Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Апрел 2015 Кӯришлар: 1651
Печат

 

poydevoriКаминанинг ҳамфикри Лорд Авбири ҳумо қушининг масрур товланишларини астойдил сўзлайди, лекин оила ва оиладорликнинг асосий маъво эканлигини эсдан чиқаради. Тўғри, тожик-форс классик адабиётида баъзи бир буюкларимиз ҳазилу шўхликлар билан оиласизликни «асл яшашлик ва хурсандчилик», деганлар (Убайд Зоконий). Назм мулкимизда ҳам шунга ўхшаш мутойиба кўзга ташланади:

Одамзод умри давомида саломат бўлай деса,

Икки нарсага ҳавас қилмасин:

Гарчи тоғдек мукофотлар ваъда қилсалар ҳам,

Шоҳ қизига бўлса-да  уйланмасин.

Бедил фикрича, уларга ўхшаш даҳолар одамлар таъна ва маломатидан қутулиш учунгина оиладор бўлиш қонунига бош эгадилар ва киноя билан:

«Бедил фаришта мисолдир, хотинга парвоси йўқ…» - дейди.

Бу шундай эзғин ва қалбни жароҳат этгувчи гап, лекин камондан отилган ўқни қайтариб бўлмас! Ва бу сўзлар жудаям аччиқ!.. Аслида-чи? Шарқ донолари хурсандчиликнинг асосини оиладорликда, деб билишганлар. Жамиятда  аксарият ҳолатларда оиласиз ва танҳо шахслар ҳолига кулишади ва уларни «олақарға», «ёлғиз бўри», «маконсиз лўли» каби номлар билан таъна тошлари отишади.

Кишилар, қалбдан огоҳлик ва бу борада билимларга эга бўлишса, оиладорлик уммонидан саодат гавҳарларини қўлга киритишади, албатта. Хусусан, аждодларимиз ўқиб-ўрганиб келган, муқаддас китоблар таълимоти билан  қуролланиш биринчи шартдир. Яъни, сиз аждодлар панду насиҳатлари ила суғорилган қалбингиз истаги билан умр йўлдош танласангиз, ҳақиқий оила, яъни ўз саодатингиз ва келажакдаги фарзандларингиз учун қалъа бунёд этган бўласиз. Эру хотинликнинг ёзилгану ёзилмаган қонунларининг асосий мақсади ҳам шудир, на айшу ишрат.

Ўсмирларни уйланиш саҳросига девоналарча бошлайдиган муҳим нуқталардан бири бу, ишқдир. Руслар: «Любовь зла, полюбишь козла», дейишади.  Бунинг маъноси шуки: «Ошиқ бўлмаки, ошиқ кўзи кўрдир».

Шаку шубҳали жойи йўқки, ошиқ бўлганлар, севиб қолганлар  ва танлаб умр йўлдош топганлар  тўғри келганига уйланганлардан бахтлироқдирлар. Шояд, бу «ошиқлар» ҳалқасидан тузилган тириклик занжири ҳаётнинг бошида ёки ярим йўлида узилиб кетар, лекин уларнинг ёноқларида муҳаббат тафти сақланиб қолинади. Бундай хонадонларда, агарчи совуқлик, умидсизлик ва ҳатто нафрат ҳам юзага келса-да, яна ўша биринчи муҳаббат  учқуни хонадонни зулмату қашшоқликдан қутқариб қолади. Оиладаги совуқ муносабатни илиқ ва нурли  сақлайдиган, бузилиб кетишдан асрайдиган бошқа бир омил  бу кечиримлиликдир, кечиримлилик!

Тўғри, инсон энг олий лаззатни  нозанин ва севимли турмуш ўртоғи висол чашмасидан олади, лекин  оила бунёд этиш анъанасида, оила кошонаси ва инсонийлик, исломий ор-номус ҳимояси  барча дунё лаззатларидан муҳимроқдир. Таассуф билан шуни айтиш керакки, икки жинс вакиллари ўртасида масъулиятни унутиш, ор-номус чегараларини бузиш натижасида оила бузилади, кейин ўзи ҳамда оила аъзоларини ва дину мазҳабини бу дунёю охират жаҳаннам оловига тортади. Қуйидаги омиллар ҳам бадбахтлик ва оила бузилишига сабаб бўлади:

-муносиб умр йўлдош танлашдаги шошма-шошарлик;

-ижтимоий масалаларда ўзига ўхшашларни кўрмасликка олиш, яъни «тенг-тенги билан» фалсафасига амал қилишлик;

-ҳусну жамол, ошиқлик, уст-бош, бойлик ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларга берилмаслик;

-таҳсил кўрган шахснинг нодон, аблаҳ ва бесавод турмуш ўртоқ билан яшашлиги, Саъдий айтганидек, «унинг икки дунёси дўзах»дир;

-ички гўзаллик, чиройли ахлоқ, поклик ва эру хотиннинг парҳезкорлиги, Худо-ю, анбиёларга мустаҳкам эътиқоди оиладорлик саодати  қасрининг мустаҳкам устунларидир. Бу қаср абадийдир, чунки у имон ва ихлос номли ғиштлар билан бунёд этилган.

-соғлом оила бунёд этиш нафақат комил шахснинг вояга етиш боиси, балки ғайратли ва мағрур  халқ сафини тўлдиришга ҳам хизмат қилади;

-оиладорлик вабоси хиёнатдир, чунки:

Хиёнат барча ишларнинг ёмонидир,

Барча ёмонликлар унинг олдида яхшилик бўлиб кўринади,-дейишган.

Баъзи бир калтафаҳм аёллар хиёнат  гирдобига ғарқ бўладилар. Эрлик бир аёлнинг суюқоёқлик қилиши Шарқ ислом оламида тошбўрон қилиниш ҳукмига эга. Агар бу разил иш ўз исботини топмаса ва суду қозихонага тортилмаса ҳам, оқибати аянчлидир, албатта.

Шу боис, ўйлаймизки, соғлом оила, келажак авлодлар пок ва баркамол бўлиши умидида қонунчилигимизга бу борада баъзи бир ўзгартишлар киритиш лозимдир, балким. Аксинча, эртага кеч бўлиб қолиши мумкин…

 

Мирзо ШУКУРЗОДА, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг

наср бўлими мудири.  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

Ватанга хизмат – олий саодат

 

Ўз ихтиёри билан ҳарбий хизматга отланган йигитлар сафининг йилдан-йилга кенгаяётгани ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ҳисси юксалиб, уларда армияга нисбатан янгича қараш шаклланаётганидан дарак беради. Қолаверса, ҳарбий қисмлардаги шароитнинг тубдан яхшиланиши, давлат томонидан аскар ва зобитларга қаратилаётган алоҳида эътибор, аҳоли орасида бу борада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ёшларни руҳлантирмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990636

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477863
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3791
4027
21476
7426653
99507
114875
7477863

Сизнинг IPнгиз: 3.148.106.49
Бугун: 23-11-2024 17:03:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015