Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 18 Март 2017 Кӯришлар: 2184
Печат

 

yoshlarga gamxurlik 2017Ҳар бир жамиятда ёшлар ўзларининг бунёдкорлик ташаббуслари, янгиликларга, адолатга, замонавий билимларга астойдил интилишлари билан жамият тараққиётининг етакчи кучларидан бирини ташкил этишади.

Шунинг учун ҳам, давлат мустақиллигининг чорак асрлик юбилейи кенг нишонланган даврда Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг раиси,

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг кўплаб чиқишларида таъкидланганидек, илгари сурилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшларга қаратилганлиги ҳам бежиз эмас.

Давлат бошлиғи ўтган 2016 йилнинг 22 декабрида ўзининг мамлакат юқори қонун чиқарувчи органига йўллаган Паёмида ҳам ёшларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик яққол кўзга ташланади.

Президент Паёмида мана бундай сатрлар бор: - Биз ёшлар учун шундай шароит яратайлик ва уларни шу тарзда тарбия қилайликки, фарзандларимиз ҳаётда тўғри йўлни танлаб, замонавий билимларни пухта ўзлаштирсинлар, бугунги кун касбу ҳунарларини  эгаллашсин ва келажакда жамиятда ўзларига муносиб мавқега эга бўлишсин.

Биз яратувчан ёшларимиз билан фахрланамиз. Зеро, Ватанимиз мустақиллик даври ёшлари бугун миллий ор-номус, муносиб ташаббуслари ва юксак ватанпарварлик ҳисси билан азиз Тожикистонимиз тараққиётида арзирли улушларини қўшадилар ва ўз она-Ватанларига садоқат билан хизмат қиладилар…

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизда ёшлар тарбияси ва ҳаёти билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларнинг кўлами – жуда кенг. Бу жараён ёшлар тарбиясида биз – маориф ходимлари ва ўқитувчилар зиммасидаги масъулият залворини бир неча баравар оширади.

Шунинг учун ҳам, Президентимиз Паёмида белгилаб берилган кўрсатмаларни ўз фаолиятимизда муҳим дастур қилиб олсаккина, ишимизда мазмун ва самара бўлиши тайин.

Биринчи навбатда, ёшларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ва замонавий билимларни пухта эгаллашлари, порлоқ келажакларини аниқлаб берувчи меъёрий ҳужжатлар моҳиятини уларнинг онгига пухта сингдиришимиз лозим.

Масалан, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёми, унинг моҳияти, 2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши, хорижий, жумладан, рус тилини чуқур ўзлаштиришнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақидаги фикрлари юзасидан тегишлича маълумотларни бериш фойдадан холи бўлмайди.

Бунинг моҳиятини ёшлар онгига етказиш учун тарбиявий соатлар ва синфдан ташқари олиб борилаётган дарслар жараёнида Давлат сарварининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми материалларидан унумли фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёшларнинг билим олишлари, ўрта махсус ва олий маълумот соҳиби бўлишлари, спорт билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини  йўлга қўйишлари учун яратилаётган шароитлар айтишга арзирлидир.

Ёш авлод онгига замонавийлик руҳини сингдириш, уларни яратувчанликнинг янгидан-янги йўналишларига бошлашда асосий омил вазифасини бажаради.

Бу эса, авваламбор, биз устозлардан хорижий тиллар, хусусан, рус тилидан таълим беришнинг энг сўнгги, замонавий усулларини пухта ўзлаштиришимизни талаб қилади.

Шундагина, халқ ва Ватан томонидан зиммамизга юклатилган юксак масъулият ҳисси ҳамда ишончни шараф билан оқлашимиз мумкин…

 

 

Холбиби ШАИМОВА,

рус тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси, Турсунзода шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

Cайёҳлик масканлари: Саразм

 

Мен Саразмда биринчи марта бундан йигирма йилларча олдин бўлганман. Ўшанда турли сопол буюмлар тайёрланган хумдонларни, қадимий иморатлар қолдиқларини кўриб, ҳайратга тушгандим. Бу мислсиз тарихий ёдгорликнинг очилишига сабаб бўлган оддий инсон Ашур бобо Тайлонов билан суҳбатлашгандим.

- Мен тарихга қизиқаман. Саразмдан ҳамқишлоқларим жуда кўп буюмлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2594682

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10288474
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2212
7032
13903
10210212
23986
161581
10288474

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 09:12:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015