Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 2304
Печат

 

vatanparvar jamoatЯқинда Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўрунбек Ёқубовнинг киндик қони тўкилган Яхтан қишлоқ жамоатидаги Наврўз тантанасида қатнашиш насиб этди. Наврўзий анъаналар борасида гапиришга эса, ҳожат йўқ. Байрамнинг унутилмас жиҳати шунда бўлдики, қишлоқ жамоатида соғ-саломат умр кечираётган саккиз нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиларидан олти нафари давранинг тўрида кўкракларини ордену медаллар безаб, савлат тўкиб ўтиришди.

Саккиз йилдан буён жамоатга раислик қилаётган ташаббускор, ишбилармон Темур Раҳмоновнинг айтишича, беморлиги туфайли Наврўз тантаналарида қатнашолмаган уруш ва меҳнат фахрийлари байрамдан олдин йўқланиб, ҳол-аҳволлари сўралибди. Байрамда жамоатдаги болалар боғчаси тарбияланувчиларининг чиройли ҳарбий либосларда «Мен хизматга бораман!» қўшиғини куйлашганда, даставвал, уруш ветеранлари қарсак чалиб юборишди…

 -Бизда ватанпарварлик тарбияси боғчаданоқ йўлга қўйилади. Уруш фахрийларини боғчага ҳам таклиф этамиз. Болакайлар бобожонлари кўксидаги ордену медалларга ҳавас билан қарашади ва мурғак қалбларида Ватанга меҳру муҳаббат ва қаҳрамонлик туйғуси шаклланади… Яна бир анъанамиз бор. У ҳам бўлса, Ватан хизматидан қайтган йигитлар бир ой давомида аскарлик формаси билан юриб, учрашувларга таклиф этилади ва хонадонларда меҳмон бўлишади,- дейди биз билан суҳбатда Т.Раҳмонов.

 Раиснинг айтганича бор. Нега деганда, Ғончининг ўнлаб қишлоғида бир нафар ҳам уруш иштирокчиси қолмаган. Аммо, жамоатда уларнинг саккиз нафари соғ-омон, бугунги кунга шукрона қилиб, умр кечирмоқда. Шундан беш нафари Лолазор қишлоғидан.

Ана шу довюраклик, жасурлигу ватанпарварлик, элу юрт учун фидойилик ҳозир ҳам сақланиб қолган бўлиб, янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бир неча йилдан бери жамоат бошқа соҳалар қатори ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси борасида ҳам пешқадамлик қилиб келмоқда. Кузги ва баҳорги даъват режаси ортиғи билан бажарилишини гапимизнинг исботи сифатида келтиришимиз мумкин. Бу йилги баҳорий даъватда Яхтан яна етакчилик байроғини сақлаб қолди. Биринчи кун 18 нафар ёш хизматга отланиб, режа 140 фоиз бажарилди. Ҳали хизматга боришни аҳд қилиб, бу мақсадини амалга ошириш учун ҳарбий комиссариат остонасида навбатга турган йигитлар талайгина. Жумладан, Хўжатоҳир қишлоғидан келган йигитни қўлида жароҳат бўлганлиги учун ҳарбий даъват комиссияси қайтарди. Аммо… кошки гапни тушунса…

Охири шифохонага йўллашди ва бироз табобат олгач, албатта, жўнатишларини тушунтиришди. Ҳарбий хизматдан қочиб ўзини касалга чиқарган, сандали ичига яширинган ёшлар бу довюрак йигитдан ибрат олса яхши бўларди.

 Номаълум аскар хиёбонида бўлиб ўтган кузатиш маросимида ноҳия раиси Рустамбой Жўраевнинг Яхтан жамоати режани ортиғи билан бажаргани ҳақидаги хабарини иштирокчилар қарсаклар билан кутиб олишди. Жамоатга мукофот сифатида бир телевизор ва Ифтихорнома берилди. Шу билан бирга, Яхтан,  Даштикон, Шоҳин, Хўжатоҳир, Хўштоир, Мухлон қишлоқлари раислари ва фаоллари ноҳия раисининг миннатдорчилик номаларини олдилар.

Доим илғор бўлган Яхтан жамоати издошлари йил сайин ортиб бормоқда. Ғазантарак, Мужун, Исмоил Сомоний, Ваҳдат жамоатларидан ҳам ихтиёрийлар биринчи кунларданоқ юрак амри билан ҳарбий комиссариатга келишди.

 Ўтган ҳарбий чақирувда ҳарбий комиссар бўлиб келган полковник Носиржон Тошматовнинг айтишича, турли мавзуларда ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, ота-оналар билан олиб борилаётган тушунтириш ишлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматдан қайтган аскарлар билан учрашувлар натижасиз қолмаяпти. Кузги даъват режаси 20 кунда ижро этилган эди. Баҳорги чақирувда эса, чақирилган 135 нафардан 100 нафари турмушнинг пасту баландини кўрган отахону онахонлар дуоси билан она-Ватан хизматига йўл олишди.

 Ҳа, она-Ватан хизматини йигитлик бурчи деб билган марди майдон ёшларга таҳсинлар бўлсин, деймиз.

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Ғончи ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дийдаларда соғинч, юракларда меҳр-муҳаббат, юзларда қувонч ёғдуси

 

Тожикистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ташқи сиёсатда "очиқ эшиклар" сиёсатини илгари сурди. Унда бизга дўст, яхши муносабат ва ўзаро миллий манфаатлар доирасида ҳамкорлик қиладиган барча мамлакатлар билан самарали шерикчилик қилиш назарда тутилган.

Айниқса, бу йўлда азалдан бир заминда яшаб, бир ҳаводан нафас олиб, бир дарёдан сув ичиб келаётган қўшни ва қардош халқлар билан аждодларимиз

Муфассал...

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2562635

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10127672
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4651
3492
8143
10082592
24765
138877
10127672

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.105
Бугун: 06-10-2026 21:40:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015