Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 16 Октябр 2015 Кӯришлар: 2299
Печат

 

universalАгар машҳурлик бўйича духтурлар рейтинги ташкил қилинса, унинг биринчи поғонасидан терапевт врач жой олиши эҳтимолдан йироқ эмас. Саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга рўпара келган кишилар айнан шу мутахассисга мурожаат қилади. Шунинг учун турли хил касалликлар белгилари билимдони сифатида тиббиёт оламида бемор учун ҳақиқий раҳнамога айланади. «Терапия» сўзининг ўзи юнончадан даволаш, ғамхўрлик, қарамоқ, деган маънони англатади.

Терапия (ёки ички тиббиёт) бу медицинанинг ички органлар касалликлари этиологияси, патогенези ва клиник кўринишлари, уларни ташхис қилиш, жарроҳлик  йўлисиз даволаш, касаллик олдини олиш ва реабилитацияси билан шуғулланувчи соҳаси ҳисобланади. Терапия соҳасига нафас олиш тизими (пулмонология), юрак-қон томир тизими (кардиология), ошқохон-ичак бузилиши (гастроэнтерология), сийдик чиқариш тизими (нефрология), боғловчи тўқималар (ревмотология) ва бошқалар киради. Ички касалликларни жарроҳликсиз даволаш билан шуғулланувчи врачлар терапевтлар (интернистлар) деб аталади.

Тиббиётда терапевт касбига талабот катта. Унинг фаолияти беморларни қабул қилиш ва тегишли даволаш усулини тайинлаш билан боғлиқ. Бундан ташқари, кўп ҳолатларда беморлар тиббиёт муассасаларига келишганида терапевт маслаҳати билан чекланиш қолишади. Албатта, зарур ҳолатда терапевт тор доирада фаолият юритаётган  аниқ бир мутахассисга йўлланма ёзиб бериши мумкин. Айтганча, айнан терапевт у ёки бу беморга қайси мутахассис маслаҳати талаб қилинишини аниқлаши зарур. Шунинг учун, терапевт мутахассислиги ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқишда улар универсал ва кўп соҳаларни қамраб олган мутахассис эканликларини бўрттирмасдан тасдиқлаш мумкин. Агар яхши терапевтни топсангиз ва сизни қийнаётган муаммо унчалик жиддий бўлмаса, сизга бошқа мутахассис умуман талаб қилинмайди.

Одатда Ибн Сино клиникасида бемор биринчи бўлиб учрашадиган мутахассис терапевт саналади. клиникада терапевт кабинети мунтазам фаолият юритаётган бўлиб, бу ерда терапевт мутахассис беморларни қабул қилади ва уларга маслаҳат беради. Унинг иш кабинети қон босимини ўлчаш, негатоскоп, стетоскоп, биринчи тахшис ва таҳлил учун барча зарур асбоблар билан жиҳозлантирилган. 90 фоиздан зиёд беморлар терапевт ташхисидан ўтади ва унинг тавсияси билан даволанади. Қолган 10 фоизи эса зарур мутахассисларга йўлланма олади.

Терапевт қабули табиийки, беморни безовта қилаётган масалалар юзасидан сўров билан боғлиқ бўлади. Касаллик тарихи ўрганилади (яъни, анамнез йиғилади), бемор яхшилаб текширилади. Биринчи консултация бемор томонидан аниқ бир текширувлар (сийдик ва қон анализи, қон босимини ўлчаш, кардиограммага тушиш ва бошқалар)га йўлланма бериш билан охирига етади. Ўтказилган текширув натижаси асосида терапевт ё даволаш усулини аниқлайди, ё бўлмаса беморга бошқа мутахассис қабулига йўлланма беради. Ибн Сино клиникаси терапевти барча беморларга биринчи ёрдамни кўрсата олади. Қуйидаги касалликларни эса бевосита ўзи даволайди:

-шамоллаш, ОРВ;                            

-қулоқ, томоқ, бурун ва кўз касалликлари (консерватив даволаш);

-ўпка ва нафас олиш йўллари ички касалликлари;

-ҳал қилиш органлари ички касалликлари;

-сийдик чиқариш йўли касалликлари;

-бўғимлар касалликлари ва бошқалар.

Аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш усулини олиб бориш учун клиника терапевти лаборатория, рентген кабинети ва компютер томографияси хизматларидан фойдаланиши мумкин. Ички органлари анализини ўтказиш учун клиника мутахассис терапевти ултрасадо ташхис хизматидан фойдаланади.  Шунингдек, терапевт хизматига клиника аптекаси ҳам киради. Ибн Сино клиникасида тиббий дори-дармонлар сифатига катта эътибор қаратилади. Аптекадаги барча дорилар ишончли сифатга эга бўлиб, доимий ва синовдан ўтган ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган. Буларнинг барчаси биргаликда терапевт консултацияси ва даволашини жуда самарали қилади. Бу хизматлардан аҳоли кенг қатлами фойдаланишини осонлаштириш учун клиника қошида «Суғуртаи миллий» суғурта ташкилоти фаолият юритяпти. Бу усул ўзининг самарадорлигини кўрсатди ва мижозлар харажатларини сезиларли равишда камайтирмоқда. Ўзингиз ва яқинларингизни суғуртадан ўтказиш имкониятидан фойдаланинг. Шунда ўз танловингиз тўғри эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

ДЎСТДИРМИЗ

 

Битта аҳду битта паймон,

Икки мулку икки давлат.

Ҳам қариндил, ҳам қаринжон,

Икки халқу икки миллат.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Муфассал...

САҚЛАН ТАРКИ АДАБДАН…

 

Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2396898

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9559188
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
660
3045
21497
9511390
58324
140751
9559188

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.70
Бугун: 15-05-2026 06:24:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015