Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 22 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1918
Печат

 

rustamЎлим қурсин, адо қилди,

Меҳрибонлардан жудо қилди!

Халқ қўшиқларидан.

Ўша машъум воқеага ҳам олти йил бўлди. Мудофаа вазирлигининг 25 аскарига ҳужум қилинган дара ҳамиша қўшиқларда яхшилик ила тилга олиниб келинарди.

Аммо олти йилдирки, Камароб дараси тилга олинганда 25 нафар аскар ва уларнинг бошлиқларини ажал комига тортган ажалдара эсга тушади…

Бу машъум ҳужумни уюштирганлар - Аловуддин Давлатов (Али Бедакий) ва Абдулло Раҳимов (Мулло Абдулло) гуруҳлари тор-мор этилди. Аммо, минг афсуски, бу ҳарбий амалиёт ҳам қурбонсиз бўлмади. Улар орасида подполковник  Рустам Розиқов ҳам бор эди.

Рустами достондай бўлсин, деган ниятда ота-онаси унга шу номни ҳавас билан қўйишганди. У чинданам алпқомат, жасур йигит бўлиб улғайди. Спорт секцияларига қатнаб, таэквондо Шарқ яккакураши бўйича қора белбоғ соҳиби ҳам бўлган эди.

Унинг ўсмирликдан ўтиб, йигитлик даври бошланганда, мамлакатда бесару сомонлик давом этар, ҳар ер-ҳар ерда ноқонуний қуролли гуруҳлар конституцион тузумга таҳдид солар, аҳён-аҳёнда у ер-бу ерда хиёнаткорона ишларга ҳам қўл уриб туришарди. Бунинг барисини мушоҳада этган Рустам уларга қарши конституцион йўл билан курашишни кўнглига тугиб, мамлакат хавфсизлик органига ишга кирди. Шундан сўнг, у жуда кўплаб марта ноқонунуний гуруҳларга қарши ўтказилган амалиётларда иштирок этди.

rustam1Эрталаб ишга бориб, кечқурун қайтувчи, баъзида кеча-ю кундуз, баъзан ҳафталаб иш жойида қолиб кетувчи Рустамнинг хавфсизлик органларида ишлашини ҳеч ким билмасди. Ички қоидага кўра, шундай бўлиши лозим эди. Ва ҳатто, онаси Шарифамоҳ унинг жонсиз жасадини олиб келганларидагина, ўғлининг Ватан ҳомийси, хавфсизлик хизмати подполковниги эканлигини билди. Оҳу фарёди кўкка ўрлади мушфиқ онанинг… Ўзи етимликда ўсиб-улғайган, интернатда таҳсил олиб, камол топган Шарифамоҳ хола Рустамнинг ортида қолган фарзандлари - Сиёвуш ва Абдуллоларга боқиб, зор-зор йиғларди. Тақдирнинг бу кўргилиги ҳам бор экан, не илож.

Ўшанда 71 ёшни қоралаган Самандар бобо Розиқов учун ўғлининг  вафот этгани тўғрисидаги хабар ўта оғир хабар бўлди. Бетоб бўлиб қолди ўша кезларда. Бироқ, ота ҳам, она ҳам ўғиллари Рустамнинг Ватан ҳомийси, Ватаннинг садоқатли курашчиси эканлиги, Ватан учун курашиб ҳалок бўлганлигидан воқиф бўлишгач, кўнгиллари таскин топди.

Не-не орзу-умидлар билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши Наргисбону ҳам  ўзини қўярга жой тополмай қолганди ўшанда. Фақат: - "Э-воҳ,  Рустам, нега бизларни ярим йўлда ташлаб кетдингиз, нега?"-пичирларди холос. Орадан йил ўтиб, 2011 йилнинг 6 октябрида  турмуш ўртоғи вафот этган кунда давлат уни "Жасорати учун" медали (вафотидан сўнг) билан тақдирлади. Медални қўлига олганча қабристон сари йўл олган Наргис Рустам қабри олдида тўхтади ва лаби пичирлади: "Худоё, Ватан йўлида жон топширган Рустамимдан рози бўл, ётган жойларини жаннатдан ато қил!"

Меҳрибон, очиқкўнгил, ҳамиша юзидан табассум аримайдиган Рустам вафотидан дўсту ёрлар, устозлар, таниш-билишлару қўни-қўшнилар ҳам чуқур қайғуга ботишди.

Ўзидан машъум хотиралар қолдирган ўша кунларга ҳам олти йил бўлди. Бу орада Рустамжоннинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва қавму қариндошлари тақдирнинг бу залворли зарбасига кўникишди ҳам. Унинг Сиёвушу Абдулложонлари ҳам анчайин камол топиб, ўсиб улғайишмоқда. Оталари жасорати-ю, фидокорлигидан ўзгача ифтихор бор қалбларида.

Ҳа, йиллар бемор қалбларга таскин бахш этади, ғамларни кўнгиллардан йироқлаштиради, кўз ёшларини қуритиб, ғамгин лаҳзаларни ортда қолдиради. Вақт - олий ҳакам, барча дарду ғамлар шифокори.

Камароб ҳужуми ташкилотчилари тез орада Ҳукумат куч ишлатар тизимлари томонидан нест-нобуд этилди. Рашт минтақасида тинчлик, осойишталик ўрнатилиб, халқ осуда ҳаёт кечирмоқда. Камароб воқеаси ҳам аста-секин унутилиб борар, эҳтимол.  Аммо, Камароб воқеаларида шаҳодат топган Рустам мисол зобитлару аскарларимиз номи қалбларимизда абадий яшайверади.

 

Абдулло Саидов,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

БОСҚОНЧИ – КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ

 

Индонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Муфассал...

АДАБИЙ-МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР - тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг муҳим омили

 

Тожиклар ўзининг тарихи, маданияти ва адабиёти билан маълуму машҳур бўлиб, қадимги халқлар сирасига киради. Улар оғзаки ва ёзма асарлари, тарихий ёдгорликлари ҳамда нодир катибалари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўл орқали шуҳрат топишган. Бой маданий илдизлар ориёийлар тамаддунидан бошланиб, минг йиллар давомида шаклланиб, унинг бир қисми ўзига хос кўринишда бизнинг замонимизгача етиб келган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2449157

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9771291
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
914
3560
22094
9725092
15601
122773
9771291

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.33
Бугун: 05-07-2026 06:54:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015