Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 1699
Печат

 

tuylarrrҲаётимиз тобора обод, кишиларимиз фаровон яшашмоқда. Мана, йигирма беш йилдан ортиқ вақт ўтдики, азиз Тожикистонимиз аҳолиси тинчлик меваларини татиб, озод ва эркин тарзда мустақиллик шарофатидан мамнун яшамоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оталарча қилаётган меҳрибонликларидан халқимиз фаровонликка эришиб,

ҳамма соҳада мамлакатимизни обод қилиш йўлида халқимиз ҳалол меҳнат қилмоқда. Ватанимизда ким билан суҳбатлашманг, шу замонга етишганимизга шукроналар қилиб, бундан йигирма йил олдинги даврни ёдга олиб, ўша пайтларда халқимиз кўп қийинчиликларни бошидан ўтказганини эслайди. Айрим хонадонлар бир бурда нонга зор бўлишди. Ҳатто, хўжаликларда комбикормни нон қилиб едилар. Доно раҳбаримиз муҳтарам Эмомали Раҳмон тинчликни барқарор қилди. Ҳозир дастурхонларимиз неъматларга тўла, кўзларимиз тўқ.

Эй азизлар, бундай фаровонлик ўз-ўзидан келгани йўқ. Ҳаммамизга аёндир бу. Ҳеч вақт тўқликка шўхлик қилмай, Яратганнинг берган насибасига шукронада бўлайлик.

Кўпгина тўйларда бўламиз. Иззат-икром юзасидан тўй эгаларини муборакбод қилиб қайтамиз.

Журналист сифатида қайд қилмоқчиманки, доно раҳбаримиз тўйлар, маросимлар, урфу одатлар, анъаналарни тежамкорлик билан ўтказиш тўғрисида махсус қонунлар чиқарди. Тўйларимиз кимўзарга, дабдабабозлик билан ўтмоқда, нонларни исроф қилиш, новвослар сўйиб, катта исрофгарчиликка йўл қўймоқдамиз. Дастурхонларимиз нозу неъматларга тўла бўлгани яхши. Лекин ортиб қолган кўплаб нонларни молларга бериш ёки шаҳар жойларда оппоқ нонни салафанга солиб, чиқиндихонага ташлаш гуноҳ эмасми, азизлар? Нон ҳамма нарсадан улуғ неъмат эканлигини сира унутмайлик.

Яқинда бир-иккита тўйда қатнашдим. Ёқамни ушлаб қолдим. Столлар устида анқонинг уруғидан бошқа ҳамма нарса муҳайё. Майли, фаровонлик бўлсин. Тўйда хушовоз санъаткорлар куйламоқда. Кейин билсам, санъаткорлар уч минг сомоний, келин-куёв ўтирадиган безатилган вагонлар икки минг сомонийга олиб келинган экан. Санъаткорлар дастурхони учун (ичимлиги билан) яқин бир минг сомонийга харид қилганлиги маълум бўлди. Биз ҳали столлар устидаги ноз-неъматларга сарфланган маблағларни ҳисоблаганимиз йўқ. Келин-куёвларнинг қалинлари тўғрисида ҳам икки оғиз тўхталмоқчиман. Келиннинг ота-онаси:  -Қизимнинг қалини беш яшарлик битта новвос, бешта бўрдоқи қўй, кўрпа-тўшак учун тўққизта тўққиз, яъни ҳаммаси бўлиб 81та тоза кийимлик мато бўлади, олиб келасиз. Мебеллар хорижники бўлиши, қимматбаҳо телевизор, музлаткич, гиламлар бўлиши шарт, -дейишибди. Энди ўйланг, қизнинг уйига борганда катта қимматбаҳо телевизор ёки минг сомонийлик гилам бўлмаса, куёв тик тураверади. Тўйлардаги харажатларни санайверсангиз, адоғига етмайсиз. Айтмоқчи, куёв қизга икки минг сомонийлик тилла занжир (цепочка), минг сомонийлик тилла узук ёки сирға бериши керак.

Халқ орасида номақбул анъаналар кўзга кўринмаган ҳолда амалга оширилади. Қишлоқлардаги маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари қаерга  қарашмоқда? Ҳаммамиз бепарволик қиламиз. Лекин шундай дабдабали номи улуғ тўйларни ўтказамизу, айрим ҳолларда ёшларимиз бир-икки ой яшамасдан ажралишиб кетмоқдалар. Сабаби нимада? Чунки уйдаги ҳамма нарса тўй учун совурилган. Қозон эса, яхши қайнамайди. Яшаш учун барча шароитлар муҳайё эмас. Келин-куёв уйда қийинчилик билан яшай бошлайди. Келин тил чиқариб, куёв билан сену менга боради. Куёвга рўзғор учун ҳамма нарса топиб келинг, дейди. Аста-секин улар орасида тортишув юзага келиб, ажралиб кетишга тўғри келмоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2016 йилнинг январ ойида Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ҳам тўйлар, тантаналарни ўтказиш ҳамда республикамизда тўққиз мингдан ортиқ оилалар суд орқали ажралиб кетганини қайд қилганди. Шундай бўлгач, ҳозир ҳам биз тўй ва маросимларни ўтказишга яхши эътибор бермаётганга ўхшаймиз. Бунинг учун, ҳамма ноҳияларда танзим ходимлари, қишлоқ жамоатларида масъул кишилар ишлаб турибди. Ҳар бир қишлоқда маҳалла комитети раислари, ўринбосарлари ва фаол аъзолар мавжуд. Биз ҳамма фаолларни айбламоқчи эмасмиз. Кўпинча қишлоқларда маҳалла раислари кўнгилдагидек иш олиб бориб, тартибга амал қилишади. Аммо… Тўйларнинг кимўзарга ўтказилаётгани ҳақида сиз ҳам ўйлаб кўринг, азиз муштарийлар. Маҳаллаларингизда тўйлар камхарж ўтказилмоқдами? Тўйларда катта маблағлар сарфланаётгани муаммолари ҳақида қандай фикрдасизлар? Сизларнинг қимматли фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз.

 

Жайлов Ҳасанов,

"Халқ овози"нинг жамоатчи мухбири.     

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар

 

Тожикистонлик таниқли шоир Ниҳонийнинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. Дўстликка бағишланган ушбу тўпламда шоирнинг тожигу ўзбек дўстлигига аталган бир туркум ғазаллари ўрин олган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ғазаллар шулар жумласидандир.

Бардавом дўстлик 

Тожик-ўзбек иккиси аслида бир гавҳар эрур,

Муфассал...

Фелетонлар можароси

 

Ўзим билан мулоқот

- Шоди ака, гапни “шаф-шаф” демай, “шафтоли”дан бошлаб қўя қолсак, яъни “Совет Тожикистони” жамоасига қандай қўшилиб қолдингиз?

- 1965 йил. “Зарафшон” газетасининг ўзбек бўлимида қалам тебратиб юрган пайтларим. Март ойининг охирларида “Совет Тожикистони” газетаси ходими Жўра Каримов Душанбедан Панжакентга ташриф буюриб қолди. Таҳририятимизда бир пиёла чой устида анча суҳбатлашиб ўтирдик. Сўнгра Жўра ака “Зарафшон” тахламларининг ўзбекча саҳифасини бирма-бир кўздан кечира бошлади. Бу орада “Суд раисини ким

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2366197

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9413741
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3987
3540
24770
9346659
53628
133128
9413741

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 11-04-2026 21:33:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015