Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 1812
Печат

 

r hakimzoda- 2016 йилнинг биринчи ярмида банк хазинасига 6,9 миллиард сомоний маблағ келиб тушган. Жумладан, 1,5 миллиард сомоний солиқ ва мажбурий тўловлар воситасида ҳуқуқий ва жисмоний шахслар томонидан қабул қилиниб, республика ҳамда маҳаллий бюджетлар ҳисобига ўтказилган,- деди Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат омонат банки раиси Руҳулло Ҳакимзода жорий йил биринчи ярмига бағишлаб ўтказилган матбуот конференциясида.

Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат омонат банки мажбурий тўловлар ва солиқлардан ташқари мамлакат бошқа банклари ва аҳолига  қарз маблағлари ҳам тасвия этиб келади. Шу масалага тўхталган Р. Ҳакимзода банк биринчи ярим йилликда ички ва хорижий маблағлар ҳисобидан 8 минг нафардан ортиқ кишига умумий миқдори 553,8 миллион сомоний қарз берганлиги, шу билан бирга, жорий йил олти ойи давомида маҳаллий банкларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўлов ҳолатини мўътадил ҳолатда сақлаб туриш мақсадида 21 миллион сомонийлик банклараро қарзлар тавсия этганлигини таъкидлади.

Матбуот конференцияси давомида банк томонидан мамлакат иқтисодиётининг афзалиятли соҳаларига қарзлар ажратиш борасида ҳам тўхталиб ўтилиб, олти ой давомида саноат соҳасига 22,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги 22 фоиз, ишлаб чиқариш 7,3 фоиз, қурилиш 18,8 фоиз, тижорат 15,5 фоиз, транспорт 12,3 фоиз ва хизмат кўрсатиш соҳасига 1,3 фоиз қарз ажратилгани маълум қилинди.

Мамлакатдаги давлат ва хусусий корхоналар ходимлари ойлик маошларини пластик карталар орқали тўлаш ҳам юртимиздаги банкларнинг асосий иш фаолиятига айланиб, банк ходимлари ва ишчиларнинг мушкулини осон қилмоқда. Шу боисдан ҳам, жорий йилнинг олти ойи давомида «Амонатбонк» турли корхона-ю ташкилотларда тушунтириш ишлари олиб бориб, 6379та бюджет ва ғайрибюджет корхоналар билан «Иш ҳақи» лойиҳасига ўтказиш бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйган. Бу эса, ўтган 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1057 адад ёки 20 фоизга кўп деганидир. Банкнинг пластик карталарига эга кишилар сони эса, 1 миллион нафардан ортиб улгурган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг ҳар бир чиқишида мамлакат банклари ходимлари сонини аёллар ҳисобидан ошириш борасида тегишли кўрсатмалар бериб келади. Шу мақсадда, Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат омонат банки ҳам 35 нафар қиз, шулардан 15 нафарини танлов асосида ишга қабул қилган.

Бундан ташқари, банк тузилмалари бошлиқлари вазифасида фаолият юритаётган аёллар сони 81 нафар, бош ҳисобчи ўринбосарлари 30 нафар, касса бошлиқлари 15 нафар ва банк хизмат кўрсатиш марказларидаги аёллар сони эса, 146 нафарни ташкил этади.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига тайёргарлик ва уни муносиб совғалар билан кутиб олиш борасидаги олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталган Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат омонат банки раиси Руҳулло Ҳакимзода шундай деди:

- Халқимиз учун энг муқаддас байрамлардан саналган мустақилликнинг 25 йиллик юбилейини муносиб кутиб олиш мақсадида  айни пайтда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хуросон ноҳиясидаги «Амонатбонк» янги замонавий биноси қурилиши охирига етказилиб, Шамсиддин Шоҳин ва Шаҳринав ноҳияларидаги бошқа байрам иншоотлари қурилиши давом этмоқда.

Матбуот конференцияси сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олишди.

 

Нарзулло НУРБОБОЕВ, «Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ишқ ошиқни маъшуққа бошлаб кетди…

 

Ўз ғамидан кўра ўзгаларнинг ғамини кўпроқ ер эди, Асқар…

Ўзгалардан топмаган меҳрни Асқардан топган, оғир дамда Асқарнинг бод чалган оёғига, ожизгина елкасига суяниб, ҳамдардлик туйган ҳофиз Абдужабборнинг ноласи бўлиб йиғларди кўнгил. Асқарнинг севган қўшиқларидан бири эди - бу…

Руҳим - исён бузар танамни,

Муфассал...

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577482

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10190748
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3343
3741
10984
10151415
87841
138877
10190748

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.94
Бугун: 21-10-2026 21:36:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015