Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Декабр 2015 Кӯришлар: 1575
Печат

 

s abdurahmonzodaҲар йили сўнгги уч ойликда мамлакатимизда обуна маъракаси ўтказилади. Жорий йил ҳам 2016 йил учун бу тадбир уюшқоқлик билан ўтаётганлиги бизгача етиб келаётган маълумотлардан кўриниб турибди. Халқимиз маърифатини оширишга қаратилган бу маъраканинг ўтиши ҳам, асосан, тегишли идоралар ҳамда масъул шахсларнинг ташкилотчилик қобилиятига боғлиқдир. Ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, аҳоли турмуш даражасига жиддий эътибор берадиган ҳамда Ҳукумат топшириқлари-ю кўрсатмаларига оғишмай амал қиладиган маҳаллий ҳокимият вакиллари

халқнинг маданияти, маърифати ошишида муҳим бўлган обуна маъракасига ҳам катта эътибор қаратиши табиий.

Яқинда газетамиз таҳририятига Қабодиён ноҳияси раиси С. Абдураҳмонзодадан мактуб келди. Мактуб мазмунини ўқувчилар ҳукмига тўлалигича ҳавола этишни лозим топдик:

“«Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзодага

Давлат ҳокимияти Қабодиён ноҳияси ижроия органи Сизларга Тожикистон Республикаси Президенти ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг оқилона сиёсатини мамлакатимиз ўзбек миллатига мансуб аҳолиси орасида тарғибот қилаётганликларингиз учун самимий миннатдорчилик изҳор этади.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, ўлкамизнинг чекка ноҳиялари аҳолисининг интернет тармоғи ҳамда бошқа электрон воситалардан тўлиқ фойдаланиш имкониятлари чекланган, ахборот олишнинг асосий воситаси бу газеталардир. Бу йўналишда «Халқ овози» газетасининг ҳиссаси салмоқли бўлиб, у жамиятимизда машҳурдир ва аҳолининг ҳурматига сазовор бўлган.

Республика, вилоят ҳамда ноҳия газета-журналларига обунани кўнгилдагидек йўлга қўйиш мақсадида, жорий йил август ойидан буён давлат ҳокимияти Қабодиён ноҳияси ижроия органи қошида доимий фаолият юритувчи штаб амал қиляпти. Уни ташкил қилишдан асосий мақсад таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя маданият ва деҳқон хўжаликлари меҳнат жамоалари ўртасида тарғибот ишларини тўғри йўлга қўйишдан иборатдир.

Шундай йўл тутишимиз самараси ўлароқ, бугун ноҳияда барча нашриялар, жумладан, «Халқ овози» газетасига ҳам кўзлаганимиздан ҳам кўпроқ муштарийлар обуна бўлишди. Биз, аллақачон, обуна маъракасининг дастлабки натижаларини ўрганиб чиқиб, кўрсаткичларнинг кўнгилдагидек эканлигидан қувондик.

Давлат ҳокимияти Қабодиён ноҳияси ижроия органи келгусида ҳам мамлакатимиз тараққиёти йўлида «Халқ овози» газетаси билан яқиндан ҳамда самарали ҳамкорликларни давом эттиришига умид боғлайди.

Эҳтиром билан                                       С. Абдураҳмонзода”.

Дарҳақиқат, қатор йиллардан буён Қабодиён ноҳияси аҳолиси республикада чоп этилаётган даврий матбуотга обуна бўлишда фаоллиги билан ажралиб туради. Жорий йил эса, ноҳия раисининг бевосита қўллаб-қувватлаши ҳамда раҳбарлиги остида бу маърака ноҳияда кўнгилдагидек кечди. Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ўз чиқишларида мунтазам таъкидлаганларидек, агар раҳбар маърифатли бўлса, шубҳасиз, у халқпарвар бўлади. Ноҳия аҳолисининг маърифатига жиддий эътибор бераётган Қабодиён ноҳияси раиси муҳтарам С. Абдураҳмонзода ҳам Жаноби олийлари таъкидлаган раҳбарлар сирасига кириши табиий.

Мазкур мактуб мазмуни билан танишар эканмиз, ўтган йили маҳаллий ҳокимиятлар фаолияти ҳамда аҳоли турмуш даражаси билан яқиндан танишиш, шунингдек, жойларда обуна маъракаси қандай йўлга қўйилганлигини билиш мақсадида ўлкамизнинг шимолий ноҳияларидан бирига қилган сафаримизни хотирладик. Ўшанда мамлакатимиз шимолий ноҳияларидан бирининг раҳбари қабулига кирар эканмиз, унинг важоҳатидан ҳайратга тушгандик. Раис барча ҳаракатлари билан бизнинг ташрифимиздан мамнун эмаслигини сездирарди. Кейинчалик маълум бўлишича, ноҳиядаги камчиликлар қайсидир газетада танқид остига олинган экан.  Раис бизнинг газетани ўша газета билан алмаштирибди. Биз ноҳия раҳбарига барчасини ётиғи билан тушунтиргач, у бироз юмшади. Аммо бизни ўйлантириб қўйган масала бошқа эди: Тожикистон Республикаси Президентининг маҳаллий вакили бўлган ноҳия раҳбари танқиддан тўғри хулоса чиқариш ўрнига, қалам аҳлидан ранжиганлиги ўринли эмасди. Зеро, Тожикистон Республикаси Президентининг 2007 йил чиқарилган 622-фармонига мувофиқ, масъул шахслар оммавий-ахборот воситаларида чоп этилган танқидий мақолаларга ўз вақтида жавоб қайтаришлари, мавжуд камчиликларни бартараф этишлари лозим.

Қабодиён ноҳияси раиси билан ўша биз учрашган раҳбарни солиштириб, фарқ ер билан осмонча эканлигига амин бўлдик.

-Ҳаётимизни ахборот етказиш электрон воситалар қамраб олганлиги билан газетанинг ўрни бошқа, - деганди бир иш сафаримиз давомида Зафаробод ноҳиясининг Меҳнатобод посёлкасида истиқомат қиладиган маърифатли инсон, ноҳия халқ хўжалигининг фахрий нафақахўри Жўрабек ака Тўрабеков. – «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини муштоқлик билан кутаман. Уни бошидан охиригача синчиклаб мутолаа қиламан. Тожикистон Республикаси Президенти фармон ва кўрсатмалари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари моҳиятини тўғри ва аниқ тушуниш учун менимча, уни газетада мутолаа қилиш керак. 

Тўғри, техника ва технологиялар сўнгги ютуқлари, ахборот тарқатиш электрон воситалари қанчалик тараққий этмасин, газетанинг ҳаётимиздаги ўрнини боса олмайди. Газета ўқиш, асарлар мутолааси ҳамиша кишилар маърифатини оширишга хизмат қилган ва шундай бўлиб қолади.

-Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси ноҳияларида обуна маъракаси оқсамоқда, - дейди вилоят бўйича ўз мухбиримиз Толмас Бўриев. – Обуна умумий кўрсаткичларини солиштирганимда, Кўлоб минтақаси ноҳиялари масъуллари обуна муҳим сиёсий маъракасига панжа орқасидан боқаётганликлари маълум бўлади.

Албатта, газета-журналларга обуна бўлиш – ихтиёрий. Аммо газета ва журналлар мутолаасидан четда қолаётган ёшларимиз интернет тармоғидан маънавий эҳтиёж бўшлиғини тўлдиришлари яхшиликка олиб бормаётганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Интернет орқали зарарли ғояларга берилиб, бугун Сурия ва Ироқ сингари мамлакатлардаги урушнинг комига тортилаётган ёшларимиз борлигини унутмаслигимиз керак. Тожикистон Рсепубликаси ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда 600 нафар атрофида Тожикистон фуқаролари “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти сафида эканлиги ҳам ҳар биримизни ҳушёрликка даъват этмоғи лозим. Биз учун ёт бўлган ғояларга берилмасликлари учун ёшларимизнинг маърифатли қилиб тарбиялашимиз давр тақозосидир. Бу йўналишда газета ва журналлар мутолааси ижобий рол ўйнаши турган гап.

-“Халқ овози” газетасига обуна бўлганман. Қайсидир сабаб билан бирор сони қишлоғимизгача етиб келмаса, албатта, вилоят маркази – Қўрғонтепа шаҳрига келиб, уни газета дўконларидан сотиб оламан, - дейди биз билан суҳбатда фаол жамоатчи мухбирларимиздан бири, колхозободлик тажрибали ўқитувчи Намозали Тўхтаров. – Барча сонларни тўплаб қўяман. Қишлоғимиздан кўпчилик мендан газеталарни сўраб олиб, мутолаа қилишади. Кейинчалик улар газетани менга қайтариб беришади. Бир нарсани ҳам қайд қилиб ўтишни истардим: мендан газетани сўраб олиб, мутолаа қилувчиларнинг аксарияти қиз болалар. Негадир ўғил болалар мутолаага қизиқишмайди...

Ҳа, газета ўқишни истаган киши уни бошқалардан сўраб ҳам мутолаа қилади. Зеро, маърифатли киши учун мутолаа сув ва ҳаводек зарур эҳтиёжга айланиб қолиши табиий...

-Обуна маъракаси ўтишида алоқа хизмати масъулларининг ҳиссаси катта бўлмоғи лозим, - дейди биз билан суҳбатда давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот ва таҳлил бўлими бошлиғи Амиршоҳ Хатлоний. – Газеталарни муштарийларга ўз вақтида етказиб бериш, редакциялар билан мунтазам алоқада бўлиш ҳамда жойларда тарғибот ишларини тўғри йўлга қўйиш улар фаолиятининг мезони ҳисобланади.

Ҳа, Қабодиён ноҳияси раиси С. Абдураҳмонзода, зафарободлик маърифатли инсон Ж. Тўрабеков, колхозободлик Н. Тўхтаров, давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот ва таҳлил бўлими бошлиғи, шоир Амиршоҳ Хатлоний сингари фидойилар бугун жуда кўпчиликни ташкил қилади. Демак, маърифат тарқатиш манбаси – газеталарнинг келажаги ҳам порлоқ.  

Яқинда таҳририятимиз 2016 йил учун обунага якун ясайди. Эзгу ниятларимиз ҳам йўқ эмас: муштарийларимиз, обуна ташкилотлари, фаол ноҳия раислари, алоқа хизмати бошлиқларини мукофотлар кутаётганлигини ҳам сир сақламоқчи эмасмиз.

Фақат бир нарсани таъкидлашни истардик: “Халқ овози” газетаси Тожикистон Республикаси Президенти ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати танлаган сиёсатдан оғишмай, халқимизга хизмат қилмоқда ва шундай бўлиб қолаверади. “Халқ овози” – тожикистонликларнинг эркин минбари. Бу минбар мустақил Тожикистон тараққиёти, халқимиз ҳаёти учун курашга хизмат қилиши табиий!..

 

Ёқубжон АБДУМАНОНЗОДА, “Халқ овози” газетаси

бош муҳаррири.

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

“Халқ овози” газетаси масъул котиби.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

САРВАРИ ТАШАББУСКОР ХАЛҚ БУНЁДКОР БЎЛАДИ

 

Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашувидан кейинги мулоҳазалар

Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидан жуда катта ижобий таассуротлар олдим. Давлатимиз сарварининг мулоқот жараёнида билдирган ҳаётий фикрлари, халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган таклифлари, жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларга

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИГА РАСМИЙ САФАРИ

 

9 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси пойтахти – Боку шаҳрига расмий сафар билан борди.

Боку халқаро аэропортида олиймақом меҳмон – Тожикистон Президентини ушбу мамлакатнинг юқори мартабали намояндалари илиқ ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990569

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477749
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3677
4027
21362
7426653
99393
114875
7477749

Сизнинг IPнгиз: 18.221.183.34
Бугун: 23-11-2024 16:56:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015