ёхуд наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши курашда баъзи
мансабдорларнинг масъулиятсизлиги хусусида
Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги мамлакат Президенти Фармони билан 2013 йилнинг феврал ойида тасдиқланган 2013-2020 йилларда Тожикистон Республикасида наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши кураш миллий Стратегиясини ҳаётга самарали татбиқ этиш учун вазирлигу идоралар ва давлат ҳокимияти ижроия органлари билан ҳамкорликда зарурий тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Бу йӯналишда 2014 йилнинг 15 апрелида гиёҳванд моддалар истеъмолининг олдини олишга оид Координацион кенгаш йиғилиши қарори билан мамлакат шаҳру ноҳиялари координацион кенгашларининг программасини амалда қӯллаш фаолиятини текшириш режаси тасдиқланганди. Унинг ижроси заминида жорий йилнинг учинчи квартали давомида Координацион кенгаш аъзолари ва котибидан иборат бӯлган идоралараро ишчи гуруҳи Душанбе, республика бӯйсунишидаги ноҳиялар, ТБМВ, Суғду Хатлон вилоятларида текшириш ӯтказишди.
Текширишлар мамлакатнинг кӯплаб шаҳру ноҳияларида ӯтказилиб, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органида стратегияни ҳаётга татбиқ этиш тӯғрисидаги тадбирлар режаси тасдиқланди ва координацион кенгашлар фаолияти, хусусан, Хатлон вилоятининг Шӯрообод, Восе, Ҳамадоний, Фархор ноҳияларида самарали бӯлиб, гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида кӯзга кӯринарли ишлар амалга оширилганлигини тасдиқламоқда. Баъзи ноҳиялар, масалан, Ишкошим, Шаҳринав, Файзобод, Мурғоб, Жирғатол ва Роғунда масъулиятни чуқур ҳис қилиб, стратегия моддалари асосида ӯзларининг ички режаларини тузиб чиқишиб, ишга киришганлар.
Гиёҳвандлик олдини олиш фаолиятини ӯрганиш ва ҳисоботлар таҳлили мамлакат шаҳру ноҳиялари аҳоли турли қатламлари орасида бу иллатга қарши бир қатор чора-тадбирлар – учрашувлар, семинару давра суҳбатлари, оммавий-маданий тадбирлар, тарғиботу ташвиқот, гиёҳвандликка қарши спорт мусобақалари ӯтказилганлигидан гувоҳлик бермоқда.
Алоҳида папкаларда тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан, кенгашларнинг ӯтказган йиғилишлари протоколлари ва координацион кенгашлар аъзоларининг гиёҳвандликнинг олдини олишга оид бажарган ишлари ҳисоботи тӯпланган. Шунингдек, даврий матбуотда гиёҳвандлик олдини олишга оид қатор мақолалар чоп этилганлиги ҳам фойдадан холи эмас, албатта.
Қайд этиш лозимки, бу борада Роғун, Исфара, Ишкошим, Ванж ва Файзобод шаҳру ноҳиялари маданият бӯлимлари фаолияти таҳсинга лойиқдир. Шунингдек, санъаткорлар халқ театрлари, қишлоқ ва жамоатларда гиёҳвандликка қарши турли дастурларини ташкил қилишган.
Гиёҳвандлик олдини олишда жамоатчилик ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳам ӯрни катта бӯлиб, улар бу борада ӯз дастурларини тузиб, амалда қӯллаганларини қайд этиш лозим. Шу билан бирга улар давлат органлари билан стратегиянинг алоҳида бандларини амалга татбиқ этиш учун самарали ҳамкорликни йӯлга қӯйганлар.
Стратегияни амалга оширишда қӯлга киритилган ютуқлар қаторида бир қатор камчиликларга ҳам йӯл қӯйилганлиги таҳлиллар натижасидан маълум бӯлди. Душанбе шаҳри ва республика бӯйсунишидаги ноҳияларда мамлакат Ҳукумати томонидан юборилган ҳужжатларни қайдга олиш дафтарини текшириш пайтида Тожикистон Республикаси Президентининг 2013-2020 йилларда Тожикистон Республикасида наркотик моддалар ноқонуний оборотига қарши кураш миллий Стратегияси тӯғрисидаги 1409-Фармони 2013 йилнинг феврал-март ойидагина етиб боргани маълум бӯлди. Аммо афсуски, стратегияни амалда қӯллаш масаласида аҳамиятсизликка йӯл қӯйилган. Агентликнинг Суғд вилоятидаги идораси хоҳишига кӯра, стратегия татбиқи ва Координацион кенгаш фаолиятини техник жиҳатдан қӯллаш ҳақида вилоят раисининг 91-қарори 2014 йилнинг 26 февралида чиқарилган бӯлса ҳам, давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи масъулларининг эътиборсизлиги туфайли ушбу ҳужжат нусхаси давлат ҳокимияти шаҳру ноҳиялар маҳаллий ижроия органига етказилмаган.
Мазкур ҳужжатни амалга ошириш ҳолати Кӯлоб, Хоруғ, Турсунзода шаҳарлари, Мастчоҳ, Спитамен, Қумсангир, Рӯдакий, Ҳисор, Исмоил Сомоний, Варзоб, Нуробод ва Тожикобод ноҳияларида қониқарсиз. Бунинг устига, олдинги текширувлардан кейин берилган тавсиялар бажарилмаган, камчиликлар бартараф этилмаган. Мазкур шаҳру ноҳиялар масъуллари стратегия ҳақида оддий маълумотга ҳам эга эмас. Текширув пайтида ижро муҳлати тугаган давлат дастурлари, масалан, 2008-2012 йиллар учун Тожикистон Республикасида наркотик моддалар ноқонуний савдосининг олдини олишга доир биргаликдаги мақсадли дастурни тавсия этмоқдалар.
Ҳатто, статистик рақамлар ҳам мазкур шаҳру ноҳияларда наркотик моддаларни мусодара қилиш йилдан-йилга ортиб бораётганлигини кӯрсатмоқда. Масалан, жорий йилнинг тӯққиз ойи давомида бундай жиноятлар республика бӯйсунишидаги ноҳияларда бир баравар ортган. Агар 2013 йилнинг тӯққиз ойида Рӯдакий ноҳиясида 10.552 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинган бӯлса, 2014 йилнинг шу даврида бу рақамлар 64,945 килограммга кӯпайган. Бу кӯрсаткич Ҳисорда 2,748 килограммдан 4,807 килограммга, Турсунзодада 2,453 килограммдан 50, 974 килограммга, Варзоб ноҳиясида 1,456 килограммдан 98,228 килограммга кӯпайган.
Мазкур шаҳру ноҳияларда гиёҳванд моддаларга ружу қӯйган беморлар сони 2013 йилга нисбатан кӯпайганлиги кузатилади. Масалан, Хоруғ шаҳрида 2013 йилгача 483 нафар гиёҳванд расман қайдга олинган бӯлса, бу рақам 2014 йилнинг олти ойи давомида 491 нафарга етди. Бу каби нашавандлик дардига мубталолар Рӯдакийда 327 нафардан 356 нафарга, Ҳисорда 237 нафардан 244 нафарга, Исмоил Сомонийда 641 нафардан 654 нафарга ва Турсунзодада 103 нафардан 114 нафарга кӯпайган. Рақамларнинг гувоҳлик беришича, мазкур шаҳру ноҳияларда масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги натижасида гиёҳванд моддаларга оид жиноятлар ва нашавандлар сони ортиб борган.
Умуман айтганда, Координацион кенгаш фаолияти шаҳру ноҳияларда илгариги йилларга нисбатан сусайган. Таҳлилларнинг кӯрсатишича, мамлакатнинг барча шаҳру ноҳияларида Кенгаш йиғилишлари мунтазам ӯтказилмайди ва унинг аъзолари бажарган ишларига оид ҳисоботлар деярли кӯзга ташланмайди.
Шу сабабдан, ошкор этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида агентлик раҳбарияти томонидан Роғун ва Исфара шаҳарлари, Роштқалъа, Рӯшон ва Шаҳринав ноҳияларида Координацион кенгаш томонидан гиёҳванд моддалар истеъмоли олдини олишга оид сайёр кӯчма йиғилишлар ташкил этилиб, стратегия моҳияти тушунтирилди ва зарурий қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, Кӯлоб, Хоруғ, Турсунзода шаҳарлари ва Мастчоҳ, Спитамен, Қумсангир, Рӯдакий, Ҳисор, Исмоил Сомоний, Варзоб, Нуробод ҳамда Тожикобод ноҳиялари раҳбариятига Координацион кенгаш йиғилишида кенгаш аъзолари ва шаҳар ёки ноҳия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари иштирокида зудлик билан стратегияни татбиқ этиш масаласини қайта кӯриб чиқиб, унинг амалга ошириш режаларини тартиб бериш, тасдиқлаш ва амалда қӯллаш топшириғи берилди.
Афсуски, барча шаҳру ноҳиялар кенгаши аъзолари, яъни тегишли вазирлигу идораларнинг жойлардаги бӯлимлари бу йӯналишда самарали фаолиятга эга эмас. Аксар ҳолларда маориф ва илм, ёшлар, спорт ва сайёҳлик, оила ва аёллар бӯлимлари роли кӯзга кӯринарли бӯлиб, масалан, Турсунзода, Варзоб, Рӯдакий шаҳру ноҳияларида Координацион кенгаш фаолияти текширилганда, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органи юқоридаги органлар фаолиятига оид ҳужжатларни тавсия этадилар. Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигига қарашли бӯлган муассасаларнинг нарколог-духтурларининг гиёҳвандлик олдини олиш бӯйича бажараётганлар хизмати катта, улар кӯп ҳолларда кенгаш котиблигини ҳам ӯз зиммаларига олганлар. Аммо бу борада катта аҳамиятга эга бӯлган вазирликнинг бошқа бӯлимлари, жумладан, шаҳру ноҳия марказий шифохоналари ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш марказлари ӯз фаолиятларини яхшилашга ҳаракат қилишлари лозим.
Қайд этилган ҳолатлар инобатга олинадиган бӯлса, мавжуд камчиликларни тузатиш учун тегишли вазирлигу идоралар, ТБМВ, Суғду Хатлон вилоятлари, Душанбе шаҳри ва республика бӯйсунишидаги ноҳиялар давлат ҳокимияти ижроия органлари 2013-2020 йилларда Тожикистон Республикасининг Наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш миллий стратегиясини татбиқ этишда ӯз фаолиятларини кучайтиришлари, хусусан, гиёҳвандлик олдини олиш борасида қатъий чораларни кӯришлари лозим бӯлади.
Алишер ТАШРИФОВ,
Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигининг Наркотик моддалар ноқонуний савдоси назорати ва нашавандлик олдини олиш бӯлими бошлиғи.
ТОЖИКИСТОН
Ватан десам,
Кўз ўнгимда бўлар намоён,
Қишлоқдаги мен соғинган уй.
Ватан десам,
Қалбимдагин этади баён,
Юракни титратган мумтоз куй.
Муфассал...
Нилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.
Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015