Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 1972
Печат

 

boglarБоғдорчилик соҳаси тараққиёти замон талаби бўлиб, аҳолини озиқ-овқат ва доимий иш жойлари, ишлаб чиқариш корхоналарини эса, хом ашё билан таъминлаш, истеъмол бозорларини тўлдириш ва мамлакат экспорт иқтидорини юксалтириш борасида муҳим рол ўйнайди. Мамлакатдаги стратегик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Тожикистон мева ва сабзавот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишда нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда етакчи ўринларни эгаллаши мумкин.

Тожикистон иқлими, тупроғи ва халқининг боғпарварлик соҳасидаги тажрибалари ҳосилдор ниҳоллар ҳисобидан боғ ва ток майдонларини ҳар йили кўпайтириш, аҳоли ва қайта ишлаш корхоналари талабларини экологик нуқтаи назардан тоза хом ашё билан тўлиқ таъминлаш имкониятига эгадир.

Аҳоли истеъмол талабларини қондириш учун физиологик меъёрларга кўра, бир кунда 200 грамм мева керак экан. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун бир йилда 580-600 минг тонна мева ва узум ишлаб чиқариш лозим. Республикамиз иқлим ва тупроқ шароити янги илмий-технология асосида мевали дарахтларни парваришлашни йўлга қўйган ҳолда, бир йилда 1 миллион тонна мева ишлаб чиқариш имконини беради. Бу эса, ички бозор талабларини тўлиқ қондиради. Аҳоли сонининг кўпайганлиги, бозор талабларининг кундан-кунга ўсиши, сувли экин ерларнинг камлиги ва сайёра иқлимининг ўзгариб бораётгани соҳа олим ва мутахассисларини мазкур соҳа тараққиётини самарали йўлга қўйишга ундайди. Мазкур масалани амалга татбиқ этиш нафақат боғ ва ток майдонларини кўпайтириш ва янги технологиядан фойдаланиш билан йўлга қўйилибгина қолмай, балки замонавий (интенсив) боғларни инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда бунёд этишни йўлга қўйишни ҳам тақозо этади.

"2016-2020 йиллар учун боғ ва токпарварлик соҳаси тараққиёти янги дастури" асосида келгуси беш йил ичида 20153 гектар янги боғ ва токзорлар бунёд этилиши керак.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг боғдорчилик соҳаси тараққиётига оид бунёдкорлик сиёсатини амалга ошириш учун ҳар йили республикамизнинг барча минтақаларида мевали дарахтлар кўргазма-савдоси ташкил этилади. Мазкур ярмаркаларда Тожикистон қишлоқ хўжалик университети устозлари, мутахассислар, олимлар, тажрибали боғпарварлар боғбонларга  ниҳолларни тайёрлаш, ўтқазиш, етиштириш ва парваришлаш борасида ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб келишади.

Республикада боғдорчилик тараққиёти янги дастури мазкур соҳа тараққиёти янги йўналишлари ва моддий-техник базасини устувор этишни ўз ичига олади. Дастурни амалга ошириш асосий йўналишлари экспорт ва рақобатбардошликни инобатга олган ҳолда қуйидагича кўрсатилган:

-ҳосилдор янги боғ ва токзорлар бунёд этиш;

-эски боғ ва токзорларни  реконструкция қилиш;

-502 гектар майдонда интенсив ва суперинтенсив боғлар бунёд этиш;

-кўкарадиган пайвандлар, ниҳол қаламчалари, уруғ пайвандлари ва беш йил давомида мевали ва узум дарахтларининг 11,7 миллион туп ниҳолини парваришлаш мақсадида кўчатзорларни ташкил этиш;

- 20,1 минг гектар янги боғ ва токзорлар бунёд этиш, жумладан, лалми ерларда 6,9 минг гектар янги боғ ва токзорлар, 6,1 минг гектаргача эски боғ ва токзорларни тиклаш, цитруспарварлик соҳасини тараққий эттириш;

-республика минтақаларида чиқинди, қишлоқ хўжалик оборотидан четда қолган, экин экиладиган лалми, яйлов ва сув билан таъминланган минтақалар қишлоқ хўжалигидан ташқари ерлар ҳисобидан турларни жойлаштириш;

-илмий асосланган тавсиялар асосида боғ ва токзорларни касаллик ҳамда зараркунандалардан сақлаш;

-қишлоқ хўжалиги янги техника ва технологиялари, органик минерал ўғитлар ва заҳардорилар билан дастур ижроси босқичини таъминлаш;

-йилнинг барча фаслларида мамлакат аҳолисини мева ва ундан тайёрланган маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш, маҳсулотни экспорт қилиш, мева сақловчи саноат музхона ва омборларини бунёд этиш, идиш ишлаб чиқариш цехлари, кичик ҳамда ўрта турдаги корхона ва цехлар учун маҳсулот  қадоқлаш учун маҳсулот ва бошқалар.

Боғдорчиликни тараққий эттириш янги дастурининг асосий мақсадларидан бири - паст бўйли пайвандлардан фойдаланган ҳолда олма, нок, олхўри, гилос ва шафтоли каби ҳосилдор боғларни бунёд этишдан иборатдир. Бундай боғларнинг одатий боғларга қараганда ҳосилдорлиги 8-10 мартага кўп бўлиб, ҳар бир гектаридан 40-70 тонна маҳсулот олиш имконини беради. Уларни янги технологиялар асосида томчилаб суғориш усули сувдан тежамли фойдаланишга олиб келади.  Бугун республикамизда бунёд этилган интенсив боғлар иккинчи йили 5-6 тонна, уч-тўрт ёшлигида 10-15 тонна ҳосил бера бошлади ва уларнинг ҳосилдорлиги йилдан-йилга ортиб боради. Интенсив боғларни бунёд этиш иқтисодий томондан фойдали бўлиб, дастлабки 4-5 йилда сарфланган маблағлар қўлга киритилади ва яна тез орада ҳар бир гектаридан тахминан 200-250 минг сомоний соф фойда кўрилади.

Давлат бошлиғининг ободончилик ишлари кўкариб бораётган ҳар бир ниҳол баргида муҳрланиб бормоқда. Охирги йилларда Миллат пешвосининг бевосита иштироки асосида экспорт учун йўналтирилган минг-минглаб анъанавий ва интенсив боғлар яратилаётганлиги эртага халқнинг яхши яшаш ва даромад манбаи ҳамда мамлакат ободончилиги гаровидир.

Сайдали ГУЛОВ,

Ш. Шоҳтемур номли Тожикистон Қишлоқ хўжалик университети профессори, биология фанлар доктори.  

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар

 

14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри Сино ноҳиясининг Меҳробод маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оилалари учун беш қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллиги

Муфассал...

Шонли етти йил самараси

 

Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073500

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064210
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
270
3030
5750
8024732
3300
108045
8064210

Сизнинг IPнгиз: 3.16.160.142
Бугун: 02-04-2025 02:09:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015