Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Декабр 2018 Кӯришлар: 1850
Печат

 

qayirma 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган ободончилик ва бунёдкорлик сиёсати маҳаллаларда тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Шаҳристон ноҳиясида ҳам Президентимизнинг бошлаб берган эзгу ташаббусларидан руҳланган саховатпеша юртдошларимиз талайгина. Бу ерлик бунёдкор кишилар Давлатимиз сарварининг

турли байрам муносабатлари билан минтақаларга уюштираётган иш сафарлари доирасида халқ хўжалиги барча соҳалари тараққиётига хизмат қиладиган иншоотларни фойдаланишга топшираётганларидан илҳомланишаётганликлари табиий. Ноҳиямизда эзгулик ва бунёдкорликни фаолиятининг бош мезонига айлантирган кишилардан бири Суннатулло Шоимовдир. У кишини излаб маҳаллаларига борганимда, Суннатулло маҳалладошларини ҳашарга даъват этиб юрганлигининг устидан чиқдим.

- Катта отамиз Шоимбой отани қишлоғимиз қариялари ҳамиша эзгу сўзлар билан эслашади, - дейди биз билан суҳбатда Суннатулло Шоимов. – Очарчилик ҳукмрон бўлган йиллар у киши бор-йўғини қишлоқдошларидан аямай тақсимлаб, йўқсилларнинг ҳожатини чиқариб келган экан. Отам Жалол ҳожи Шоимов беш ўғил, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказган. Умр бўйи чўпонлик таёғини қўлидан қўймаган падари бузрукворим мудом камтаъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзиб келган. Савоб ва саховатли ишларга қўл уришим ота-боболаримдан менга мерос ўтган бўлса, не ажаб. Менга Президентимизнинг: - «Ватанимизни ўзимиз обод қиламиз», - деган иборалари жуда ёқади. Миллат пешвоси бу гаплари билан ҳар биримизни эзгулик, хайр-саховат ва бунёдкорликка чорлайди. Энг асосийси, Жаноби олийларининг бу чорлови қалбидан қуюлиб келган бўлиб, самимият ва Ватанга меҳр-муҳаббат билан суғорилган. Биз буни чин юракдан ҳис этамиз. Истиқлол шарофати билан юртдошларимиз тафаккури ижобий томонга ўзгарган. Барчамиз юрт равнақи учун меҳнат қиламиз. Ватан ободлиги хонадондан бошланади. Юрт ободлигига ҳисса қўшиш эса, бизнинг фарзандлик бурчимизга киради.

…Шаҳристон ноҳиясидаги Ваҳдат (собиқ Қайирма) қишлоғида жойлашган 5-ўрта умутаълим муассасаси директори Аҳмадали Тўйчиев саховат этагини тутган Суннатулло ҳақида шундай фикр билдиради:

- Биз Суннатуллонинг муассасамизга кўрсатаётган беғараз ёрдамларидан жуда мамнунмиз. Мактабда ўтказиладиган тадбирлар, жумладан, Янги йил, Наврўз байрамлари, Халқаро болалар, Ўқитувчилар кунларини нишонлаш, шунингдек, кабинетларни жиҳозлашда у киши ташаббускор бўлиб, эзгу ишларда саховатини аямайди. Унинг хайрли амалларидан руҳланган бошқа тадбиркор ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳам бундай эзгу ишларда четда туришмайди…

Қишлоқ масжиди имомхатиби Абдуфаттоҳ ҳожи Эрматов, нуроний оқсоқолларимиз Пайванд Сулаймонов, Йўлдош Душаев, Аъзамқул Эшбоевлар Шоимовлар сулоласининг давомчиси Суннатуллонинг ташаббускор, ташкилотчилиги ва ҳамиша халқ хизматига шай эканлигини таъкидлашади. Улар бу саховатпеша йигитнинг қишлоқ қабристони атрофини ободонлаштиришда катта ҳисса қўшганлиги, қишлоқдошларимиз Юсуф ҳожи, Суннатулло, Ҳокимқул, Рўзибой, Исматларнинг бу савоб ишларини алқашди.

- Қишлоғимиз 5та гузар ва 5та маҳалладан иборат бўлиб, йил сайин аҳолининг ошиши ҳисобига янги хўжаликлар сони ортмоқда, - деди маҳалла комитети раиси Абдужаббор Тошматов. – Аҳоли маблағ йиғиб, тўй-маъракаларни ўтказиш учун керак бўлган жиҳозларни сотиб олишган. Бу ташаббусни биринчи бўлиб Суннатулло ўз маҳалласидан бошлаган бўлса, бошқалар унга кўмак беришди. Маҳаллалар бир-биридан илҳомланиб, эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

С. Шоимовнинг кўчаларни обод этишда кўрсатган ташаббуси таҳсинга арзийди. Айримлар кўпчиликнинг ишидан ўзини четган тортганда, Суннатулло ака-укаларини ёнига олиб, етишмаган маблағни чўнтагидан тўлаб бўлса-да, умумий ишни якунига етказади. Кейинги икки-уч йилда бу йигитнинг ташаббуси билан анчайин ишлар қилинди. Ўтган йили битта кўприк қурилди. Сув сақланадиган ҳовуз қазилиши якунланди. Яқинда қишлоқ чорваси сув ичадиган ҳовуз қуриб битказилди. Уч километр айланма йўлга «КамАЗ» автомбилида тўқсон машина қум ташилиб, текисланди. Бу ишларнинг барчаси С. Шоимов ташаббуси ва аҳоли қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилди. Маҳалла фаоллари – Шавкат Сулаймонов, Ҳусниддин Нарзиев, Муҳаммадали Шодмонқуловлар Суннатуллонинг ёнида туриб, элнинг таҳсинига сазовор бўлишди.

Ёмғир кўп ёққан пайтларда маҳалланинг юқори томонидан оқиб келган сел йўлни бузиб кетарди. Суннатулло ҳисоб-китоб қилиб, фақат кўприк қуриш билангина аҳоли машаққатини осонлаштириш мумкинлигини тушунди. У ўз жамғармасидан 5 минг сомоний сарфлаб, қурилиш ишларига аҳолини жалб қилди.

«Қайирма» деҳқон хўжалиги раиси Эргаш Ҳақназаров ҳам Суннатулло ҳақида илиқ фикрларни билдирди:

- Ичимлик сувидан ташқари экинларни суғориш учун ҳам сувдан танқислик чекардик. Ариқлар тўлиб қолиб, сув оқиши қийинлашарди. Суннатуллонинг таклифи билан сел ювиб кетадиган жойларга қувур ўтказдик. Эндиликда суғориш ишлари ҳам анча бемалол бўлди.

Шундай кишилар бўладики, улар эзгулик учун туғилади, фидойилик қилиш учун яшайди. Ваҳдат қишлоғи аҳли Суннатлуллонинг хайр-саховати, ташаббускорлиги, эзгу ишларига, аллақачон, тан беришган.

- Бундай ишлар бир-икки киши билан бўладиган ишлар эмас, - дейди камтарлик билан суҳбатини давом эттириб Суннатулло Шоимов. – Биз, энг аввало, тадбиркорлар, эзгуликка бел боғлаганлар, қолаверса, ноҳиямиз раиси Умар Ёқубзодадан хурсандмиз. Ноҳиямиз раҳбари барча эзгу ташаббусларни қўллайди, бунёдкорлик ва ободончилик ишларига бевосита ўзи бош-қош бўлади.

Шаҳристон – паҳлавонлар ва чавандозлар маскани. Ҳар йили ноҳия раҳбарияти билан келишилган ҳолда турли байрамларда кураш, улоқ, отлар пойгаси каби спорт тадбирлари ўтказиш одат тусига айланган. Ноҳиямиз тадбиркорлари бу ишларда асосий ҳомий бўладилар. Ана шундай йирик спорт тадбирларини уюштиришда ҳам Суннатулло Шоимов етакчига айланади. Унга Эгамшукуров, Шодмоновлар оиласи яқиндан ёрдамлашиб, ҳомийлик қилганликлари кўпчиликнинг таҳсинига сазовор бўлди. Бир йилда уч марта отлар пойгаси ва улоқ ташкил қилишнинг ўзи ҳазилакам иш эмас. Суннатулло бу ишларни ташкил қилибгина қолмай, балки бошқаларни ҳам эзгу ишларга даъват этади.

Ўрта Осиёда полвонлик билан ном қозонган Икром Маматов Наврўз байрами арафасида «Белбоғли кураш» тадбирига ҳомийлик қилди. Давлатимиз истиқлолиятининг 27 йиллигига бағишлаб уюштирилган «Белбоғли кураш» спорт мусобақасига Ватанимиз паҳлавонларидан ташқари, қўшни Қирғизистон ва Ўзбекистон республикаларидан полвонлар таклиф қилинди. Жуда кенг миқёсда ўтказилган икки кунлик спорт тадбирига оддий деҳқон Холбўта Жўраевнинг фарзандлари ҳомийлик қилганлиги уларнинг саховати нишонаси эди.

- Азиз Тожикистонимиз давлат истиқлолияти 30 йиллик юбилейига бағишлаб Шаҳристон ноҳияси маркази ва қишлоқлар, маҳаллаларда 1300 ободончилик ва бунёдкорлик кунлари эълон қилганмиз, - дейди ноҳия раиси Умар Ёқубзода. – Суннатулло Шоимов каби хайру саховатли фидойиларимиз бор экан, бу тадбир кўнгилдагидек кечиб, ноҳиямиз янада ободонлашишига ишонамиз. Ватан – остонадан бошланади, дейдилар. Шундай экан, ҳар бир хонадон ободончилиги бу – юртимиз ободончилиги дегани.

…Ҳа, Қайирмада шундай йигит бор!

 

Мирзоолим ҚАРШИЕВ,

Шаҳристон ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28    

МАҚОЛАЛАР

Отам кўрсатган йўлдан бордик

 

Яқинда ҳарбий хизматни тугатиб қайтганимга деярли икки йил бўлади. 2015 йилда ўз ихтиёрим билан Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетгандим. Икки йил давомида йигитлик бурчимни бажариб, Ватанимни, халқимни, шу жумладан, ўз оиламни қўриқлаб, қишлоғимга қайтиб келдим.

Эсимда, ўшанда, яъни бундан икки йил олдин ҳарбий хизматга

Муфассал...

Ҳар гўшада байрам, тантана…

 

Болажоним, мана олти ойдирки, Мустақил ватаннинг бир гўшаси - киндик қонинг тўкилган Деваштичдан салкам беш юз километр узоқда йигитлик бурчингни ўтамоқдасан. Ахир, бу сенинг орзуйинг эди. Муҳожиратдан қайтдинг-у тўғри ҳарбий комиссариат эшигини қоқдинг, ҳарбий хизматга йўлланмани ўзинг сўраб олдинг. Ҳеч ким «повестка» билан сени йўқлаб келган йўқ эди. Раҳмат, болажоним. Эсингдами, ноҳияда бўладиган янгиликлардан мен ўзим хабардор

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2051990

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7923038
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3793
4399
14353
7868237
61536
188774
7923038

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.89
Бугун: 14-02-2025 14:09:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015