Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Июн 2015 Кӯришлар: 1821
Печат

 

iosif braginskiyТаниқли шарқшунос, тожик-форс адабиёти самарадор тадқиқотчиси Иосиф Самуилович Брагинский шахсияти тўғрисида, айниқса, Тожикистон илмий ва адабий давраларида тўлиқ маълумот беришга эҳтиёж сезилмайди. Гарчи унинг вафотидан ўттиз йилдан кам вақт ўтмаган бўлса ҳам.

Олим фаолияти миқёси ва қўшган ҳиссаси аҳамиятини кўрсатиш учун унинг тожик-форс адабиёти муҳим масалалари чуқур илмий

таҳлили бўлган ва мамлакатнинг буюк вакиллари шахсияти акс эттирилган бир нечта фундаментал ижод маҳсулларини келтириб ўтишнинг ўзи кифоя.

Булар «Тожик-форс адабиёти тарихидан очерклар», «Садриддин Айний ҳаёт ва фаолияти», «Авестадан Айнийгача» ҳамда замонавий тожик адабиётшунослари фолклор ва ижодиёти тадқиқоти бўйича монографиялардир. Унинг бевосита иштирокида адабиётимиз классиклари – Рўдакий, Фирдавсий, Носир Хусрав, Умар Хайём, Саъдий, Ҳофиз, Камоллар асарлари, халқ оғзаки ижоди намуналари ва замонавий тожик ёзувчилари асарлари таржима қилиниб, Москвада нашрдан чиқарилган. Кенг машҳурликка эришган «Поэзия юлдузлари» унинг сўзбошиси билан чопдан чиқарилди.

Қатор йиллар давомида Иосиф Самуилович йирик илмий марказ, СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институтида фаолият юритиб, «Тожик тарихи отаси» номи билан машҳур бўлган академик Бобожон Ғафуровнинг энг яқин дўсти ва сафдошларидан бири бўлди.

И. С. Брагинский ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида кўп ёзилган ва бундан кейин ҳам ёзилаверади.

Биз бу ерда олимнинг Тожикистон ва унинг одамларига нисбатан катта муҳаббати ва яқинлик туйғусидан гувоҳлик берувчи бир факт билан таништирмоқчимиз. Москва шаҳридаги Нариман Нариманов номли Шарқшунослик институтини тугатганидан сўнг, 1933 йили у Тожикистонга келиб, ўзининг иш фаолиятини янги ташкил этилган Данғара ноҳиясидаги худди шу номли совхоз сиёсий бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида бошлади. Сўнгра тақдир унинг йўлини ўзгартирди. Бироқ, у қаерда бўлишидан қатъий назар, Данғаранинг кенг водийлари ва ёшлигидаги дўстлари ҳақида эсдаликлар биринчи муҳаббат каби унинг хотираси ва қалбида яшаб келди.

Иосиф Брагинскийни таниганларнинг ҳикоя қилишларига кўра, у Душанбега ҳар сафар келганида унинг хаёлини Вахш ва Сурхоб дарёларининг шамоли эсадиган Данғаранинг бепоён даштлари, буғдой майдонлари, тоғ-адирлардаги яшилликлар ўзига мафтун этади. У қулай имконият туғилганида йил мавсуми ва ёшига қарамасдан, Чормағзак ва Шар-шар довонларига элтувчи йўлга шошарди.

Адабиётшунос ва таржимон Жумабой Азизқулов И. С. Брагинский шогирди, академик М. Шакурийга таяниб, ўзининг «Иосиф Брагинский хотираси» мақоласида шундай ёзади:

«И. Брагинскийнинг Данғарага сафарларидан бирида мен ва Абдуқодир Маниёзов унга ҳамроҳлик қилдик. Данғарада яшаётган дўстлари тўғрисида суриштиргандан сўнг, муаллим Данғара ноҳиясига ўзининг ташаббуси билан келтирилган В. И. Ленин ҳайкали билан ҳам қизиқди. Дўстлари уни ўша ерга бошлаб келишганида, у жаҳон пролетариати доҳийси ҳайкали ёнида васият қилгандек, шундай сўзларни айтди:

-Москвада марҳумни кўмишдан аввал унинг танасини ёндиришади. Менинг хокимни уч қисмга тақсимлаб, бир қисмини кичик ватаним – Боку, бошқасини Москва ҳамда учинчи қисмини Ленин ҳайкали этагида, Данғарага кўмишларини истардим.

Олим 1989 йили, Горбачёв қайта қурилиши, мамлакатдаги бошбошдоқлик даврида вафот этди. Ўша даврда кимнингдир васиятини адо этишга ҳеч кимнинг истаги йўқ эди. Бу васият бажарилмасдан қолаверди. Афсус…»

Шунингдек, устоз Абулқосим Лоҳутий васиятномаси ҳам шундайича қолаверди.  Уларнинг иккаласи, ҳам Лоҳутий ва ҳам Иосиф Брагинский Тожикистонни ўзларининг иккинчи ватани санашган. Агар Иосиф Самуилович мустақиллик даврида мамлакатимизнинг бошқа гўшалари қатори янгиланиб, фаровонлашиб бораётган Данғара ноҳиясини бугун кўрганида, чексиз шодланган бўларди.

Жорий йилнинг 5 июнида Иосиф Самуилович Брагинский таваллудига 110 йил тўлади.

«Иосиф Брагинский хотираси» мақоласини ўқиганимда, оммавий ахборот воситалари орқали хабар топганим ва менга қаттиқ таъсир қилган бошқа воқеа ёдимга тушди.

Бир неча йил аввал, жаҳонда Иоанн Павел II номи билан машҳур бўлган Рим Папаси Войтила қирол вафот этганида, анъана бўйича унинг жасадини Ватиканда дафн этиш зарур эди. Бу кейин амалга оширилди.

Бироқ, олий руҳоний унинг юрагини чиқариб олиб, унинг кичик ватани, Полшанинг Краков шаҳрига дафн этишни васият қилганди.

Агар Иосиф Брагинскийда танлаш ҳуқуқи бўлганида эди, у ҳам худди шундай йўл тутарди ва унинг муҳаббатга лиммо-лим юраги Данғара заминида ерга қўйиларди.

Атоқли шарқшунос хотирасига эҳтиром кўрсатилар экан, у бутун умрида содиқ қолган Данғара марказидаги кўчалардан бирига унинг номи берилса тўғри бўларди. У бунга арзийди.

Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон ўз учрашувларидан бирида айтган сўзларини эслайлик: «Тожикистон ва тожик халқи бизга муҳаббат ва эҳтиром билан муносабат қилганларга ҳар доим шундай муносабатда бўлади».

Мансур Суруш.

 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БУНИНГ БАРИ ОДИЛ ПОДШО ШАРОФАТИДАН

 

Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ

Муфассал...

Ажаб эрур бу дунёнинг асрорлари

 

 

СУВ ҲАЁТДИР, СУВ – ҲАЁТ

Шу муборак, шу муқаддас заминнинг,

Ҳам оҳори, ҳам баҳори сув билан.

Бу заминда жонзот борким, барининг,

Ҳам наҳори, ҳамда бори сув билан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990350

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477232
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3160
4027
20845
7426653
98876
114875
7477232

Сизнинг IPнгиз: 3.133.140.88
Бугун: 23-11-2024 16:37:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015