Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 1615
Печат

 

bmt tt19 апрел куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг дунёда наркотиклар муаммосига бағишланган 30-сессияси ўз ишини бошлади.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан берилган хабарга кўра, Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори Шерхон Салимзода бошчилигидаги Тожикистон Республикаси делегацияси мазкур тадбирда иштирок этди ва чиқиш қилди.  

Тожикистон делегацияси раҳбари ўз чиқишида иштирокчиларни мамлакатимизнинг наркотикларга қарши кураш соҳасидаги ташаббуслари ва ютуқлари билан таништирар экан, наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш уюшган жиноятчилик, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг таркибий қисми ҳисобланишини таъкидлади. Шу сабабли, мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари барча манфаатдор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан бу мақсадга эришиш йўлида халқаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлигини қайд қилди.

**

Тожикистон  парламенти  ҳайъати – Россияда 

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги Тожикистон парламенти делегацияси Евроосиё парламентлари раислари биринчи мажлиси ишида иштирок этиш учун Москва шаҳрига борди.

Мамлакат Олий Мажлис Намояндалар мажлиси матбуот марказидан маълум қилишларича, мажлисда Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Ветнам, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Камбоджа, Мўғулистон, Покистон, Корея, Россия, Таиланд, Филиппин, Чехия ва бошқа мамлакатлар парламентлари раҳбарлари иштирок этишди. 

Мазкур ташриф доирасида Шукуржон Зуҳуров Осиё ва Европа мамлакатларидан бўлган ҳамкорлари билан парламентлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлашга доир бир қатор масалаларни муҳокама қилди.

**

CASA-1000: Тожикистон иқтисодий тараққиёти учун жуда манфаатли

-CАSА-1000 (Central Asia South Asia Electricity Transmission and Trade Project) йирик лойиҳаси амалга татбиқ этилган ҳолатда ёз мавсумида мамлакат қўшимча электроэнергиясини Афғонистон ва Покистон каби Жанубий Осиё давлатларига экспорт қилиш ҳисобидан республика бюджети ҳар йили 200 миллион Америка долларига бойишига қулай шароит яратади,- деди Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худойберди Холиқназаров.

Бу муҳим минтақавий лойиҳа аҳамиятини таъкидлар экан, у CАSА-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этиш Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўзаро самарали ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳамкорликларини мустаҳкамлашда амалий натижа бериши ҳамда мазкур лойиҳа шерик давлатлари минтақавий интеграциясини кенгайтириш тарихида янги саҳифаларни очишини қўшимча қилди.

 CASA-1000 лойиҳасини амалга татбиқ этиш оқим юқори қисмида жойлашган ва бой сув-энергетик захираларга эга бўлган мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти учун айниқса фойдалидир. Лойиҳа амалга оширилса, Тожикистон ёз мавсумида 3 миллиард киловатт-соатгача электр энергиясини қўшни мамлакатларга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

**

Уч ойлик фаолиятга якун ясалди

Қишлоқ хўжалиги вазири И. Сатторий бошчилигида "Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2016 йил биринчи уч ойлиги фаолияти якуни натижалари ва келгусидаги вазифалар"га доир ҳайъат кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари "Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2016 йил биринчи уч ойлиги фаолияти якуни натижалари ва келгусидаги вазифалар"га доир сўз юритди.

Қишлоқ хўжалиги вазири вазирликка тегишли тузилмалар раҳбарларининг 2016 йил биринчи уч ойлигида чорвачилик, ўсимликпарварлик, уруғ захираси, қишлоқ хўжалиги техникаларини ривожлантиришга доир фаолияти натижалари ҳақида маълумот олиб, пахта экиш ишларини белгиланган муддатда ва яхши агротехник ҳолатда охирига етказиш, маҳаллий уруғлардан фойдаланиш, гўшт ва товуқ тухуми маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўчатчилик, ёш кадрларни қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш ва ушбу йўналишда аниқ тадбирларни қабул қилиш борасида топшириқ берди.

**

Йирик саноат корхонаси бунёди

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги муносабати билан яқин ойларда Хатлон вилоятининг Ёвон ноҳиясида тўғридан-тўғри сармоялар жалб этилиши орқали йилига 1 миллион 200 минг тонна иқтидорли цемент ишлаб чиқариш корхонаси, 3 миллион дона иқтидорга эга картон ишлаб чиқариш корхонаси, криолит, фторли алюминий ва сулфат кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилади.

Тожикистон Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети масъулларининг хабар беришларича, ушбу улуғ миллий байрамни нишонлаш кунларигача, шунингдек, Данғара ноҳиясида 52 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш иқтидорига эга тўқимачилик корхонаси, Фархор ноҳиясида 4 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишловчи тўқимачилик корхонаси, Ваҳдат-Ёвон темир йўли участкаси ва бошқа муҳим саноат иншоотлари фойдаланишга топширилади.

**

Россиялик тижоратчилар - юртимизда

Енгил саноат соҳасида россиялик тижоратчилар ва мутахассислар гуруҳи тўқимачилик ва тикувчилик фабрикалари билан танишиш ҳамда ҳамкорликлар тараққиёти масалаларини муҳокама қилиш учун юртимизга ташриф буюрдилар.

Россия делегацияси таркибига пахта ипи, трикотаж газламалар ва бошқа тўқимачилик ҳамда тикувчилик буюмларини харид қилишдан манфаатдор бўлган фабрикалар эгалари, кўтара савдо қилувчи компаниялар ва бошқа савдо тармоқлари вакиллари ҳамда "Текстилэкспо" ЁҲЖ ва "РИА Мода" ахборот агентлиги намояндалари киритилган.

Дастур Хўжанд шаҳрида "Ортекс", "Раҳимов А.А.", "Лидер", "РБТ Тожикистон", "Нассожи Хўжанд" ва "Фируз" тўқимачилик, тикувчилик ва пайпоқ корхоналарини бориб кўришдан бошланади. Шунингдек, меҳмонлар Истаравшандаги "Ноҳид", Мастчоҳдаги "Олим Текстайл", Ёвондаги   "ХИМА-Текстил" ва "Ваҳдат" фабриклари ҳамда  Душанбе шаҳрида "Нафиса", "Гулистон" ва "Ёқут-2000" корхоналарида ҳам бўлишлари кутилмоқда.

22 апрел куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Россия тўқимачилик ҳамда тикувчилик доиралари намояндалари иш юзасидан учрашуви ташкил қилинади.

**

"Тожикстандарт" хориждан товуқ гўшти пўсти ва тухум киритишни тақиқлади. Нега?

Мамлакат салоҳиятли органи - "Тожикстандарт" агентлиги томонидан хориждан товуқ гўшти пўсти ва тухуми, чорва ёғи киритилиши тўлиқ тақиқланди. Шунга қўшимча тарзда, палма мойи киритишни тақиқлаш учун тадбирлар қабул қилинади.

 "Тожикстандарт" агентлиги матбуот маркази бошлиғи Мурод Ашуровнинг маълум қилишича, бу тадбир хориждан республикамизга паст сифатли маҳсулот киритилишига йўл бермаслик ва истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўлланган. Бугун мамлакатимизда паррандачилик корхоналари сони ошгани ва истеъмолчилик бозорини маҳаллий тухумлар билан таъминлаш имкони пайдо бўлганини ҳисобга олган ҳолда, хориждан тухум келтириш жорий йил бошидан тўлиқ тақиқланди. Товуқ гўшти пўсти ва чорва ёғи киритилишини тақиқлаш асосий омили, энг аввало, истеъмолчилик бозорини паст сифатли ва хатарли маҳсулотлар киритилишидан ҳимоялаш билан боғлиқ. Келажакда палма мойи импорти тақиқланиши ҳам кутилмоқда.

**

Кўчат ўтқазиш маъракаси

Турсунзода шаҳри аҳолиси Тожикистон Республикаси давлат мустақиллиги 25 йиллиги муносабати билан ободончилик, кўкаламзорлаштириш ва кўчат ўтқазиш ишларини кенгайтиришди.

Турсунзода шаҳри атроф-муҳит ҳимояси бўлими мудири Исломиддин Солиевнинг маълум қилишича, шаҳарда бу йилги баҳор фаслида  53 минг тупдан зиёд турли дарахтлар ниҳоллари ўтқазилган бўлиб, шундан 25 минг тупини мевали дарахтлар ташкил қилади.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Икки пешво жасорати

 

Халқ донишмандлигида: “Икки шиддатли оқим туташган жойда улкан дарё ҳосил бўлади. Бу кўплаб инсонлар учун бахт-саодат келтириб, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариб, турмушларини фаровон, ҳаётларини чароғон қиладиган дарёдир”, - деган ҳикмат бор.

Бу том маъноси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳор кунларида Тожикистон Республикасига қилган

Муфассал...

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990581

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477778
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3706
4027
21391
7426653
99422
114875
7477778

Сизнинг IPнгиз: 18.221.12.61
Бугун: 23-11-2024 16:58:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015