Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 1697
Печат

 

sh orumbekzodaТожикистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон шундай деган эди: «Илм, маориф ва маданият тараққиётига ғамхўрлик кўрсатган миллатгина давлатчиликка сазовордир».

Шубҳасиз, мустақиллик йилларида маданият соҳаси халқ маънавий сиймосини кўрсатиб берувчи,

ақл ва интеллектуал кучларни бирлаштирувчи, жамиятда ўтмиш ва бугунги тарих, яхши одоб, ахлоқ, анъана ва бошқа миллий қадриятларни акс эттирувчи сифатида сезиларли ўринни эгаллади. Тинчлигу барқарорлик ва миллий бирлик шарофати туфайли мамлакат маданий муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги ҳуқуқий-меъёрий муҳит ва соҳа муаммоларини ҳал этиш борасида бир қатор қонун ҳамда давлат дастурлари қабул қилиниб, миллий маданиятни тараққий эттиришга жиддий туртки бўлди.

Охирги йилларда соҳани маблағлаштириш анчайин ошди. Агар 2000 йилда маданият ва спорт соҳасига давлат бюджетидан 13 миллион сомоний ажратилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич  825,3 миллион сомонийга етди. Мустақиллик йилларида маданият ва спорт соҳасини маблағлаштириш 504 бараварга ошди. Соҳа ходимлари ойлик маошлари эса, 16 баравар кўпайди.

Айни пайтда, мамлакатда 2351та санъат ва ижтимоий-маданий, жумладан, 17та касбий ва 6та концерт театрлари, Тожикистон давлат цирки, маданият ва санъат йўналишида таълим берувчи 95та муассаса, жумладан, 3та олий ўқув юрти фаолият олиб бормоқда. Фақатгина охирги беш йил мобайнида республикада 16та янги маданият уйлари ва саройлари, 5та музей, 13та кутубхона бунёд этилди. Молиялаштириш турли манбалари ҳисобидан 305та кутубхона, 101та маданият уйи ва саройлари таъмирланди.

Давлат бошлиғининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида халқимизнинг иккита ғайримоддий маданияти - рақс ва мусиқани мукаммаллаштириш борасида 2003 йилда Республика Хореографик коллежи ва мусиқа олийгоҳи - Тожикистон миллий консерваторияси ташкил этилди. Мазкур таълим муассасалари мусиқий таълим босқичини мукаммаллаштириш ва юқори малакали кадрларни тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бу муддат ичида хориж мамлакатлари олийгоҳларида таълим олаётган тожикистонлик студентлар сони ортиб, чет элларда таълим олаётган соҳа студентлари сони 124 нафарга етди. Айни пайтда хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларини битириб келган студентлар ҳисобидан мамлакат маданият соҳаси ходимлари сони ортиб бормоқда. Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб республика болалар ва ўсмирлар «Сапеда» ҳунар фестивали ташкил этилиб, унда Миллат пешвоси ҳам иштирок этган эди. Мазкур фестивал муносабати билан биринчи марта 300 нафардан иборат республика болалар хори, 150 нафардан иборат республика болалар халқ чолғулар оркестри, болалар рубоб ва скрипка чолғучилар ансамбллари икки гуруҳда – катталар ва кичиклар, дуторчилар ҳамда кичик ёшдаги раққосалар гуруҳи ташкил этилди. 

Мамлакатимиз мустақиллик йилларида «Саразм» тарихий ёдгорлиги ва «Тожикистон миллий боғи» ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилди. «Шашмақом» классик мусиқаси ҳам ЮНЕСКО томонидан халқимизнинг маданий мероси сифатида эътироф этилди. Бу давр мобойнида муқаддас Ислом дини ҳам маданият яратувчи дин сифатида тожик халқи тарихи ва маданиятида янги маъно касб этди. 2009 йилнинг Имоми Аъзамни улуғлаш йили, деб эълон қилиниши ҳам Ислом маданияти ва миллий ўзликни англашга қаратилган бўлиб, у ўз натижасини берди.

Тожикистон миллий кутубхонасининг янги 9 қаватли биноси, Данғара республика музей-қўриқхонаси, Кўлоб республика музейи, Тожикистон миллий музейлари,  академик Бобожон Ғафуров номли Суғд вилоят тарихий музейлари янги замон маданият муассасаларидан ҳисобланади.

Мустақиллик йилларининг яхши воқеаларидан бири Хореография коллежи, Маданият ва ахборот илмий-тадқиқот маркази, Тожикистон давлат тасвирий санъат ва дизайн институтининг таъмир ва қайта қурилиши ҳисобланади.

Бу муддат ичида оммавий ахборот воситалари ва нашр соҳаси фаолиятида ҳам кўзга кўринарли ўзгаришлар юзага келди. Оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти ва тараққиёти учун, аввало, ҳуқуқий асослар яратилди. Шўролар даврида биргина типни ташкил этувчи оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуот ҳуқуқий ҳужжатлари мажмуаси заминида турли хил матбуот пайдо бўлди. Бир тарафдан давлат мустақиллиги ва бошқа томондан ҳуқуқий ҳужжатлар туфайли тожик матбуоти тизимида турли нашриялар пайдо бўлди ва тараққий этди. Далил ўрнида шу нарсани келтириб ўтиш ўринлики, 1991 йилда Тожикистонда атиги 191та газета ва журнал нашр этилган бўлса, бугун улар сони 450тани ташкил этади. Бу ҳисобдан 275таси хусусий-жамият газеталаридир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимизда битта ахборот агентлиги фаолият олиб борган бўлса, бугун улар сони 11тани ташкил этади. Улардан 10таси хусусийдир.

Бундай ютуқлар электрон оммавий ахборот воситаларида кўпроқ кўзга ташланади. Масалан, Шўролар даврида Тожикистонда фақат битта радио ва битта телевидение мавжуд эди. Улар ҳам, маълум вақт ичида эфирга чиқарди. Бугун эса, мустақил мамлакатимизда 46та радиотелевидение каналлари фаолият олиб бормоқда. Шундан 28таси хусусийдир.

Давлат мустақиллигининг 25 йили мобайнида ўнлаб маданий аҳамиятга эга иншоотлар, хусусан, ўрта ва олий мусиқий таълим муассасалари ҳамда бошқа маданият соҳаси иншоотлари бунёд этилди ва реконструкция қилинди. Фақатгина жорий йил давлат мустақиллиги байрами арафасида мамлакат пойтахтида Тожикистон миллий театри, Хоруғ шаҳридаги вилоят театри бинолари қурилиши давом эттирилиб, Хатлон вилоятида 12та, Суғд вилоятида 11та ва  республика бўйсунишидаги ноҳияларда 13та маданий иншоот фойдаланишга топширилади.

Тожик халқининг бой тарихий ва маданий мероси миллий маданият тараққиётидаги туганмас захиралардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, глобаллашув замонида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маданий сиёсатидаги асосий ғоя ва стратегия Тожикистон Республикаси Президенти  Эмомали Раҳмоннинг «Маданият миллат боқийлиги асосидир», деган оқилона таъбири асосида амалга оширилмоғи зарур.

Шамсиддин Орумбекзода,

Тожикистон Республикаси Маданият вазири.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

Бу кўнгил кўйида бир моҳи тобон учради…

 

Тошпўлат Жалов 1957 йилнинг 15 ноябрида Ёвон ноҳиясидаги Парчасой қишлоғида таваллуд топган. 1974-78 йиллар ЛДПИнинг филология факултетида таҳсил олган. Узоқ йиллар ўзи ўқиган таълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган.

Ёш авлодга таълим бериш жараёнида у шеърлар ҳам ижод қилиб келди. «Тонг орзуси», «Қаламимни ўғирлама, бахт» ва «Шеърим, менга ҳамроҳ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990886

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478205
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4133
4027
21818
7426653
99849
114875
7478205

Сизнинг IPнгиз: 13.58.200.78
Бугун: 23-11-2024 17:28:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015