Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 2161
Печат

 

atrof-muhit 2018Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитетининг матбуот конференциясида асосий эътибор бу йилги қиш фаслида кузатилган нисбатан иссиқ об-ҳаво, унинг омил ва сабабларига қаратилди.

Комитет қошидаги Гидрометеорология маркази мутахассисларининг маълум қилишларича, бу йилги қиш фаслининг нисбатан иссиқ келиши глобал

иқлим ўзгаришининг бевосита таъсири ҳисобланади. Лекин олдинда феврал ойи турибди. Марказ мутахассислари қишнинг сўнгги ойи нисбатан серёғин келишига умид боғлашмоқда.

Ёз фаслида қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган сув ва гидроэнергетика соҳасининг мунтазам фаолияти учун ҳам асосий манба бўлан юртимиз тоғларидаги қор захираси масаласига тўхталган Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети раиси Хайрулло Ибодзоданинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг қиш фасли серёғин келганлиги сабабли, январ ойидаёқ тоғлардаги қор миқдори режадагидан анчайин кўп захира бўлганди.

- Бу йил қиш нисбатан иссиқ келди. Қор ёғиши ҳам кам бўлди.  Шунга қарамай, жорий йилнинг январ ойи ҳолатига кўра, тоғлардаги қор захираси 24 фоизни ташкил этмоқда. Лекин ҳали вақт бор. Умид қиламизки, бу фоиз анчайин юқори бўлади, - деди Х. Ибодзода.

Комитет ходимлари томонидан ўтган йил давомида «Иқлим ўзгаришига оид маърифатни юксалтириш» лойиҳаси доирасида тажрибавий шаҳру ноҳиялар сифатида танлаб олинган Панжакент, Кўлоб, Хоруғ шаҳарлари  ҳамда Рашт ва Лахш ноҳияларида  минтақаларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш режалари ишлаб чиқилиб, иқлим масалаларини ўрганиш марказлари ташкил этилган ва бу борада аҳоли маърифатини оширишга бағишланган чора-тадбирлар ўтказилган.

Шунингдек, «Соҳил тозалиги - 2017» акциясида жами 186697 нафар фуқаро иштирок этиб, 1099,7 километр магистрал каналлар, сув омборлари, дарё соҳиллари тозаланиб, соҳиллардаги 25484 куб метр чиқиндилар белгиланган чиқинди ташлаш жойларига чиқарилиб ташланган.

Ўтган йилда 365та об-ҳаво маълумотлари прогнози тузиб чиқилган бўлиб, уларнинг тўғрилиги 90 фоизни ташкил этган.

Республикамиз ҳудудидаги бой ҳайвонот ва ўсимликлар оламини дунёга танитиш мақсадида, комитет ташаббуси билан халқаро ташкилотлар маблағларини жалб этиш орқали «Тожикистон Республикаси Қизил китоби»нинг тожик, рус ва инглиз тилларида 2000 нусхада чоп этилганлиги ҳам комитетнинг ўтган йилги муваффақиятларидан бири сифатида баҳоланди.

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

 

**

 Жумъахон ДавлатЗОД:   - Давлат хизматчилари намуна бўлишлари лозим

 xizmati davlaty 2018Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати агентлиги раҳбарияти агентликнинг ўтган йилги фаолияти борасида журналистлар олдида ҳисобот берди.

Агентлик раҳбари Жумъахон Давлатзоднинг таъкидлашича, 2018 йилнинг 1 январигача давлат хизматчиларининг умумий сони 19 минг 382 нафарни ташкил қилган. Шулардан 4467 нафари аёллар ва 8962 нафари 35 ёшгача бўлган ёшлардир. 2016 йилга нисбатан ҳисобот даврида давлат хизматчилари сафидаги аёллар сони 296, ёшлар эса, 437 нафарга кўпайган.

2017 йил давлат органларида 4165та бўш давлат лавозимлари учун танлов эълон қилинган бўлиб, 3644та иш ўрнига 6716 киши ариза топширган.

Ўтган йилда давлат хизматчилигига илк бор тайинланган кишилар 229 нафарни ташкил этиб, 35 ёшгача бўлган ёшлардан 65 нафари раҳбарлик лавозимларини эгаллашган.

Шунингдек, агентлик раҳбари журналистларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Айниқса, давлатнинг юқори лавозимларида ишлаётган баъзи бир шахслар ўзлари яшайдиган маҳаллалардаги ободончилик ишларига даъват қилинганда, қўполлик билан бош тортишлари борасидаги савол алоҳида баҳсу мунозараларга сабаб бўлди. 

- Давлат хизматчилари оддий халққа намуна бўлишлари, пойтахт ободончилиги ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларида барча қатори бирдек хизмат қилишлари лозим, - деди агентлик раҳбари.

 

Садоқат Абдуразоқова, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Бизнинг «ўзбек» холамиз

 

Тожик ва ўзбек халқлари этник нуқтаи назардан бир-бирига шунчалик яқинки, бундай ҳолатни дунёнинг бошқа халқларида учратиш мушкул. Яратган бу икки халқни жаннатмакон диёрда яратиб, кўнгилларига самимий меҳр-муҳаббатни жойлаганки, таърифига қалам ожиз. Биз мана шундай меҳр-муҳаббатга йўғрилган самимийликка Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган икки дўст ва биродар мамлакат раҳбарлари - муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар учрашувида гувоҳ бўлдик.

Муфассал...

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими?»

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2606456

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10332387
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
112
6369
15840
10274571
67899
161581
10332387

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.251
Бугун: 12-11-2026 00:41:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015