печат

 

m qalandarov 201716 май. Соат кечки 17:30…

Пойтахтимиздаги муҳташам санъат саройларидан бири бўлган Акашариф Жўраев номли Тожикистон Давлат филармонияси.

Одам гавжум: кекса отахону онахонлардан тортиб, барно қизлару йигитлар - санъат шайдолари, куй-қўшиқ мухлислари…

Буларнинг барчаси катта бир концерт дастурини томоша қилиб, санъат сеҳридан баҳра олишга тўпланишган. Бу одатий бир тадбир бўлмай, балки тожикистонлик ўзбек санъаткорлари концерти эди…

Зал мухлислар билан тўлиб, саҳнага кўрк бағишлаб турган парда йиғилганларнинг гулдурос қарсаклари остида секин-аста очилди. Карнай-сурнай, доира садо бера бошлайди. Дастлаб йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этувчилар - "Садои Душанбе" гуруҳи созандалари бўлди.

Бошловчилар мазкур концерт дастури Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Акашариф Жўраев номли Тожикистон Давлат филармонияси ташаббуси билан Миллий бирлик байрамининг 20 йиллиги ва 2017 йилнинг Ёшлар йили, дея эълон қилиниши, шунингдек, тарихи асрларга туташ тожик-ўзбек халқлари маданий алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Ҳа, концерт дастурининг номи ҳам бўлакча - "Меҳр оқшоми". Азалий дўстлик, куй-қўшиқ, меҳр-муҳаббатга йўғрилган меҳр кечаси. Бу маданий тадбирни яқинда Тожикистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларининг узвий давоми ҳам дейиш мумкин. Лекин бу концертда қўшни мамлакат санъаткорлари эмас, балки севимли Ватанимиз - Тожикистонда яшаб, қондош халқлар дўстлигини тараннум этиб келаётган қўшиқлари-ла ўз мухлисларига эга бўлган ўзбек ва тожик тилларида куйловчи санъат аҳли - Тожикистон Халқ артистлари Мастона Эргашева, Афзалшоҳ Шодиев ва хушовоз хонандалар Машрабхон Қаландаров, Ашраф Маҳмудқулов, Набижон Имомов, Умар ва Қурбон Ҳамдамовлар чиқиш қилишди.  

Булар орасида ўзининг ширали овози билан минглаб санъат шайдолари кўнглидан жой олган, қўшиқларни ўзбек ва тожик тилларида  маромига етказиб ижро этадиган хонанда - Тожикистон Халқ артисти Мастона Эргашевани танимайдиган киши бўлмаса керак. Унинг чиқиш қилиши бу концертга  ўзгача бир файз бағишлади. Машрабхон Қаландаров ва Ашраф Маҳмадқуловлар томонидан ижро этилган классик ашулалар ҳам куй-қўшиқ ихлосмандлари томонидан давомли қарсаклар билан кутиб олинди. Набижон Имомов, Умар Ҳамдамов, Қурбон Ҳамдамовларнинг шўх қўшиқларига залдагилар ҳам жўр бўлиб, рақсга тушишди.

Айниқса, Тожикистон Халқ артисти Афзалшоҳ Шодиев томонидан айтилган тожик ва ўзбек тилларидаги қўшиқлар, жумладан,  устоз шоир Ўлмас Жамол қаламига мансуб "Икки тилли бир халқ васфига" номли ғазал ижроси бу концерт дастурининг энг ажойиб номерларидан бири бўлди.

Ёнимда ўтирган бир киши шундай дейди:

-Бу концерт бўлиши ҳақида бугун эшитдик. Кеч эшитишимизга қарамай, оиламиз билан келдик. Бундай концерт дастурини, айниқса, юртимиздаги ўзбек санъаткорларининг биргаликдаги концертини томоша қилиш бизга жуда завқ бағишлаяпти.

Тожикистонлик ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт Акашариф Жўраев номли Тожикистон Давлат филармонияси директори, Тожикистон Халқ артисти Афзалшоҳ Шодиев ташаббуси билан ташкил этилган экан. У кишидан мазкур концертни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишига нима туртки бўлганлиги ҳақида сўраганимда, шундай жавоб берди:

-Албатта, бугунги концерт юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қолаверса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ҳалқпарвар сиёсат самарасидир. Бундан ташқари, яқинда, 10-13 май кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Унда қўшни мамлакатнинг кўплаб таниқли санъаткорлари, жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Севинч Мўминова, Илёс Арабов ва бошқа бир гуруҳ хонанда, раққосалару созандалари юртимизга ташриф буюришган эди. Бу маданият кунлари жуда олий даражада ўтди. Мана шу ишлар давоми сифатида мен ҳам Акашариф Жўраев номли Тожикистон Давлат филармониясида тожикистонлик ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурини ташкил этдим. Чунки биз шу Ватандаги ўзбек биродарларимиз билан ёнма-ён яшаб, меҳнат қиламиз. Улар учун ҳам концерт дастурлари ташкил этиш бизнинг вазифамиз саналади. Энди бундай концертларни кўплаб ташкил этамиз.

Концерт иштирокчиларидан бўлган ҳофиз Машрабхон Қаландаров тадбир ташкилотчиларидан миннатдор эканлигини айтди: -Биз тожикистонлик ўзбек санъаткорлар учун шундай бир ажойиб концерт беришга имконият яратиб берган кишиларга, хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бугунги концерт мухлислар учун кутилмаган совға бўлди, десам муболаға бўлмайди. Чунки тожикистонлик ўзбеклар, қолаверса, тожик биродарларимизнинг ҳам бугунги концертдан завқланиб, жуда хурсанд бўлганликларини концерт давомида ҳам ҳис қилиб турдик...

Ҳақиқатдан ҳам, қалбларга шодлик улашувчи дилрабо куй-қўшиқлар, дилтортар наволар ва мафтункор рақсларга бой бўлган концерт дастури чинакам санъат байрамига айланди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҒАФУР ҒУЛОМ: - «Ассалому алайкум, муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий!»

 

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди. 

Муфассал...

Тожикистон Президентининг "Ал-жазира" телевидениеси мухбирига интервюси

 

Президент: - …Ташаккур. Тожикистонга хуш келибсиз! Тожикистон мустақил мамлакат сифатида нефт ва газ манбаларига эга эмас. Тожикистоннинг ягона бойлиги гидроэнергетик захиралари бўлиб, бу кўрсаткич бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Тожикистоннинг бу соҳадаги захира ва имкониятлари 580 миллиард киловатт-соатдан зиёдни ташкил этади. Тожикистон 1991 йилнинг 9 сентябри - мустақилликни қўлга киритган вақтда мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиётини электр энергияси билан таъминлаш асосий муаммо эди. Дастлабки йилларда биз деярли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2601347

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10313504
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
943
6675
38933
10210212
49016
161581
10313504

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 08-11-2026 05:27:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015