Энергетика соҳаси мутахассиси бўлганлигим сабабли, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг энергетика соҳаси тараққиёти учун қилган улкан хизматларига эҳтиром кўрсатишни ўзимнинг фуқаролик бурчим, деб биламан. Миллат пешвоси тинчлик ва бирлик ўрнатиш билан бирга, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида амалга оширилаётган кўпгина дастурлар, энергетика соҳаси равнақига ҳам ҳақли равишда катта хизмат қилди.
Ҳақиқатдан ҳам, юртимиз гидроэлектроэнергиянинг улкан захираларига эга мамлакат сифатида ўзи ва минтақа мамлакатлари талабларини қондириши ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё иқтисодиёти тараққиёти учун муҳим рол ўйнаши мумкин.
1993 йилнинг 14 мартида унинг Давлат раҳбари сифатидаги биринчи иш сафари Норак ГЭСига ташкил қилиниб, мамлакатнинг асосий электроэнергиясини ишлаб чиқариш маркази - ГЭС ходимлари билан мазмунли суҳбат уюштирди.
Энергетикларни мамлакат Ҳукумати ва шахсан унинг ўзи мазкур муҳим энергетик иншоот ва унинг ҳар бир ишчиси қадрига етишига ишонтирди. Миллат пешвоси топшириғи билан Норак ГЭСини реконструкция қилиш учун бир қатор ишлар амалга оширилди. 2009 йилда 3-агрегат иш ғилдираги янги иқтидорли, 2012 йилда эса, 220 киловолтли очиқ изоляцияли тақсимловчи ускуна янги замонавий 220 киловотли ДТПЭ элегаз билан алмаштирилди. 2010-2014 йиллар 8-агрегатда янги иш ғилдираги ўрнатилди ҳамда ГЭСнинг тарихида биринчи марта асосий таъмир ўтказилди. Яқинда – 2016 йилнинг 27 апрел куни Давлат бошлиғининг Норак шаҳрига сафари доирасида 500 киловолтли элегаз изоляцияли ёпиқ тақсимловчи ускунани ишга туширди. Норак ГЭСини қайта қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун сўнгги 10 йил давомида 627 миллион 219 минг 557 сомоний маблағ сарфланди. Тожикистон истиқлолиятининг дастлабки йилларида гарчанд ижтимоий муаммолар кўп бўлишига қарамай, Давлат бошлиғи ташаббуси билан мамлакат муҳим энергетика иншооти – «Помир-1» ГЭСи қурилиш ишлари кучайтирилди. Давлат бошлиғи 1994 йилнинг 26 мартида мушкул вазиятга қарамасдан, мазкур иншоотнинг 14000 киловатт иқтидорга эга биринчи босқичини ишга туширишда қатнашиб, нутқ сўзлади.
Давлат бошлиғи ҳар бир ички ва ташқи сафарлари давомида энергетика тараққиётини Тожикистон иқтисодининг устувор йўналишларидан бири, деб атайди ва мамлакат гидроэнергетика захираларидан фойдаланиш борасида аниқ тавсиялар бериб келади. «Сангтўда-1» ГЭСининг қурилиши истиқлолият йилларида амалга оширилган муҳим лойиҳалардан бири саналади. «Сангтўда-1» ГЭСининг бунёд этилишини мустақилликни қўлга киритгандан кейинги мамлакат гидроэнергетика соҳасидаги муҳим тарихий ҳодиса, дея аташ мумкин. Айни пайтда ГЭС йилига 1,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.
«Сангтўда-2» ГЭСи ҳам икки иқтидорли агрегати билан фаолият юритиб, ҳар бири 110 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқармоқда. Тўрт йил орасида мазкур нур маскани 2515 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган.
Давлат бошлиғининг яна бир ташаббуси бўлган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказидирки, унинг биринчи босқичи 100 мегаватт электр энергияси ва 67,95 гигакалория иссиқлик иқтидори билан ҳозирги пайтда фаолият юритмоқда. Жорий йил охирида ишга туширилиши кўзда тутилган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази тўлиқ фаолият бошлагандан сўнг, энергетик иқтидори 400 мегаватт ва иссиқлик иқтидори 235,46 гигакалорияга етказилади.
Тожикистоннинг бугунги шароитидаги мазкур иншоотнинг афзаллиги унинг кўмир билан фаолият юритишидир. Чунки Тожикистонда табиий газ йўқ ва уни ташқаридан олиб келиш ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, кўмир орқали фаолият юритадиган иссиқлик-энергия марказининг экологияга зарари нисбатан камроқ. Чунки унда замонавий чанг ва тутунни тозаловчи, шунингдек, табиий газ билан ишлайдиган ускуна ўрнатилган.
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида янги иқтидорларни ишга тушириш ҳисобидан мамлакат энергетика иқтидори 1040 мегаваттга кўпайди.
Энергетика соҳаси тараққиёти учун хизмат кўрсатиш, электр энергиясини узатиш инфратузилмаларини бунёд этиш ва реконструкция қилиш жуда муҳим саналади. Шу боисдан ҳам, 500 киловолтли «Жануб-Шимол» ва 220 киловолтли «Лолазор-Хатлон» электр энергияси узатиш тармоқларининг қурилиши мустақиллик йилларида амалга оширилган узоқни кўзловчи ва оқилона ташаббуслардан эди.
500 киловолтли «Жануб-Шимол» тармоғининг ишга туширилиши шу вақтгача ажралиб турган Суғд вилояти электр тизимини Тожикистон марказий энергия тизими билан боғлаб, мамлакат ягона электр тизими вужудга келди.
Шу билан бирга, Суғд вилояти шаҳру ноҳияларини электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш учун мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида, шунингдек, бир қатор бошқа ишлар, жумладан, 32 километр масофага эга бўлган 220 киловолтли «Хўжанд-Айний» ва «Қайроққум-Ашт» электр энергиясини узатиш линиялари охирига етказилди. Шу тарзда Суғд вилоятини электр энергияси билан таъминлаш ҳолати яхшиланди.
Иқтисодиёт тараққиёт ва халқ турмуш тарзининг яхшиланиб бориши билан электр энергиясига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб боришини эсдан чиқармаслик керак. Аҳоли сонининг ортиши, янги манзиллар бунёд этилиши, минглаб янги корхона ва цехлар иш бошлаши қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқаришни талаб этади.
Давлат бошлиғи ўзининг жорий йилги Паёмида шундай таъкидлаган эди: -«2016 йилда 300 мегаватт ҳажмдаги қўшимча энергетик иқтидорларни фойдаланишга топширамиз. Аммо шу билан бирга, биз йил давомида 350 мегаватт ҳажмида янги саноат иқтидорларини ишга туширишни режалаштирганмиз».
Мен энергетик сифатида электр энергияси билан таъминлашнинг талабга нисбатан ортда қолишини маълум бир муддатли босқич эканлигига ишончим комил. Миллат пешвосининг ҳидоят ва дастурлари билан энергетика соҳаси ходимлари доимий равишда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, соҳа ва азиз Тожикистон тараққиётига ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Улкан ва кичик ГЭСлар бир неча йил давомида бунёд этилиши барчага маълум. Айни пайтда мамлакат бўйлаб «Роғун», «Шўроб», «Нуробод-1», «Нуробод-2», «Айний», «Фондарё», «Санобод», «Себзор» ва бошқа ГЭСлар қурилиши назарда тутилган. Уларни фойдаланишга топшириш электр энергияси билан таъминлашнинг талабни қондиришга имконият яратиб беради. Мамлакат Президенти ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг энергетика сиёсати заминасида соҳа муҳим режалари амалга оширилиш билан яқин йилларда электр энергияси тақчиллиги масаласи тўлиқ ўз ечимини топади. CASA-1000 лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишни бошлаш Марказий Осиё ва Жанубий Осиё энергетика халқаро бозорининг такомиллашуви учун йўл очиб берди.
Тожик энергетикаси мамлакат Президенти ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг доимий равишдаги ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашини ҳис этиб туради ва бу келгусида соҳа тараққиёти учун ёрдам беради.
Аслиддин
НАЗАРЗОДА,
иқтисод фанлари номзоди.
Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.
Муфассал...
Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.
Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015