Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 2603
Печат

 

aqsh elchisiАмерика Қўшма Штатларининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сюзан Эллиот хоним Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Мамлакат шимолига ўз сафари давомида АҚШ элчиси Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Вилоят матбуот хизматидан хабар беришларича, учрашувда икки томонлама минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришга доир фикрлар алмашилди.

Суҳбат давомида вилоят раиси кейинги икки йил давомида бошланган энг муҳим ишлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳаси ислоҳоти ҳақида маълумот берди.

Сюзан Эллиот вилоят раҳбариятининг Америка ташкилотлари билан ҳамкорликда Суғд вилоятини қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлашга доир тажрибасини мамлакат жанубий минтақасида жорий этиш борасидаги таклифини қўллаб-қувватлади ва улар томонидан ана шундай лойиҳалар янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Томонлар суҳбатининг яна бир йўналиши гилам тўқиш, атлас ва адрас ишлаб чиқариш каби миллий ҳунармандчиликни тиклаш тўғрисида бўлиб, бугун вилоят аёлларининг 30 фоизи маош билан таъминланиши айтиб ўтилди. Америка элчихонаси аёлларга касб ўргатиш дарсларини йўлга қўйиш ва ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминлаш орқали ёрдам кўрсатади.

Сюзан Эллиот Америка ширкатлари ва ишбилармонлари мамлакат ҳудудида фаолиятини йўлга қўйиб, қўшма корхоналар очиш тарафдори эканликларини қайд этди.

Учрашув сўнгида томонлар Тожикистон ва АҚШ манфаатли муносабатларининг янада ривожланишига ишонч билдиришди.

Сюзан Эллиот вилоятга бир неча кунлик сафари  чоғида «Суғд» озод иқтисодий минтақасини кўздан кечириб, Исфара ва Конибодом шаҳарларида маорифу маданият соҳалари муассасалари таъмири лойиҳаси билан танишади.

   

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР БУНЁДИ

Мамлакат шимолида бунёд этилаётган Сайҳун шаҳрида ишбилармонлар ва эҳтиёжмандларга ер тақсимлаш ҳамда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ўтган ҳафта Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий иштирокида бир қатор кўпқаватли истиқомат уйлари ва ижтимоий иншоотлар қурилишига дастлабки ғишт қўйилди.

Ўн нафар ишбилармон ва қурилиш ташкилотлари шаҳарнинг марказий хиёбони чап тарафида 9 та кўпқаватли уй ва битта замонавий чойхона қуришга киришишди.

Истиқомат уйлари 12 қаватдан иборат бўлиб, замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилади. Ҳар бир уй 2 подъезд ва 64 квартирадан иборат бўлиб, қарийб 600 нафар фуқаро истиқомат қилишига мўлжалланган.

Уйлар остида машина қўйиш нуқталари, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда болалар боғчалари ташкил этилади. 

Қайд этиш жоизки, айни пайтда Сайҳун шаҳарчасида қурилаётган истиқомат уйлари сони 20 тага етган.   

    

ЯНГИ ИНШООТЛАР

Конибодом шаҳри марказида Қаҳрамонлар майдони ва яна бир неча иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шаҳар марказидаги Қаҳрамонлар майдони қурилишига 590 минг сомоний маблағ сарфланган бўлиб, унинг биринчи қисми фойдаланишга топширилди. Унинг ўнг ёнида Исмоил Сомоний ҳайкали қад ростлаши режалаштирилган. Атрофида эса гулзорлар барпо эттилади.

Шаҳар марказидаги ушбу мавзеда маҳаллий ишбилармон Рустам Мансуров томонидан икки қаватли иншоот тагхонаси билан қурилди. Бинонинг биринчи қаватида магазин, иккинчи қаватида эса, маҳаллий аёлларга тикувчилик ва атласу адрас тўқишни ўргатиш цехи ташкил этилади.

Мазкур марказга вилоят раҳбарияти томонидан адрас тўқиш ускуналари бепул тақдим этилади. Бу марказ Миллий бирлик ва тотувлик байрамигача фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

МАҚСАДИМИЗ – ЁШ СОҲИБКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

 

Тожикистон Республикаси Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қаҳҳорзода Файзиддин Саттор 2017 йилнинг биринчи ярмида комитет фаолияти ҳақида ахборот бериб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президенти  ижроия аппаратининг қарор ва топшириқлари асосида  мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий тараққиётини таъминлаш мақсадида, ташқи ва ички сармоядорликни,  шунингдек,

Муфассал...

Ҳунардан шуҳрат топиб…

Моҳир чолғучи бағри ўйиқ тор симларини чертганда, ундан таралаётган ўтлуғ куй, дардчил оҳанг учқун каби ногаҳон қалбингизга тушиб, аста-секин уни қиздира бошлайди. Ҳали ўзингизни ўнглаб улгурмасингиздан, тобора авж пардаларга ўрлаётган оташин наво шафқатсизларча сиз томон олов пуркайди. Қайноқ ҳовур исканжасида қолган вужудингиз аланга олади, ёниб-куйиб, адойи тамом бўлади... Ҳар гал миллий чолғу асбобида чалинган бирор мумтоз куйни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2608833

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10340856
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2465
6116
24309
10274571
76368
161581
10340856

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 13-11-2026 16:41:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015