Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 27 Август 2015 Кӯришлар: 6947
Печат

 

yurtimiz tabiatiВатан она каби муқаддас ва мўътабардир. Тожикистон дея аталмиш азиз Ватанимиз ободлиги ва гуллаб-яшнаши учун ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиз. Биз ўз юртимизни севишимиз ва агар зарур бўлса, уни ҳимоялашга жону дил билан ҳаракат қилишимиз зарур. Тоза ва озода осмонимизнинг ғуборли бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз лозим. Бу йўлда биз ўқитувчиларнинг биринчи даражали вазифамиз – ёшларни юртимиз тинчлигини қадрлаш ва афсонавий табиатимизни тоза, озода ва соғлом тутишга ўргатишдан иборат.

Бизнинг Ватанимиз жаннатмакон табиат, осмонўпар тоғлар, шифобахш сувлар, кўлу дарёлар, фойдали қазилмалар, умуман, хазиналарга бой макон. Юртимизда ҳамма нарса жозибали: офтобнинг чиқиши ва ботиши, об-ҳаво, урф-одат, тўй-маърака ва  табиат манзаралари ҳам. Атмосфера босими паст, ҳаво тоза, чанг-ғубор кам, намли етарли даражада. Ҳаво тозалиги сабабли, офтоб нурлари ергача етади ва кўпгина микробларни бемалол йўқотади. Тожикистон нафақат ҳашаматли тоғлари-ю зарнисор водийлари ва ерости бойликлари, балки мислсиз табиий ёдгорликлари билан ҳам шуҳрат қозонгандир. Бизни қамраб олган муҳит табиатдир. Офтоб, ҳаво, булут, тош, сув, ёмғир, қор – буларнинг барчаси жонсиз табиат. Инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар эса, тирик табиатдир. Инсон ҳам табиатнинг бир қисми бўлиб, олий даражали мавжудотдир ва ақлу фаросати ҳамда нутқи билан фарқ қилади. Тожикистон табиатининг ҳар бир бурчагида тарихий белгилар мавжуд. Жумладан, Панжакентнинг Саразми, Шаҳристоннинг Ойкўли, «Наврўз» лолали тоғи, Помирнинг Сарез, Восенинг Ҳулбук кўллари,  Бадахшон лаъли ва бошқалар. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг кўкаламзорлаштириш ва ҳовлиолди ер участкаларидан фойдаланишга доир ташаббуслари атроф-муҳит соҳасида манфаатлидир. Шунинг учун халқимиз ҳар йили мевали ва сояли дарахтлар ўтқазиш йўли билан ўн минглаб бўш ётган майдонлар, тоғ этаклари ва водийларни кўкаламзорлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Экологик масалаларни ҳал қилиш, табиатнинг ифлосланиши ва бузилиши олдини олиш учун «Соҳил тозалиги», «Турар жой тозалиги» мавзуларида семинар, тренинг ва давра столи атрофидаги суҳбатлар ҳамда акциялар ўтказилади.

Табиатни барча ўсимликлари-ю, ҳайвонлари ва оқар сувлари билан севиш камдир. Уни ҳаётнинг асосий манбаси каби асраб-авайлаш, такомиллаштириш ҳар бир комил инсоннинг биринчи даражали вазифасидир. Шу мақсадда дарё ва сойлар оқимини ҳар қандай ифлосликлардан тоза сақлайлик, уни ичимлик суви линияларига узатайлик, корезлар очайлик, дарахтлар кўкартирайлик, ўз диёримиз ҳайвонлари ва ўсимликлари ҳимоячиси бўлайлик. Нопок қўлларнинг табиат томоғини бўғишига йўл қўймайлик, чунки табиатни йўқотиш инсон ҳалокатига сабаб бўлади.

Мамлакат Президенти имконият пайдо бўлдими, «Боғ яратинг, табиатимизни янада нурли ва чиройлироқ қилади. Боғ сувни тупроқ қатламларида асраш боисидир. Боғ фаровон ҳосили билан жамиятда камтаъминланганлик даражасини пасайтиради, боғ иш жойидир», дея таъкидлайди. Шунинг учун ҳар бир инсон мансаби, вазифаси, ёши ва жинсидан қатъий назар, табиатни ҳимоялашда бетараф бўлмаслиги керак.

Камбоджа шоҳлиги Пномпен шаҳрида 2013 йилнинг 16-17 июн кунлари бўлиб ўтган ЮНЕСКО умумжаҳон мероси қўмитаси 37-сессияси қарори билан Помир тоғларида жойлашган Тожикистон миллий боғи ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Миллий боғ Помирнинг нодир табиатини ҳимоялаш, сони камайиб қолган турли ҳайвону ўсимликлар оламининг йўқ бўлиб кетмаслиги, маданий-тарихий меросни ҳимоялаш, сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, табиий бойликлардан тўғри фойдаланиш ва миллий боғ ҳудудида яшайдиган аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида таъсис этилган. Умумжаҳон мерос рўйхати қарийб 1000 иншоотдан иборат бўлиб, бутун дунё маданий-табиий меросини ҳимоялашга доир 1972 йилдаги Конвенсия Низомномасига мувофиқ таъсис этилган.

Мустақилликка эришган Тожикистон бошқа ташаббус ва бошламалари қаторида ушбу йўналишда ҳам жаҳонга танилган ва эътирофга лойиқ топилгандир.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифи билан 2003 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарори асосида жаҳон миқёсида «Халқаро тоза сув йили» эълон қилинди. БМТ қарори билан 2005-2015 йиллар «Сув ҳаёт учун» ўн йиллиги эълон қилиниши ҳам мамлакатимиз раҳбари таклифига боғлиқдир.

Азиз Ватанимиз бугуни ва эртанги куни ободлиги, тинчлигу бирликнинг абадийлиги учун ҳаракат қилайлик ва Тожикистоннинг содиқ фарзандлари бўлайлик.

 

Волида ЗИЁБОЕВА,

академик Б.Fафуров номли Хўжанд давлат университети педагогика коллежи катта ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бардошингга тўзим берсин, муҳожир!

 

- Май-июл ойларида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган юртдошларимизга сафарларини бир оз орқага ташлашларини маслаҳат берган бўлардим, - дейди менга телефон орқали Россия Федерациясининг Калуга шаҳрида суд таржимони бўлиб ишлайдиган дўстим, юртдошимиз Мирзоанвар Мирбобоев. – 14 июндан 15 июлгача ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари туфайли, бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари

Муфассал...

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2541118

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10061026
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
8082
4709
21908
10003284
96996
100591
10061026

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.44
Бугун: 24-09-2026 21:51:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015