Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг махсус амри билан намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида республика танлови эълон қилиниб, унинг дастлабки босқичи мамлакат айрим шаҳар
ва ноҳияларида якунланган бўлса, бир қатор шаҳар ва ноҳияларда танлов биринчи босқичи якунланиш арафасида.
Албатта, Республика Президенти амридан келиб чиқишича, танловда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси эркин иштирок этиб, ўз оиласи ва уйини тақдим эта олади. Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро ўзи яшайдиган маҳалла, қишлоқ, шаҳарча, ноҳия, вилоятнинг ғолибликни қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўша олади. Бошқача қилиб айтганда, мазкур республика танлови ҳар бир фуқарони оила даражасидан вилоят мавқесигача қамраб олиб, унинг ўтказилишидан асосий мақсад - миллий анъаналар, тожиклар маданияти ва тарихини ҳимоя этиш, энг афзал миллий урф-одатлар ва қадриятларни тарғиб этиб, оммавийлаштириш, мамлакат минтақаларининг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан тараққиёти, ободончилик ва бунёдкорликка ҳисса қўшишдан иборат.
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, биринчи босқичда шаҳарча ва қишлоқлардаги энг намунали оила ва уйлар аниқланиб, шаҳар ва ноҳия миқёсида ўтказиладиган иккинчи босқичга йўлланма берилади.
Республика танлови якуний босқичи ғолиблари истиқлолият байрами арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан мукофотланиши ушбу тадбирнинг аҳамиятини ошириб, иштирокчиларга завқ-шавқ улашиши табиий.
Яқинда Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб эълон қилинган намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида республика танловининг биринчи босқичи Гулистон шаҳрида якунланди.
Давлат ҳокимияти Гулистон шаҳри ижроия органи ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Илҳом Мадализоданинг хабар беришича, шаҳар марказидаги 1-маҳалла, Гулистон шаҳри, А. Нозиров кўчаси, 9-уй, 1-ҳовлида яшовчи Муроджон Ҳомидов уйи, Гулистон шаҳри, Бойматов кучасида яшайдиган Муҳсин Раҳимов оиласи танловнинг биринчи босқичи ғолиблигини қўлга киритишди.
ххх
Конибодом шаҳрида эса, олтита қишлоқ жамоати ўртасида намунали оила ва уй шаҳар мусобақаси ўтказилди.
Суғд вилояти раиси матбуот хизматидан берилган хабарга кўра, мусобақада шаҳар аҳолиси, маҳалла, қишлоқ ҳамда қишлоқ жамоатлари комитетлари фаол қатнашишди.
Намунали оила мусобақаси бўйича биринчиликни Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатида яшовчи Кимсановлар оиласи эгаллашди. Иккинчи ўрин Пўлодон қишлоқ жамоатидан Шукуровлар оиласи ва учинчи ўрин Лоҳутий қишлоқ жамоатидан Холматовлар оиласига берилди.
Энг яхши маҳалла мусобақасида Жавонон маҳалласи биринчиликни қўлга киритди. Конибодом шаҳридаги энг яхши қишлоқ деб, Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатининг Диловарон қишлоғи топилди.
ххх
Давлат ҳокимияти Лахш ижроия органи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида республика танлови ўтказиш тўғрисидаги кўрсатма ҳамда топшириқларини бажариб, танловнинг биринчи босқичини ўтказди.
Танлов комиссияси хулосасига кўра, Жирғатол қишлоқ жамоатидан Аброр Шомуродов уйи, Ваҳдат қишлоқ жамоатидан Тожиддин Зуҳуров оиласи энг яхшилардан, деб топилди. Шунингдек, Сурхоб қишлоқ жамоатининг Қушағба қишлоғи ва Пилдон қишлоқ жамоати ҳам танловнинг минтақавий босқичларига йўлланма олишди.
ххх
Тожикобод ноҳиясида ўтказилган танловнинг биринчи босқичида 43та қишлоқ, 258та маҳалла ва 100тадан ортиқ уй ҳамда оилалар қатнашди. Улардан 5та қишлоқ, 5та маҳалла ва 9та оила ҳамда уйлар танловнинг ноҳия миқёсида ўтказиладиган босқичига йўлланма олишди. Энг яхши уй ва оилалар Қалъаи об, Лангари шоҳ, Ш. Гадоев, Ширинчашма ҳамда Нушор қишлоқ жамоатларидандир. Танловнинг ноҳия босқичи комиссияси яқин кунларда энг афзалларни танлаб, уларни минтақада ўтказиладиган танловга тақдим этади.
ххх
Бундан ташқари, Ваҳдат шаҳри, Сангвор, Спитамен, Варзоб ноҳияларида ҳам Тожикистон Республикаси давлат истиқлолияти 25 йиллигига бағишлаб намунали оила, уй, қишлоқ, маҳалла, шаҳарча, ноҳия, вилоят ва давлат ҳокимияти марказий органини аниқлаш мақсадида эълон қилинган республика танловининг биринчи босқичи якунланди. Ғолиблар аниқланиб, улар келгуси босқичга йўлланма олишди. Мамлакатимиз кўплаб шаҳру ноҳияларида танловнинг биринчи босқичи давом эттирилиб, якунланиш арафасида.
Албатта, танловда иштирок этиш жараёнида жойларда ободончилик ва бунёдкорлик ишлари кўлами янада оширилиши табиий.
Ўз мухбир.
Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.
Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.
Муфассал...
Мен Истаравшаннинг умумий номи билан Навганда, деб аталадиган қишлоқларида кўп бўлганим йўқ. Ҳаммаси бўлиб, уч марта ва ўшанда ҳам ҳар гал бор-йўғи бир неча соатдан. Лекин шу қисқа вақт давомида ҳожи Сатторқул ҳақида жуда кўп илиқ гаплар эшитдим. Ўқитувчилар, деҳқонлар, беш қишлоқда яшаётган катта-кичик бу инсон ҳақида миннатдорчилик билан сўзлашарди.
- Мана шу мактабимизнинг янги биноси Ҳожибобонинг елиб
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015