Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2063
Печат

 

aksitaaЯнги суғурталанган шахсларни жалб этиш ва мавжуд мижозларни рағбатлантириш мақсадида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти навбатдаги акция ҳақида эълон қилади. Бу марта суғурта ташкилоти хоҳишмандларга «Классика», «Кумуш» ва «Олтин» номлари остида учта диққатжалб дастурни таклиф қилаётган бўлиб, улар сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, «Кел ва ғолиб бўл» номи остида рағбатлантирувчи акцияда ҳам иштирок этади.

«Классика», «Кумуш» ва «Олтин» каби дастурлардан биридан суғурта полисини қўлга киритар экансиз, ўз саломатлигингизни бир йилга суғурталабгина қолмасдан, балки рағбатлантирувчи акция иштирокчисига ҳам айланасиз. 2015 йилнинг 26 октябридан 2016 йилнинг 25 октябригача «Суғуртаи миллий» ташкилотидан «Классика», «Кумуш» ёки «Олтин» дастурларидан биридан тиббий полис олган мижозлар автоматик равишда ўйин иштирокчиларига айланишади ҳамда 5000, 10 000 ва 20 000 сомоний ҳажмида пул мукофотларини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар. Пул мукофотларидан ташқари, акция жараёнида бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам ўйналади.

Эслатиб ўтамиз:

«Классика» суғурталаш дастури – 160 сомонийга суғурта полисини харид қилар экансиз, «Суғуртаи миллий» компанияси шартнома таблицасида келтирилганидек, бир йил давомида Ибн Сино клиникасидаги 5000 сомоний ҳажмидаги тиббий харажатларингизни қисман қоплайди.

«Кумуш» суғурталаш дастури – 260 сомонийга суғурта полисини харид қилар экансиз, «Суғуртаи миллий» компанияси бир йил мобайнида Ибн Сино клиникасидаги тиббий харажатларингизни 10 минг сомоний ҳажмида қисман қоплайди.

«Олтин» суғурталаш дастури – 520 сомонийга суғурта полисини харид қилар экансиз, «Суғуртаи миллий» компанияси Ибн Сино клиникасидаги тиббий харажатларингизни шартнома таблицасида кўрсатилганидек, 20 000 сомоний ҳажмида қисман қоплайди.

«Кел ва ғолиб бўл» рағбатлантирувчи акцияси ҳам бу уч дастур ажралмас қисмидир. Ҳар бир акция ўйини умумий маблағи 37 700 сомонийни ташкил қилади ва Ташкилотчи маблағлари ҳисобидан ташкил қилинади. Ҳар бир хоҳишманд «Суғуртаи миллий» масъулияти чекланган жамияти «Классика», «Кумуш» ва «Олтин» дастурлари бўйича тиббий суғурта полисини қўлга киритар экан,  бир вақтнинг ўзида мазкур акция иштирокчисига айланади ва эълон қилинган мукофотлардан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. «Классика» суғурта дастури бўйича учта буюм соврини ва асосий мукофот 5000 сомоний ҳажмида бўлади. «Кумуш» суғурта дастури бўйича учта буюм соврини ва 10 000 сомоний ҳажмида пул мукофоти ўйналади. «Олтин» суғурта дастури бўйича учта ашёвий соврин ва 20 000 сомоний ҳажмидаги асосий мукофот ўйналади. Мукофот акция ғолибига нақд ёки иштирокчи банк ҳисобига пул ўтказиш орқали топширилади. Акция иштирокчиларини янада рағбатлантириш учун бирдан ўн нафаргача иштирокчини жалб этган кишига ҳар бир иштирокчи учун суғурта тўловининг 8 фоизи тўланади. Агар ўндан зиёд иштирокчини жалб этса, унда суғурта тўлови маблағининг 10 фоизи тўланади. Ўйин шаффоф ўтказилиши учун ташкилотчи томонидан 5 кишидан ташкил топган комиссия шакллантирилади. Комиссия аъзолари акция иштирокчилари орасидан (3 киши) ва ташкилотчининг бир ходимидан танланади. Комиссия раиси Тожикистон Республикаси фуқароси бўлган ва жамиятда таниқли шахслардан сайланади. Ташкилотимиз билан ҳамкорлик Сизга энг кам харажатлар билан замонавий тиббиёт ютуқлари ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини беради. «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти мамлакатимиздаги етакчи ташкилотлардан ҳисобланиб, ихтиёрий тиббий суғурталаш соҳасида фаолият юритади. Биз билан ҳамкорликда саломатлигингизни ишончли ҳимоялабгина қолмасдан, балки тиббиёт гуллаб-яшнаши ва юртимиз соғлиқни сақаш соҳаси тараққиётига ҳам ҳисса қўшасиз. Биз бу акция барча иштирокчиларига ғалаба тилаймиз.

Тиббий суғуртанинг ғолиблик келтирувчи полисларини Ибн Сино клиникасидан Душанбе шаҳри, Ф. Ниёзий кўчаси 34, Хўжанд шаҳридаги филиали, Р. Жалил кўчаси 31 «а» ва Фархор ноҳияси, Фархор шаҳарчаси, И. Сомоний кўчаси 22.дан қўлга киритишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: «Суғуртаи миллий» масъулияти чекланган жамият мижозлар билан ишлаш бўйича менежери: Рустам Қурбонов, телефон: 918-26-30-02.

«Суғуртаи миллий» масъулияти чекланган жамиятининг Хўжанд шаҳридаги филиали раҳбари: Алишер Бердиев, телефон: 92-778-97-75.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…

 

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал...

Суғд – имкониятлар водийси

 

- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.

- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2283431

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8970031
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4207
2955
7162
8923812
100801
125971
8970031

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.190
Бугун: 23-12-2025 20:22:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015