Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 2264
Печат

 

ёхуд воқеликнинг асл талқини хусусида

ommaviyРашт ноҳиясидаги 44-ўрта умумтаълим муассасасида Тожикистон харитасининг ёндирилиши ҳақида тарқатган оддий хабари ортидан «Озодлик» радиосининг асл сиймоси ва миш-мишларга мойиллиги ошкор бўлди. Маълум бўлишича, ушбу «мўътабар» радио бераётган хабарлар далилу ҳужжат асосида бўлмай, балки Рашт ноҳиясида рўй берган ижтимоий характерга эга кичик бир воқеани ҳам шундай бир тарзу усулда сунъий равишда, касбиятдан йироқ ҳолда нашр этиб,

беихтиёр кишилар онгида Ислом давлати содир этаётган ваҳшийликлару инсонга хос бўлмаган ҳолатдай шакллантирмоқчи бўлади. Озодлик радиосининг ҳайрон қоларли  ахборот ҳужумига қарши ўлароқ ва шу каби ҳаракатлар олдини олиш мақсадида  жавоб қайтаришни лозим топдик.        

Ваҳоланки, рўй берган воқеа ҳақидаги расмий фаразлар бошқача. Жорий йилнинг 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Рашт ноҳияси, Боқи Раҳимзода жамоатининг Боғистон қишлоғидаги 44-ўрта умумтаълим муассасасига кириб, метод бурчак, дарс жадвали, деворий газета ва бошқа осма кўргазмаларни ишга яроқсиз ҳолга келтирганлар.

Ички ишлар ва хавфсизлик органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида, эслатиб ўтилган воқеада 44-ўрта умумтаълим муассасаси 2 нафар ўқувчиси – 2000 йилда туғилган Раҳимов Неъматулло Умарович ва унинг амакиваччаси, 1999 йили туғилган Раҳимов Хуршед Муродхожаевичлар қўли борлиги аниқланди. Хуршед Раҳимовнинг ўгай онаси Акрамова Зарифамоҳ сўзларига кўра, ўғли руҳий хаста бўлиб, тахминан икки йил олдин эҳтиётсизлик натижасида турар-жойлари бир қисмини ҳам ёндириб юборган экан.

17 апрел куни ушбу мактабда фаррошлик қилувчи Акрамова Зарифамоҳ меҳмондорчиликка бориш ниятида муассаса калитини ўғли Хуршед Раҳимовга беради ва ундан дарслар тугагач, мактаб эшикларини ёпишни сўрайди. Ота-она ва ўқитувчилар назоратидан йироқ қолган Хуршед Раҳимов амакиваччаси Неъматулло Раҳимов билан биргаликда тунги соат ўн бир ва ўн иккилар атрофида мактаб ичкарисига киради. Ўсмирлар берган кўрсатмаларга кўра, улар кеча қоронғилигидан қўрқиб, мактаб коридорида таълим ашёларини ёндиришиб, йўлни ёритмоқчи бўлишади. Ўт аланга олгач, унга собиқ Совет Иттифоқи харитасини ҳам ташлашади. Аммо, ўтни ўчиролмагач, икковлон воқеа жойидан қочиб қолишади.

Рашт ноҳиясидаги 44-ўрта умумтаълим муассасасида рўй берган ҳодиса сиёсий, диний-мазҳабий, террорчилик ва экстремистик характерга эга бўлмай, балки қишлоқнинг баъзи одамлари ўртасидаги оилавий-шахсий хусумат асосида ва икки ўсмирнинг авбошларча ҳаракати натижасида содир этилган.

Шундай қилиб, «Озодлик» радиосининг иғвогарона  хабари ҳақиқатни акс эттириш ўрнига жойлардаги «ишончли»  ёки «ўз» манбаларига таяниб, ҳангоматалаб, жамиятни йўлдан чалғитувчи характердаги материаллар беришни афзал билади.  Сиёсий, террористик-экстремистик ранг берилган Рашт ноҳиясидаги мазкур умумтаълим муассасасида рўй берган воқеа тасдиқланмади.

Чиндан ҳам балоғатга етмаган ўсмирлар ўзларининг безорилик ҳаракатлари натижасида Тожикистоннинг эмас, балки собиқ Совет Иттифоқи харитасини ўтга ташлашган. Оммавий ахборот воситалари маҳаллий ё хорижийлигидан қатъий назар, маданий қадриятлар ва геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ҳошиясида геосиёсий алтернативалар моделини таниб, улар таркибида Тожикистон миллий манфаатларини топишга вазифадордирлар. Зеро, маданиятлар тўқнашуви америкалик сиёсатшунос Самуэл Ҳантингтоннинг  «Clash of civilization» номли асарида айтилишича, қарама-қаршилик барча инсоният тарихи моҳияти саналади.   Ҳантингтон ўз асари ибтидосида, яқин-узоқ ўтмишда шоҳлик ва миллий давлатларда ўзаро тўқнашувлар бўлиб турган, келажакда ҳам динлар ва маданиятлар ўзаро кесишиши мумкин. Ва ҳатто, учинчи жаҳон уруши бошланса ҳам, ана шу тамаддунлар ўртасида юз беради, -дейди.

Ушбу сиёсатшунос ва Ғарб геосиёсий ҳалқалари лойиҳачиси келажак ҳақидаги башоратлари илмий эмас, яъни инсониятга қарши қаратилган ғайриилмий шаклсозликдир. У тавсия этаётган модел қудратли давлатлар томонидан маъқул кўрилган сценарий, манзара, дунёқараш ўлароқ қабул қилинган бўлиб, имкон қадар унинг амалга ошишига йўл қўйилади. Ҳантингтоннинг оламу келажак ҳақидаги сўзлари нафақат ғайриилмий, балки динбозлик, ўзгаларни ажратиш ва ҳатто, ирқпарастликдир. Бу мавқе, унинг ўзи таърифлашича, тамаддун моҳиятидан келиб чиқади: шундай қилиб, тамаддун халқ барча яхши нарсаларидан маданий гуруҳ яратиш ва маданий менталитет юксак даражаси саналади. У ҳам тил, тарих, дин, расму русумлар, характер каби  муштарак унсурларнинг объектив, халқ субъектив ўзлигини англаш билан аниқланади.  (Clash of civilizations. 24-саҳ.).

Маълумки, «Озодлик» радиоси ўз иш жараёнида ушбу усулга содиқ бўлиб,  жамиятда дин омили ва динга  боғлашни ҳар қадар динга зид йўл билан бўлсаям, ёлғону ваҳима тарқатишга интилиб келади. Ҳатто, йўналтирувчи марказлардан улар тайёрлаётган материалларни хорижий хожалари ўқиши тўғрисида амру фармон ҳам бор. Улар эса, жамиятда диний қарама-қаршиликлар  кенгайишини истайдилар, бошқача айтганда, саробни сувдек кўрсатадилар. Ва ҳаммадан даҳшатлиси шундаки, уларда касбий масъулият ва ватансеварлик туйғуси йўқ. «Озодлик» радиосида кадр танлаш шундайки, малака, савод ва журналист касбияти муҳим эмас. Муҳими, давлатга, ўз миллатига озгина бўлса-да, бадбинлиги бўлса, ҳатто, оддий кундаги иш юришмаслигидан, ўз миллати камчиликлари ошкор этилишидан завқланиб суюнса ва хожалари хуморини синдиролса бўлгани. Мисол учун ёнғин, сувга чўкиш, кимнингдир қоқилиб кетиши, кимнидир ит қопса, кимнингдир бошига дарахт қулаб кетса-ю, буларни дарҳол матбуот ҳангомасига айлантирса бўлгани, халқнинг умидсизликка тушишини, таъби хира бўлишини исташади. 

«Озодлик» радиосини таниганимиздан бери шуни англадикки, асил мақсад мухолифатда туришлик экан. Ўтган асрнинг  90-йилларида Мирзои Салимпур, Салими Аюбзод ва ҳаммадан фаолроғи Сожидаи Мирзо содда қилиб айтсак, фуқаролар урушининг ёғ қуювчилари эди. Вазиятни вафодор ёронлари наҳзатчи мулланамоларга қон тўкишга олиб бориб, хаёлларидаги маъво Европага биргалашиб йўл олишди. Гўёки муҳим лойиҳани бажаргандай «Озодлик» радиосига ишга киришди. Кейинчалик Ҳукумат бошига не-не туҳматларни ёғдиришмади дейсиз. Аслида янги бунёд этилаётган Тожикистон обрўсига зарба берганлар шулар бўлади.

Янги дунёда барча идеологиялар (коммунистик, либерал, насроний, исломий) эскирди, бироқ уларни тарғибу ташвиқ этувчи, тарқатувчи дастгоҳлар тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Нашриялар ёки радио, телевидение, газеталару интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларни қамраб олувчи оммавий ахборот воситалари эски идеология ва ғояларни тарқатиш билан машғул. Ушбу эски идеологиялар, энг аввало, минг йиллардан буён халқнинг турмушини оғирлаштириб, улар ўртасида уруш ва хунрезликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган диний ва мазҳабий тасаввурлардир. Тожиклар жамияти тараққиётига тўғаноқ бўлаётган ҳам айнан шу инсониятга хос бўлмаган ақидалардир.

«Озодлик» радиоси мухбири эса, мамлакатда қачон бир ҳодиса рўй беришини интизорлик билан кутади. Қопқонга тушган сичқонни фил англаб қувонган овчи каби суюнади ва аввал, хотинига қўнғироқ қилади, сўнг онасига: - «Мени табрикланг, топдим… топдим!!!» Ана сизга миллат вакили, ана тожик. Лекин ИШИД тўғрисида ўлсаям ёзмайди. «Вақ» дегани учун дераза ортидан оғзига луқма ташлаб турувчи қудратлилар номини тилга олмайди. Ироқу Сурия фожиалари ҳақиқий таҳлиллари қани? Кимлар улар ушбу ғайриинсоний уруш оловига ёғ пуркаётганлар? Нега бу «озод фикрловчилар» ушбу ташкилотлар пайдо бўлиш тарихи ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаётганлар номини бирма-бир айтмайди? Минтақадаги ИШИД пуштибонлари номларини ошкор этишга журъат қани? Лекин оғиз тўлдириб, буни демократия дейишади.

Агар ушбу ахборот агентлиги мухбири ҳақида қўлни кўкракка қўйиб, адолат юзасидан айтар бўлсак, улар совуқ уруш мутахассисларидир. Миллий манфаатлар устуворлиги йўлида тариқчалик ҳисса қўшмайдилар ва ҳисоблари ғийбатчи, гап ташувчи, нотавон, ҳангомажўй ва чаласавод кишилар мулоҳазалари юзасидандир. Ҳайф бўлсин, бундай сўз эркинлиги! 

«Озодлик» радиоси мухбирлари жаҳон воқеаларини бир томонлама  акс эттириш, Тожикистон давлату миллатига зарар эканлиги ҳис қилмайдилар. Улар солим тафаккурни хатарли ва муте айлашади. Жаҳон тўлиқ уруш ҳолатида турибди ва мавжуд мушкулотдан қутулишнинг ҳеч қандай имкони йўқ, деган тасаввур уйғотишади. Немис психологи Г. Грун ахборот воситаларининг кишилар онгига таъсири ҳақида айтганидай, ҳатто, одамларни тез орада қиёмат қўпишига ишонтиришади улар. Грем Вуд ҳам ИШИД лойиҳачилари ва урушга бошловчилар ҳолатини шарҳлайди:  «…уларнинг бари тез орада қиёмат бўлишига ишонишади ва улар жанги ана шу муқаддас мақсаддадир. Бу каби онгга таъсир қилиш ва қулга айлантириш барча халқаро ахборот воситалари ва тармоқларга хосдир». 

«Озодлик» радиоси ҳижоб, соқол ва ёшлар намозхонлиги масалаларига-да сиёсий тус беришга ҳаракат қилади ва виждон озодлиги ақидасига хилоф, деб билади. «Озодлик» радиоси ходимлари тингловчиларида соқол олиш қабиҳ иш, инсоний қадриятларга қарши ва жаллодларга хос, деган тушунча ҳосил қилади. Покини шундай тасвирлайдиларки, гўё жаллод ундан фойдаланаётган бўлса. Асли масала ушбу ахборот воситалари мухбирлари ва лойиҳачилари соқол қўйиш ва ҳижоб тарафдори, шунингдек, улар  соқол қўйиб, шалвар кийиб, масжидга беш маҳал боради, дегани эмас.

Улар ўз мақолаларида ахборот жангини ҳаракатлантирувчи калит сўзлардан фойдаланишади. Масалан, бир хабарда ўқигандик: «46-микрорайонда портлаш юз берди. Бу ердаги калит сўз портлаш сўзидирки, унга ўқувчи интернет ва бошқа ахборот воситалари орқали қўшни давлатлардаги жангу жадаллару бомба ташлашлар, террорчилик амалиётларидан хабардор ўқувчининг кўзи тушишиданоқ онгида жанг жилваланади. Ваҳоланки, бу оддий маиший ҳодиса бўлиб, газ плитасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан. Бу каби психологик ҳолат ассоциация, деб номланади. Яъни, калит сўзлар, суратлар ва видеоёзувлар занжирли қўзғалиш хусусиятига эга бўлиб, бу каби саҳналарни юзага келтиради. Қонли пичоқ, суратдаги қўй баданидаги ёзув ва ёки портлаш сўзи ва харитани ёндириш шундай занжирли таъсир кучига эга.

Интернетдан фойдаланувчилар ИШИД сафларида жанг қилаётган бир гуруҳ тожик ёшлари Тожикистон харитасини ёндирганлигидан бохабардирлар ва эндиликда «Озодлик» радиоси сайтидан гўёки номаълум бебош гуруҳ Рашт ноҳияси мактабида Тожикистон харитасини ёндирибди ва муаллималарига таҳдид қилибди. Ўқувчи онгида ИШИД жангчилари мамлакатга кирибди ёки босмачилик ҳаракати қайта тикланибди, деган хавф пайдо бўлади. Чунончи, эслаб ўтилган ушбу минтақа фуқаролар урушини бошидан кечирган ва одамлари динга эҳтирос билан ёндошишади. Гуноҳкор шахслар номи айтилмаган шахсий хусуматли арзимас  хабарни саҳифага олиб чиқиб, ўқувчилар кўнглида Рашт ноҳиясида ҳукумат яроқсиз экан, деган қўрқув пайдо бўлсин учун ҳангоматалаб ва сиёсий тус беришади.

Оддий халқ онгида хавф ҳиссини уйғотиб, уларни доимий равишда қўрқув ва таҳликада ушлаб туриш ахборот воситалари, айниқса, «Озодлик» радиоси иш усулига айланган. Бу жаҳон ва минтақа қудратли давлатлари ҳамда сиёсий гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтаётган ахборот жангини янада кучайтиришдир.

Бу миллат ўз тарихида сиз кабиларни кўп кўрган, улар минг чиранмасин, барибир миллат боқий қолди, ривожланди, давлат қурди. Очлик кунлари ҳам, мушкул онлар ҳам бари ўтади. 23 йилдирки, сизнинг ҳолингиз шу, ўзгалар қўлига сув қуювчи жаноблар!

Ўз давлат ва миллатингиз манфаатларига қарши дод солинг!

Изланг-чи, қайси тожикистонлигу тожикдан қандай камчилик топасиз! Айб топинг-у, лаззатланинг ва хожаларингизга тезлик билан хабар беринг, уларни хурсанд қилинг…

 

Тожикистон

Фанлар академияси замонавий жараёнлар

 ва башоратларни ўрганиш маркази.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бола

 

-Тур ўрнингдан!

Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:

-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!

Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик  билан ўрнидан турди.

Муфассал...

Дмитрий Медведев билан мулоқот

 

31 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон-Россия дўстлик муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991103

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478707
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4635
4027
22320
7426653
100351
114875
7478707

Сизнинг IPнгиз: 18.188.63.71
Бугун: 23-11-2024 17:49:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015