Давлат ҳокимияти Восе ноҳияси ижроия органи Янги йил байрами арафасида Давлат миллий хавфсизлик комитети "Алфа" тезкор гуруҳи бошлиғи Рустам Амакиевнинг хонадонига ун, ёғ, шакар, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида ёрдам кўрсатди.
Давлат ҳокимияти Восе ноҳияси ижроия органи аппарати бошлиғи Сафарбек Қурбоновнинг таъкидлашича,
Восе ноҳияси раиси Ғафурзода Мусо Зариф ҳар ойда икки марта Рустам Амакиевнинг хонадонига ташриф буюриб, оила аъзолари ҳолидан хабардор бўлади ва уларга моддий ёрдам кўрсатади.
Ноҳиядаги касбий-техник лицей мустақил Тожикистон давлатдорлиги ҳимояси йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Рустам Амакиевнинг номига қўйилган бўлиб, яқинда бу таълим муассасаси ҳовлисида қаҳрамоннинг бюсти ўрнатилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди
Мамлакатимиз жанубидаги "Данғара" озод иқтисодий минтақаси корхоналарида ўтган йилнинг ўн бир ойи давомида 2 миллион долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
- Озод иқтисодий минтақамизда 26та ишлаб чиқариш корхонаси қайдга олинган, - деди "Данғара" озод иқтисодий минтақаси бошлиғи ўринбосари Сафарали Тайфуров. - Ҳозирча улардан бештаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Озод иқтисодий минтақа бошлиғи ўринбосарининг айтишича, бу корхоналар турли диаметрдаги пластик қувурлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қуруқ меваларни қайта ишлаш, туз қадоқлаш каби соҳаларга мослаштирилган.
-Қуруқ меваларни қайта ишлашга мослаштирилган корхоналардан бири 80 тонна писта тайёрлади ва бу маҳсулотнинг ярмидан кўпроғини Дубайга экспорт қилди, - деди С. Тайфуров.
Мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, Тожикистонда тўртта- "Суғд", "Панж", "Ишкошим" ва "Данғара" озод иқтисодий минтақалари амал қилади.
Қурилиш ишлари суръати баланд
- "Ваҳдат-Ёвон" темир йўли қурилишидаги 1-туннелдаги ишлар 63 фоиз бажарилди. Шунингдек, иккинчи туннелда ҳам темир йўл ётқизиш линиялари мустаҳкамланиб, темир йўлни ётқизиш ишлари тугатилди, - деб маълумот берди журналистларга "Тожикистон темир йўллари" давлат унитар корхонасининг "Ваҳдат-Ёвон" темир йўл участкаси қурилиши дирекцияси бошлиғи Абдулфайз Холиқов. - Биринчи туннелнинг узунлиги 2,2 минг метрни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич иккинчи ва учинчи туннелларда 634 ва 800 метрга тенгдир.
Ушбу темир йўл участкасидаги туннелларнинг умумий узунлиги 3,6 минг метрни ташкил этади. Туннел қурилиши билан, асосан, хитойлик қурувчилар машғулдирлар. "Роҳсоз" унитар қурилиш корхонаси, "Оби ҳаёт", "Ғаюр-1", "Бинокор", "Ориён сохтмон", "Роҳи нав-21" масъулияти чекланган жамиятлар, "Тожик СГЭМ" очиқ шаклдаги ҳиссадорлик жамияти каби бир қатор корхоналар қурувчилари портлатиш ҳамда ер усти, шунингдек, сунъий иншоотлар қурилиши ишларини бажармоқда. Олинган маълумотларга кўра, ўтган йил охиригача 15,8 километр темир йўл ётқизилиб, 34,69 километрда ер усти ишлари якунланган. Айни пайтда қурилишда 112та техника ва 540 нафар қурувчилар ишламоқда. Қурувчиларнинг 236 нафари хорижликлардан иборат бўлиб, қолган 304 нафарини маҳаллий аҳоли вакиллари ташкил этади. Барча қурувчилар иш кийимлари ҳамда иссиқ овқат билан таъминланган.
- "Ваҳдат-Ёвон" темир йўл участкаси истиқлол байрамининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ва ишончим комилки, қурувчилар барча ишларни шу муддатгача якунлайдилар, - деди яқинда қурилиш участкасига ташриф буюрган мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода.
Узунлиги 40,7 километрдан иборат "Ваҳдат-Ёвон" темир йўл қурилиши лойиҳасининг қиймати 190 миллион долларни ташкил этади. Қурилишга 60 миллион долларлик Хитой кредити жалб қилинган. Шунингдек, мазкур қурилиш лойиҳасида "Тожикистон темир йўллари" давлат унитар корхонасининг ҳам улуши бор.
Актёрларнинг байрамолди дастурлари
Қўрғонтепа шаҳридаги Ато Муҳаммаджонов номли театр мусиқали комедия жамоаси актёрлари Янги йил байрами арафасида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига сафар қилди.
- Артистларимиз кучли зилзила туфайли вақтинча Рўшон ноҳиясида таҳсил олаётган бартанглик ўқувчилар қошида чиқиш қилишди, - деди журналистларга театр директори Аловуддин Абдуллоев.
Шунингдек, театр жамоаси Шуғнон, Роштқалъа, Ванж, Дарвоз ноҳиялари ҳамда Хоруғ шаҳри томошабинларига "Виждон" спектаклини намойиш этдилар.
Тадбиркорлар ташаббуси
Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Президентининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаб, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт равнақи, ишсизлик даражасини пасайтириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлида мунтазам ҳисса қўшиб келади. Янги йил байрами арафасида Кўлоб шаҳрининг Шамсиддин Шоҳин маҳалласида соҳибкор аёл Санавбар Холованинг мазкур бунёдкорлик ташаббуси доирасидаги хайрли амали билан замонавий хизмат кўрсатиш корхонаси биноси фойдаланишга топширилди. Ишсиз бўлган бир неча маҳаллий аҳоли вакиллари янги корхонада иш билан таъминланди.
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, ўтган йили ватанпарвар соҳибкорларни жалб этган ҳолда, Кўлоб шаҳрида 70та катта ва кичик иншоотлар фойдаланишга топширилди. Янги йилнинг дастлабки кунлари шаҳарда тадбиркорлар сармояси жалб қилинган яна бир меҳмонхона фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Ўз мухбир.
Ҳаёт бизга кўп нарса берди, жуда кўп нарса. Уларнинг саноғи йўқ, санашга умр етмайди. Аммо биттагина меҳрибон берди, бу - Она.
Атрофимизда одамлар кўп. Уларнинг саноғи соат сайин ортиб боряпти. Уларнинг орасида таниш-билишлар, ёру жўралар, ошно-оғайнилар кўп. Баъзида уларнинг ҳам саноғини билмай қоламиз. Улар ошнолар, дўстлар эмас, дўст эса, яна битта, бу - Она.
Муфассал...
Газетага Ҳожи Содиқ домла, Мухтор Баҳриддинов, Музаффаржон Солиҳов, Исмоилжон Муҳсинов, Абдусаттор Аҳмадалиев ва Тоштемир Жўрабоевлар турли йилларда бош муҳаррирлик қилганлар. Газетанинг обрў-эътибори, ўқимишли бўлиши учун ўз даврларида муҳаррирлар анчагина қаттиққўл ҳам бўлишган.
Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Абдусаттор ака Аҳмадалиев бош
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015