Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи борасида турли манбаларда турлича хабарлар бор. Турли вақт ва замонларда пайдо бўлиш ва байрам қилинганлиги ҳақида ҳам ривоятлар сақланиб қолган. Масалан, бир ривоятда Наврўзнинг пайдо бўлганлигига 5 минг йил бўлган дейилса, бошқаси 6 минг йил бўлган, дейди.
Баъзи бир тадқиқотчи олимлар, Наврўзнинг пайдо бўлиш сабабларини қуйидагича изоҳлайди: милоддан олдинги 7 минг йилликда Худованд Ерга
Каюмарсни юборди. Бир қавлга кўра, Каюмарс Одам (а) эди ва барча инсонлар унинг зурриётидандир. Аммо бошқа бир ривоятга кўра, Каюмарс Одам (а) эмасди. Балки Одам (а) фарзандларидан бири эди.
Яна бошқа бир ривоятга биноан, Наврўз Жамшид даврида юзага келган.
Наврўз деҳқончилик, баҳорги экин-тикин байрами сифатида жаҳон аксар мамлакатларида, ҳатто, Америка Қўшма Штатларида ҳам қайд қилинади.
Аксар тарихчилар фикрича, Наврўз диний-мазҳабий ва сиёсий байрам бўлмай, балки милоддан олдинги 6-7 минг йилликда шамсий йил ибтидоси, экин-тикин байрами ўлароқ вужудга келган. Наврўзни шамсий йил бошиси сифатида қарийбки, жаҳон барча мамлакатларида қайд қилишадилар.
Наврўз деб аталишининг боиси шундаки, Фарвардин ойида Офтобнинг Ҳамал буржида қарор топиб, кеча ва кундузнинг тенглашувидан сўнг янги кун келади. Бинобарин бу кунни Наврўз, деб аташганлар.
Наврўз икки сўздан таркиб топган «нав» ва «рўз», яъни йил бошидаги янги кунга ишора. Араблар уни «Найруз» дейишади. Бу кун Офтоб Ҳамал буржига етади ва узун қишдан, совуқ кунлардан кейинги жонланиш, уйғониш юз беради, майсалар бош кўтариб, баҳорий илиқлик тарала бошлайди. Шу боис ҳам фасллар улуғи баҳор - олам ва табиат уйғониш байрамидир.
Наврўз жонланиш ва уйғониш байрамидир. Зеро, бу пайтда дарахтлар, ўт-ўланлар яшиллик касб этиб, бош кўтара бошлайди, табиатда ўзига хос тириклик нишоналари қайта намоён бўлади. Ҳа, шундай, Наврўз олам аҳли байрами, мажусий, насроний ва бошқа дин вакиллари байрами эмас. У на Арабга ва на Ажамга боғлиқ. Зеро, шариатимиздаги аксар ҳукмлар илгариги қавмларда ҳам бўлган. Мисол учун хатна яҳудийлар динида, рўза масиҳийлар динида мавжуд бўлиб, уларни Ислом бекор қилгани йўқ, аксинча, эътироф этди.
Наврўз тўғрисида ҳам баъзи исломий манбаларда ривоятлар бор. Шуларнинг бирига кўра, Нўъмон ибн Марзбон (Имоми Аъзамнинг (р) бобоси) Наврўз куни ҳазрати Али (ра) ҳузурларига полуда – Наврўз айёмида тайёрланган ҳолва келтирди. Шунда Али (ра) дедилар: - «Ҳар кунимизни Наврўз қилинг». («Бағдод тарихи», 13-жилд, 326 саҳифа.)
Ҳазрати Али (ра) ҳузурларига ҳолваю ширинлик келтиришди. Бунинг сабабини сўрадилар. Наврўз туфайли келтирдик, дейишди. Шунда Али (ра) дедилар: - «Ҳар кунимизни Наврўз қилинг». («Мажмаъал баҳрайн», «Наврўз сўзи», «Абуҳанифа», «Абузаҳра таснифи» 17-саҳифа ва «Мунтаҳ-ал араб» 4-жилд, 1240 саҳифа.)
Наврўз куни Ибн Аббос (р) Шомга (ҳозирги Сурия минтақаси) Ҳазрати Муовия (р) олдиларига боради. Муовия (р) Наврўз муносабати билан унга бир қанча ҳадялар тақдим этади ва у қабул қилади. («Ал-иқд-ул-фарид», 1-жилд, 294-саҳифа.)
Бунинг бараварида дин уламоларимиз қавлларига кўра, бизнинг вазифамиз ўша куни ейишу ўйнаш эмас, балки зикру панду насиҳат қилиш, камбағаллару бенаволарга ёрдам қўлини чўзиш бўлмоғи лозим.
Юқорида эслатганимиздек, ушбу баҳорий байрамни бутун дунё аҳли табиат байрами сифатида қайд қилишадилар. Зотан, дунёда қаҳратон қишдан сўнг юз бераётган табиатдаги уйғонишга аҳамият бермайдиган, гулу гиёҳлару майсалар, борингки, бутун табиат уйғониши истиқбол этмайдиган бирор бир миллат йўқ.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Наврўз жаҳон халқларини бирлаштириш характерига эга бўлиб, Эрон, Туркия, собиқ Совет Иттифоқининг мусулмон ўлкаларида, хусусан, Озарбайжону Қозоғистонда қадимий анъаналарга хос, Яратган Холиқу Жалилнинг шу кунларга етказгани шукронаси ўлароқ кутиб олинади ва байрам қилинади.
Наврўзнинг келиб чиқиши борасида, шунингдек, Абуали Муҳаммад Балъамий ҳам ўзининг «Тарихи Табарий» асаридаям хабар берган.
Мамлакатимиз турли гўшаларида Наврўзни турлича аташадилар. Масалан, диёримиз бир ерида уни «Қизил гул сайри» деса, бошқа бир ерида «Йил боши байрами» ва яна бир жойларда эса, «Дарвишона», «Деҳқонлар байрами», «Баҳор байрами», дейишадилар.
Дарвоқе, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуслари ва саъйи ҳаракатлари натижасида 2009 йили ЮНЕСКО қарори билан Наврўз халқаро байрам, дея эълон қилинди. Ва ҳар йили бутун олам мамлакатларида баҳордан хуш муждалар элтувчи байрам сифатида қайд этиб келинмоқда. Бу йил ҳам Наврўзбўйи мамлакатларда бу байрам кенг нишонлангани гувоҳи бўлдик. Такрор бўлса ҳам бу байрамнинг ҳеч бир динга алоқадор эмаслигини эслатиб ўтмоқчиман. У бободеҳқоннинг қадимий ва навқирон байрами. Сўзимни Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг бир байти ила хотималамоқчиман:
Ҳар тунунг Қадр ўлубон,
Ҳар кунунг Наврўз ўлсун.
Абдулвоҳид Ҳомидов, Имоми Аъзам (р) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи катта ўқитувчиси.
ПАЙВАНДИЖОН
Қайда бор ўзбегу тожик сингари пайвандижон,
Қанчаси бир-бирига ҳамоила, ҳамхонадон,
Тиллари бошқа, демангким, дилларидир ҳамзабон,
Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,
Муфассал...
Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015